Ўзбекистонда енгил зирҳли автомобиль ишлаб чиқарилмоқда - фото

Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ўзининг техник ва жанговар хусусиятларига кўра “TARLON”, етакчи хорижий давлатларнинг шу туркумдаги енгил зирҳли автомобиларидан асло қолишмайди.

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ўзбекистонда “TARLON” (4х4) русумли енгил зирҳли автомобилнинг (ЕЗА) тажриба намунаси ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда Давлат мудофаа саноати қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Автомобиллар “KRAN VA MAXSUS TEXNIKALAR” МЧЖ билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда.

Ўқлар ва портлашлардан ҳимоя этувчи ЕЗА шахсий таркибни ташиш, уларни жанг майдонида ўқ-дори ва портловчи моддалардан ҳимоя қилиш, хавфли ҳудудларда махсус вазифаларни бажаришга мўлжалланган.

Шунингдек, мобил гуруҳлар ва блокпостларга оловли мадад бериши, қўшинлар ва автотранспорт колонналарни ҳимоя қилиши, жанговар патруллик ва бошқа жанговар вазифаларни бажариши мумкин.

Таъкидланишича, ўзининг техник ва жанговар хусусиятларига кўра “TARLON”, етакчи хорижий давлатларнинг шу туркумдаги енгил зирҳли автомобиларидан асло қолишмайди.

Янгиликлар лентаси
0