UzAuto Motors открывает рынок подержанных автомобилей

Автомобиллар нархини пасайтиришнинг имкони йўқ - UzAuto Motors

567
(Янгиланган 14:55 20.08.2020)
UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитасининг кўрсатмасини бажаришнинг имкони йўқ деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитасининг нархларни тушириш ҳақидаги кўрсатмасини рад этди. 

Компания таъкидлашига кўра, автомобиллар нархи асосли равишда оширилган ва уларни туширишнинг имкони йўқ. 

"Автомобиллар нарх асосли ва ҳозирги вазиятда нархни пасайтириш имконсиз", - дея қўшимча қилди UzAuto Motors.

Компания баёнотида шунингдек, автомобилларни ишлаб чиқариш жараёни мураккаб эканлиги, 

ва баҳсли масалаларни асослаш учун қўшимча материалларни тайёрлаш учун уларга қисқа вақт берилганлигини таъкидлашган. Ва айнан ушбу вазият туфайли компания UzAuto Motors АЖ ишини кўриб чиқишни кейинроққа қолдириши таъкидлаган. 

Эслатиб ўтамиз, компания “Рақобат тўғрисида”ги қонунни бузганликда гумонланмоқда. Монополияга қарши кураш қўмитасининг махсус комиссияси хулосасига кўра, UzAuto Motors АЖ 2020 йилнинг март ойида  автомобиллар нархини асоссиз равишда 10,29% га оширгани ҳақида хабар берган ва компанияга нархларни туширишга кўрсатма берган эди.

567
Автомобили во время снегопада

Бу йил қиш совуқ келиши кутилмоқда: мавсумга тайёргарлик бўйича қарор қабул қилинди

64
Вазирлар Маҳкамасига туман ва шаҳарлардаги ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб, куз-қишга тайёргарлик юзасидан Тошкент шаҳрининг 12 та тумани, Қорақалпоғистон ва ҳар бир вилоят бўйича алоҳида-алоҳида қарор қабул қилиш топширилди

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Бу йил қиш совуқ келиб, ҳаво ҳарорати олдинги йилларга нисбатан 2-5 даража паст бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан  Вазирлар Маҳкамасига туман ва шаҳарлардаги ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб, куз-қишга тайёргарлик юзасидан Тошкент шаҳрининг 12 та тумани, Қорақалпоғистон ва ҳар бир вилоят бўйича алоҳида-алоҳида қарор қабул қилиш топширилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Ўзбекистон Бош вазири Тошкент шаҳри туманларига, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари вилоятларга шу масалалар бўйича масъул этиб бириктирилди.

Тайёргарлик ишларини, энг аввало, бу борада аҳвол оғир бўлган 56 та туман ва шаҳардан бошлаш кераклиги таъкидланди.

1 ноябрга қадар 3 мингдан зиёд таъмирга муҳтож кўп қаватли уйни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, 131 та ижтимоий соҳа объектини мукаммал ва 3 мингтасини жорий таъмирлаш вазифаси қўйилди. Тиббиёт ва таълим муассасаларининг тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди.

Бу йил куз-қиш мавсуми учун 6 миллион тонна кўмир маҳсулотлари зарурлиги қайд этилиб, уларни ғамлаш ва етказиб бериш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Кўмир арзон бўлиши учун уни импорт қилувчи тадбиркорларга темир йўлда ташиш бўйича чегирма бериш муҳимлиги таъкидланди.

Бош прокуратурага кўмир нархини асоссиз ошириб юбориш, тамагирлик ва талон-торож ҳолатларининг олдини олиш юзасидан кўрсатма берилди.

"Ҳудудгазтаъминот" акциядорлик жамиятига табиий газ танқис ҳудудларга 385 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш вазифаси қўйилди.

Жорий мавсумда электр энергиясига талаб ўтган йилгига нисбатан 7,5 фоиз кўп бўлиши кутилмоқда. Бу соҳа барқарор ишлаши учун иссиқлик электр станцияларини табиий газ ва мазут билан таъминлаш, электр тармоқлари, подстанция ва трансформаторларни таъмирлаш муҳимлиги таъкидланди.

Видеоселектор йиғилишида ҳукумат аъзолари, тегишли тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари ахборот берди.

64
Денежные купюры России

Россия МБ рекорд ҳажмдаги пул ўтказмалари ҳақида баёнот берди - пуллар МДҲга юборилган

421
Россия Марказий банки 2018 йилдан бошлаб чет элга рекорд даражадаги пул ўтказмалари ҳақида баёнот берди

ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Россия Марказий банки 2018 йилнинг октябридан бошлаб ҳозирги пайтга қадар давлатдан четга амалга оширилган рекорд даражадаги пул ўтказмаларини қайд этди. Бу ҳақда "Ведомости" нашрига таяниб Sputnik Тожикистон хабар бермоқда.

Таъкидланишича, 2020-йилнинг июл ойида россияликлар чет элга 837 миллион доллар юборганлар. Шу билан бирга, маблағларнинг каттагина қисми, 686 миллион доллари МДҲ давлатларига йўналтирилган.

Яна 152 миллион доллар Россия чегараларига яқин давлатларга йўналтирилган.

Статистикани шакллантиришда Марказий банк мутахассислари Western Union, "Золотая корона", "Юнистрим", Contact, Blizko (2020 йилнинг апрелигача бўлган давргача) ҳамда "Россия почтаси" орқали амалга оширилган ўтказмаларни ҳисобга олганлар.

Эслатиб ўтамиз, март ойидан бошлаб чет элга пул ўтказмалари ҳажми пасая бошлади ва 2020 йилнинг апрелида ўзининг минимумига етиб, 302 миллион долларгача пасайди.

Пул ўтказмаларининг камайиб кетишига жаҳондаги коронавирус пандемияси, чегаралар ёпилиши ва кўплаб корхоналарнинг ўз фаолиятини тўхтатиши таъсир кўрсатди.

Кўплаб мигрантлар бунинг оқибатида ишидан маҳрум бўлдилар.

421