Макет АЭС

Венгрия Ўзбекистоннинг атомга оид лойиҳаларида фаол иштирок этмоқчи

256
Икки томон мулоқоти давомида Венгриянинг компанияси томонидан йирик иссиқлик станцияларида, ва шу жумладан АЭС да муваффақиятли қўлланиладиган қайтадиган сувларни совутишнинг "қуруқ" усулидан фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинган

ТОШКЕНТ, 18 июл - Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги раҳбариятининг Венгрия ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири Петер Сийярто бошчилигидаги делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув Венгрия делегациясининг Ўзбекистонга расмий сафари доирасида бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Венгрия томонидан энергетика соҳасида, хусусан, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги қошидаги "Ўзатом" агентлиги ва Венгриянинг ядро энергетикаси соҳасидаги MVM Paksi Atomeromu Ltd. илмий маркази даражасида атом электр странциясини қуриш ва ядро энергетикаси соҳасида илмий алмашинув соҳасидаги ҳамкорликка тайёр эканлиги маълум қилинди.

Венгриянинг ENIOX компанияси томонидан йирик иссиқлик станцияларида, ва шу жумладан АЭС да муваффақиятли қўлланиладиган қайтадиган сувларни совутишнинг "қуруқ" усулидан фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди. Ушбу компаниянинг бой тажрибаси энг аввало, сув ресурслари бўйича муайян тақчиллик мавжуд бўлган  қурғоқчил ҳудудларда фойдаланиш кўзда тутилмоқда.  Венгрия томони Венгриянинг ENIOX  компанияси ушбу лойиҳада иштирок этган тақдирда  «Эксим Банка Венгрия» томонидан 130 млн. еврога тенг қийматда молиялашга тайёр эканлигини маълум қилди.

"Ўзатом" агентлиги, шунингдек қатор вазирлик ва идоралар мутахассислари 2018 ва 2020 йилларда Венгрияга қилинган сафари давомида Венгрия ядро энергетикасининг объектлари билан яқиндан танишган, ушбу мамлакатнинг атом электрстанцияларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги тажрибасини ўрганган эди.

Хусусан, ҳозирги пайтда Россия дизайнидаги «Пакш-2» АЭС ни “тайёр ҳолда” қуриш шарти билан лойиҳа амалга оширилмоқда. Ушбу иншоот “Ростатом” давлат корпорацияси томонидан барпо этилмоқда.  «Пакш-2» иккита ВВЭР-1200 энергоблокига эга бўлади, яъни Венгрия томони таъкидлаганидек, Ўзбекистоннинг биринчи атом элекстранцияси билан ўхшаш технологик параметерларга эга бўлади.  

Венгерия томонидан ўзаро ҳамкорликнинг таълимга оид жиҳати таъкидланди, бу борада ривожланиш тенденцияси кузатилмоқда. Яъни, Ўзбекистонлик талабалар учун квота 30 тадан 100 кишигача кўпайтирилди, унинг доирасида атом энергетикасини ўрганиш дастурини Будапешт политехника унверситетитида жорий қилиш таклиф қилинмоқда.

Муҳокама қилинган барча масалалар бўйича дастлабки келишувларга эришилди ва икки мамлакат мутахассислари жалб қилинган ҳолда бу борадаги ишлар давом эттирилади.

256
Мавзу:
Ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши (29)
Старик считает деньги в душанбинском парке. Архивное фото

Давлат бюджети 2021: қайси соҳалар ижтимоий харажатлари оширилди

125
(Янгиланган 10:42 20.10.2020)
2021 йилги давлат бюджетида ижтимоий харажатлар миқдори 15%га оширилган. Ушбу маблағлар айнан қайси соҳаларга йўналтирилади?

ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Ўзбкекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида 19 октябр куни 2021 йил давлат бюджети муҳокамаси бўлиб ўтди. 

