Нефтеперерабатывающий завод

“Ўзбекнефтгаз” АҚШ компанияси билан янги шартнома имзолади

197
(Янгиланган 17:45 15.07.2020)
АҚШ компанияси Бухоро заводида нефтни қайта ишлаш чуқурлигини 79% дан 95% гача оширишга йўналтирилган технологик ускуналар ҳужжатлари пакетини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг модернизация ва қайта қуриш лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга жаҳоннинг етакчи лицензиари АҚШнинг “Honeywell UOP” компаниясини жалб қилди. 

"Бухоро НҚИЗ” МЧЖ ва “Honeywell UOP” (АҚШ) компанияси ўртасида технологик ускуналар ҳужжатлари пакетини ишлаб чиқиш бўйича битим ва лицензия шартномаси имзоланди", - дейилган хабарда. 

Битим корхонанинг мавжуд қувватларни қайта ишлаш чуқурлигини 79% дан 95% гача ошириш, енгил нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 77% дан 91% гача ошириш ва Евро 5 стандартининг талабларига жавоб берадиган нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган.

Ушбу лойиҳа доирасида умумий нафтани гидротозалаш, енгил нафтани изомеризация қилиш, водород тозалигини ошириш учун қисқа циклли адсорбция қурилмалари ва мазутни каталитик крекинглаш комплексини янгидан қуриш ҳамда нордон газларни аминли тозалаш, газойлни гидротозалаш ва нефть ва газ конденсати аралашмаларини атмосфера дистиллаш қурилмаларини қайта қуриш каби жараёнлан режалаштирилган.  

Маълумот учун, “Honeywell UOP” компанияси лизензия ва технологик ускуналарнинг пудратчиси сифатида Ўзбекистон Республикасидаги 20 дан ортиқ йирик лойиҳаларда иштирок этган. Улар қаторида, “Қандим” газни қайта ишлаш заводида газни қуритиш ва меркаптанлардан тозалаш жараён ҳам бор. 

197
Купюры американских долларов

ОТБ Ўзбекистонга коронавирусга қарши кураш учун яна 100 млн $ ажратди

44
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларга барқарорлигини ошириш учун 100 миллион доллар миқдорда қарз маблағларини ажратишни маъқуллади.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларга, жумладан, коронавирус пандемиясига барқарорлигини ошириш учун 100 миллион доллар миқдорда қарз маблағларини ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда банк сайтида маълум қилинди.

Лойиҳа доирасида COVID-19 га тест олиш, ташхис қўйиш тизимини яхшилаш режалаштирилмоқда. 

“Мамлакат соғлиқни сақлаш тизими сифати, хавфсизлик стандарти, протоколлари ва  хизматини яхшилаб, бу лойиҳа Ўзбекистон аҳолисини COVID-19дан ҳимоя қилиш ва саломатлигини келажакдаги таҳдидлардан асрашга ёрдам беради”, - деди ОТБ вице-президенти Шисинь Чен.

Таъкидланишича, лойиҳа мамлакатга тақдим этиладиган ОТБнинг кенг қамровли қўллаб-қувватлаш пакетининг бир қисмидир. Шунингдек, у инқирозга қарши ҳукумат чораларини ва жорий техник ёрдамни молиялаштириш учун 500 миллион долларлик кредит ҳам ўз ичига олади.

Бундан ташқари, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг (ОИИБ) ушбу лойиҳа учун 100 млн доллар миқдорида кредит ажратиш устида иш олиб бормоқда.

Лойиҳани амалга ошириш соғлиқни сақлаш ходимлари учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш ва уларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш учун мамлакат бўйлаб 38 лабораторияларини таъмирлашни назарда тутади.

Лойиҳани амалга ошириш дарҳол бошланади ва 2022 йилнинг июль ойига қадар якунланиши керак. Ижро этувчи органлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳисобланади.

44
Калькулятор и купюры американских долларов

Доллар, евро кўтарилди, рубл эса пасайди валюта курслари

153
(Янгиланган 14:06 03.08.2020)
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 2,17 сўмга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 4 августдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 2,17 сўмга кўтарилиб, 10 209,86 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 125,05 сўмга ошди ва 12 021,09 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли эса 4,91 сўмга пасайиб, 137,46 cўмни ташкил қилди.


153
Угрожающий взорвать бомбу в Киеве является гражданином Узбекистана

ТИВ Киевда бомба порлатиш билан таҳдид қилган шахснинг фуқаролигига аниқлик киритмоқда

32
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Киев банкида бомба порлатиш билан таҳдид қилган шахснинг фуқаролигига аниқлик киритмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ТИВ Киев марказида банкда бомба порлатиш билан таҳдид қилган шахснинг фуқаролигига аниқлик киритмоқда. Бу ҳақда республика ТИВ РИА Новостига маълум қилди.

“Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий каналлар орқали Киевда юз берган ҳолат юзасидан маълумотни аниқлаштирмоқда. Хусусан, бинони портлатиш билан таҳдид қилаётган шахс Ўзбекистон фуқароси эканлигига аниқлик киритилмоқда”, - деди вазирлик ходими.

“Леонардо” бизнес-маркази банкида бомба портлатмоқчи бўлган киши 40 минг гривен (1440 доллар) талаб қилган.

Бундан аввал, Украина Ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашенко Киев банкида бомба портлатиш билан тахдид қилаётган фуқаронинг шахси аниқлаганлигини маълум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, террорчилик амалга ошириш билан таҳдид қилган шахс – Ўзбекистон фуқароси, 1988 йил 25 мартда туғилган Каримов Сухроб Рахманович.

 

32