Ҳинд компанияси Ўзбекистонда автомобиль дискалари ва ёритиш жиҳозларини ишлаб чиқармоқчи

© Узавтомоторс / ASKAR YACUBOV для Sputnik Узбекистан Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс
Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳиндистоннинг “UNO Minda” компанияси Ўзбекистонда автомобиль дискалари ва ёритиш жиҳозларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширмоқчи.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ҳиндистоннинг “UNO Minda” компанияси Ўзбекистонда автомобиль дискалари ва ёритиш жиҳозларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширмоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси “UNO Minda” компанияси раиси ва бошқарувчи директори Нирмал Минда билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

“Музокаралар чоғида Нирмал Минда Ҳиндистон компанияси Ўзбекистонда автомобиль дискалари ва ёритиш жиҳозларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш, келажакда эса бошқа эҳтиёт қисмларни (клаксон ва динамик) ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истагини билдирди”, - дейилган хабарда.

“UNO Minda” 1958 йилда ташкил этилган бўлиб, автомобиллар, икки ва уч ғилдиракли транспорт воситалари учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Volkswagen Eco - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда “Volkswagen” енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқарилади

Компания Ҳиндистон, Индонезия, Вьетнам, Испания, Марокаш, Мексика ва Колумбияда 62 та ишлаб чиқариш объектларига эга. Бош офиси Харьяна штатининг Манесар шаҳрида  жойлашган.

Компания Манесар ва Сонепат (Харьяна), шунингдек, Пуна (Махараштра) шаҳарларида муҳандислик, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик марказларига эга. Компаниянинг йиллик савдо айланмаси 1,1 миллиард AҚШ долларидан зиёд.

Янгиликлар лентаси
0