Ижтимоий соҳаларга ажратиладиган маблағлар мидори 15 %га ошириш режалаштирилмоқда. Жумладан, кейинги йилда қуйидаги харажатларни ошириш режалаштирилган:

  • мактабгача таълим қамрови даражасини 70 фоизга, бунда хусусий сектор улушини 25 фоизга етказиш мақсад қилинган. Халқ таълим вазирлигига бюджетдан ажратмалар 16 фоизга оширилади. Мактабларни тезкор интернетга улаш бўйича биринчи марта бюджетдан 100 миллиард сўм, жиҳозлашга 200 миллиард сўм йўналтириш назарда тутилмоқда.
  • инновацион ривожлантириш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига бюджетдан 2 баравар кўп маблағ ёки 100 миллиард сўм ажратилади.
  • соғлиқни сақлаш соҳасига қарийб 20 триллион сўм, шундан коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун 3 триллион сўм ҳамда дори-дармон харидига 1,8 триллион сўм белгиланиши кўзда тутилган.
  • онкогематологияга - илк бора қарийб 90 миллиард сўм ажратилмоқда. Бунда тамаки савдосидан олинган акциз солиғининг 7 % ушбу касалликларни даволаш жамғармасига ўтказиб берилади. 
  • гемодиализга муҳтож касалларга келгуси йилда илк бор тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини 100 % етказиш учун 130 миллиард сўм йўналтирилади.
  • камбағалликни қисқартириш - мақсадида ижтимоий нафақа олувчи муҳтож оилалар сони жорий йил бошига нисбатан 2 бараварга оширилиши белгиланди. 
  • тадбиркорлик дастурлари доирасида 3 триллион сўмдан ортиқ субсидиялар берилиши мўлжалланмоқда.
  • бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Жамоат ишлари жамғармасига 250 миллиард сўмдан маблағ йўналтириш режалаштирилган. 
  • чин етим болаларни уй-жой билан таъминлаш учун бюджетдан биринчи маротаба 30 миллиард сўм ажратилиши белгиланган. Мутасаддиларга бу борада янги тартиб ва рўйхатлар ишлаб чиқиш топширилди.

Бюджетни шакллантиришда маҳаллий кенгашлар ваколатларини янада кенгайтириш зарурлиги қайд этилди. Ҳудудлар ўзи учун қўшимча резервларни аниқлаши, уларнинг ҳисобига жойлардаги муаммоларни ҳал қилишга ўрганишлари мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.

125
Шавкат Мирзиёев обсудил бюджет на 2021 год

Давлат бюджети 2021: пандемия харажатлари ҳам ҳисобга олинди

65
(Янгиланган 10:37 20.10.2020)
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йилги давлат бюджетида ижтимоий соҳани кенг қўллаб-қувватлаш, молиявий интизомни кучайтириш ҳамд иқтисод ўсишини таъминлаш назарда тутилган.

ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2021 йилги давлат бюджети муҳокама қилинди. 

Мажлисда хабар берилишига кўра, ушбу йил содир бўлган коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этишга 13,4 триллион сўм маблағ йўналтириш керак бўлган. Ўз вақтида қабул қилинган қарорлар ва кўрилган чоралар натижасида жорий йилги бюджет ижроси таъминланган. 

Келгуси йилда ҳам COVID-19 пандемияси давом этиши, жаҳондаги иқтисодий фаоллик пасайиши кутилаётгани туфайли 2021 йил давлаб бюджетида ушбу вазият инобатга олиш кераклигини қайд этилди. 

Республикада макроиқтисодий барқарорлик ва белгиланган тушумларини тўлиқ таъминлаш учун 2021 йили иқтисодиётда камида 5,1 фоиз, жумладан, саноатда 5,8 фоиз, хизматлар ва қурилишда 6,5 фоиздан ўсишни таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Инфляция даражаси ва бюджет дефицитини прогноз кўрсаткичларидан оширмаслик керак.

