Туркманистон ЖСТ кузатувчиси мақомини олди

© Sputnik / Сергей Субботин / Медиабанкка ўтишФлаг Туркменистана в Ашхабаде
Флаг Туркменистана в Ашхабаде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирги пайтда 164 мамлакат Жаҳон савдо ташкилоти аъзосидир. Йигирма тўрт давлат кузатувчи мақомига эга, Туркманистон 25-си бўлди

ТОШКЕНТ, 23 июл - Sputnik. Туркманистон Жаҳон савдо ташкилотида кузатувчи мақомига эга бўлди, дея хабар беради мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

ЕОИИ ва ЖСТ - Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИми ёки ЖСТ - сўров натижаси

"2020 йил 22 июл куни Жаҳон Савдо Ташкилотининг Женевадаги штаб-квартирасида ЖСТ Бош кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, унинг давомида Туркманистоннинг ташкилотда кузатувчи мақомини олиш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилди”, - дейилади ТИВ сайтида жойлаштирилган хабарда.

Учрашувда Туркманистоннинг БМТнинг Женевадаги ваколатхонасидаги доимий вакили Атагельди Халжанов, шунингдек онлайн-тарзда, Туркманистон ТИВ, Савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия ва иқтисодиёт вазирлигининг вакиллари иштирок этдилар.

Халжанов ўз нутқида ЖСТ Бош кенгаши иштирокчиларини Туркманистоннинг ташкилотга қўшилиш жараёнининг келиб чиқиши, хусусан, Туркманистоннинг ташқи иқтисодий фаолиятини амалга оширишдаги новаторлик сиёсати ҳақида хабардор қилди.

Логотип ВТО - Sputnik Ўзбекистон
ЖСТ Ўзбекистон учун янги бозорлар, ёхуд миллий ишлаб чиқарувчига зарба

Дипломатнинг сўзларига кўра, мамлакатнинг ЖСТда кузатувчи мақомига эга бўлиши "Туркманистон миллий иқтисодиётининг жадал ривожланишига кўмаклашишга, ташқи савдодаги мавқеини мустаҳкамлашга, кўп томонлама ҳамкорликни амалга оширишга, чет элдан сармояларни жалб қилиш ва халқаро савдо алоқаларини ривожлантиришга мўлжалланган".

"Бу тижорат ва савдо стратегияларини ишлаб чиқишга, шу жумладан уларнинг муваффақиятли амалга оширилишига ҳам тааллуқли", - деди дипломат.

"Мунозаралардан сўнг ЖСТ Бош кенгашига аъзо давлатлар бир овоздан Туркманистонга ташкилотда кузатувчи мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилдилар", - дейилади ТИВ хабарида.

Ҳозирги пайтда 164 мамлакат Жаҳон савдо ташкилотининг аъзосидир. Йигирма тўрт давлат кузатувчи мақомига эга, Туркманистон 25-си бўлди.

Флаги Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ ва ЖСТ: Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепцияси тайёрланди

Эслатиб ўтамиз, июл ойи бошларида Ўзбекистон ва ЖСТ деярли 15 йиллик танаффусдан кейин мамлакатни ушбу ташкилотга кириш бўйича қўшма ишчи гуруҳининг йиғилишини ўтказди. Натижада 20-31 июл кунлари товарлар ва хизматлар бозорига киришни таъминлаш масалалари бўйича икки томонлама музокаралар ўтказиш тўғрисида келишувларга эришилди. Шунингдек томонлар, музокараларнинг навбатдаги босқичига - ишчи гуруҳнинг Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши тўғрисидаги ҳисоботининг асоси бўлган амалий хулоса тайёрлашга ўтишни режалаштирмоқдалар.

Бунгача, апрел ойининг охирида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси республиканинг Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) кузатувчи мақомида қўшилишини маъқуллади. Ушбу янгиликни изоҳлар экан, Е.М. Примаков номидаги РФА ИМЭМОнинг Постсовет тадқиқотлари маркази сектори раҳбари Елена Кузьмина бу фойдали тайёргарлик босқичи эканлигини таъкидлади. Шунингдек, у эслатишича: ЕОИИга кирувчи Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон, Ўзбекистоннинг асосий савдо шерикларидандир, РФ, Қозоғистон ва Қирғизистон республикалари билан умумий савдо ҳажми Хитой билан таққослаганда каттароқ.

Янгиликлар лентаси
0