Ҳинд компанияси Сергели туманида 500 млн долларлик лойиҳани амалга оширади

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишСтроительство жилых домов, архивное фото
Строительство жилых домов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Minerva world of knowledge” LLC компанияси пойтахтнинг Сергели туманида универститет, талабалар турар жойлари, спорт комплекслари, мактаб ва боғчалар ҳамда замонавий меҳмонхона барпо этади.

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ҳиндистоннинг “Minerva world of knowledge” LLC компанияси пойтахтнинг Сергели туманида универститет, талабалар турар жойлари, турар жойлар, спорт комплекслари, соғломлаштириш марказлари, мактаб, боғчалар ва замонавий меҳмонхона барпо этади.

Умумий қиймати 500 млн доллар бўлган ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Тошкент вилояти, Зангиота туманидан (Олий Мажлис Сенати қарорига асосан Тошкент шаҳар ҳудудига ўтказилаётган) 100 гектар ер майдони ажратилган.

Лойиҳани амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти, “Minerva world of knowledge” LLC ўртасида 2019 йил 29 август куни инвестицион келишув имзоланган.

Будет созданы узбекско-индийские совместные предприятия - Sputnik Ўзбекистон
Бир неча ўзбек-ҳинд қўшма корхоналари ташкил этилади

Режага кўра, I босқичдаги ўқув муассасалари 2021 йил IV-чоракда, ll босқичдаги шифохона 2021 йил IV-чоракда, III босқичдаги меҳмонхона 2021 йил IV-чоракда ва IV босқичдаги турар жойлар, савдо ва бизнес марказлари, спорт мажмуаси 2026 йил IV-чоракда қуриб битказилиши кўзда тутилган.

Таъкидланишича, лойиҳа 2026 йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0