Президент, бюджетни таъминлаш ҳамда ижтимоий ва бошқа соҳаларни керакли маблағ билан таъминлаш учун қуйидаги чораларни кўриш кераклигини таъкидлади: 

  • яширин иқтисодиётни қисқартириш, 600 минг иш ўрнини легаллаштириш, 53 та идоранинг маълумотлар базасини интеграция қилиш;
  • маркировка қўлланиладиган маҳсулотлар турини кенгайтириш ҳисобига бюджетга қўшимча маблағлар тушириш;
  • газ таъминотини ошириш ҳамда ҳисоб-китобни тўғри йўлга қўйиш орқали акциз солиғидан қўшимча 500 миллиард сўм маблағ тушириш;
  • электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳисобига қўшилган қиймат солиғидан қўшимча 250 миллиард сўм бюджетга даромад тушириш;
  • Транспорт вазирлигига кейинги йили қатновларни тиклаш, янги маршрутларни очиш ҳисобига бюджетга тушумларни 2019 йилдаги кўрсаткичларга етказиш вазифаси қўйилди;
  • бюджет харажатлари очиқ-ошкора бўлиши, вазирлик ва идоралар, ҳудудлар унинг ҳар бир сўмини оқилона сарфлаши кераклиги;
  • молиявий интизом ва назоратни кучайтириш. Молия вазирлигига ташкилотларда ички аудит тизимини мустаҳкамлаш, ноқонуний харажатлар ва камомадларга йўл қўймаслик;
  • давлат идораларининг харажатлар таркиби ва натижадорлиги уларнинг расмий сайтларида эълон қилиш тартиби жорий қилинади ва буни Олий Мажлис палаталари ҳамда маҳаллий кенгашлар назорат қилади;

Ундан ташқари, бош вазир ўринбосарларига кейинги йил учун марказлашган, хорижий ва хусусий инвестиция дастурларини шакллантириш вазифаси қўйилди.

 

65

Беларус чет элликларга COVID-19 ҳақидаги справкасиз транзит қилишга рухсат берди

59
Транзитни амалга ошираётган шахс Беларусдан 24 соат ичида транзит ўтишини ҳужжат билан тасдиқлаши керак бўлади. Чипта, Беларус транзит визаси, йўл олинган мамлакат органининг расмий таклифномаси шундай ҳужжат сифатида қайдга олиниши мумкин.

ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Беларус ҳукумати 22 октябрдан чет элликларга 24 соат давомида республика ҳудудидан COVID-19 коронавируси йўқлиги ҳақидаги маълумотномасиз транзитни амалга оширишга рухсат берди. Бу ҳақда сешанба куни мамлакат чегара қўмитаси матбуот-хизмати хабар берди.

"22 октябр 00:00дан Беларусдан транзит ўтаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чегарада COVID-19 мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома керак бўлмайди. Шунингдек, бу шахсларга ўн кунлик ўз-ўзини яккалаш тартиби ҳам дахл қилмайди", - дейилади хабарда.

Юқоридаги ҳолатда Беларус орқали транзитни амалга ошираётган шахс Беларусдан 24 соат ичида транзит ўтишини ҳужжат билан тасдиқлаши керак бўлади. Ўтиш ҳужжати (чипта), Беларус транзит визаси, шахс йўл олган мамлакат органи (ташкилоти)нинг расмий таклифномаси, соғломлаштирувчи муассасага йўлланма ва бошқа ҳужжатлар шундай ҳужжат сифатида қайдга олиниши мумкин.

24 соатлик транзитни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам Беларусга маълумотномасиз ва ўз-ўзини яккалаш шартига амал қилмаган ҳолда кириб келишларига рухсат берилади. Аммо бу ҳолатда чегара хизматчилари мамлакатга кириб келган шахсга "ташриф буюрувчи анкетаси"ни беришади. Унда меҳмон "Беларусь Республикаси орқали 24 соатдан ошмайдиган транзит" ёзувини қолдириши лозим бўлади.

Шахс ушбу анкетани ўзида сақлаши ва мамлакатдан чиқиб кетаётганида чегара хизматчисига тақдим этиши керак бўлади.

Қайд этилишича, 24 соат ичида мамлакатдан чиқиб кетишга улгурмайдиган шахслар чегарада коронавирус йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишлари керак бўлади. Бундай маълумотномани олиш учун соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий ташкилотларига мурожаат қилиш талаб этилади, деб таъкидланган хабарда.

59