Ўзбекистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишНа территории газоперерабатывающего завода
На территории газоперерабатывающего завода - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика табиий газ ва умуман, барча хом ашёларни чуқур қайта ишлаш ва монетизация йўлидан кетмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 июл - Sputnik. Ўзбекистон COVID-19 коронавируси пандемияси туфайли Россияга газ экспортини бутунлай тўхтатди, Хитойга эса газ экспортини уч баравар камайтирди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда муҳокама қилинди, деб хабар беради “Ўзбекистон 24” телеканали.

Йиғилишда қайд этилганидек, бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган табиий газнинг Хитойга экспорти уч баравар камайтирилди, Россияга эса бутунлай тўхтатилди.

“Давлатимиз хом ашёни чуқур қайта ишлаш ва монетизация қилиш йўлидан кетмоқда. Импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобига иқтисодий самарадорликни ошириш чоралари кўрилмоқда”, - деб хабар беришди президент матбуот хизматида.

Йиғилишда, шунингдек, давлат раҳбари видео-алоқа орқали нефт-газ ва кимё, электротехника ва фармацевтика саноатидаги янги лойиҳалар билан танишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2019 йилда газ экспортини 2018 йилга нисбатан 15 фоизга оширишни режалаштирган. Экспорт таркибида ўзбек газини Хитойга етказиб бериш ҳажми қарийб 10 миллиард кубометрни, Россияга тўрт миллиард кубометрни ташкил этади, қолган қисми Марказий Осиёнинг қўшни мамлакатларига тўғри келади. Жорий йил учун газ экспорти прогнозлари ошкор қилингани йўқ. Расмий статистик маълумотларга кўра, 2019 йилда Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш 2018 йилга нисбатан 1,6 фоизга камайиб, 59,46 миллиард кубометрни ташкил этди, бу йилда қазиб олишни 7,2 фоизга, 63,8 миллиард кубометргача ошириш режалаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0