Ўзбекистон темир йўллари Россия ва Қозоғистонлик рақобатчиларидан хавотирда - мутахассис

Oбуна бўлиш
Россиялик мутахассис Алексей Безбородов, Ўзбекистонда темир йўл транспортини ривожлантириш йўлида нима тўсқинлик қилиши мумкинлигини айтиб берди.

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Қозоғистон ва Россия темир йўлларининг фаол таъсиридан жуда хавотирда, дейди Алексей Безбородов, "Инфра Проекты" МЧЖ лойиҳавий компаниясининг бошқарувчи ҳамкори.

Ўзбекистонда идораларга темир йўл транспорти соҳасида хусусий компанияларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилди, бу соғлом рақобат ва тариф сиёсатининг шаффофлигини ошириши керак, дейди эксперт.

"Улар Россия ва Қозоғистон операторларисиз иш битмаслиги тушунишади, лекин шу билан бирга улар рақобатдан хавотирда", - дея таъкидлади мутахассис Sputnik Ўзбекистон билан суҳбатда.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонга замонавий контейнер ташиш усулларини ўзлаштириш зарур - мамлакатда уларнинг ривожланиши ҳануз бошланғич даражада. Бундай технологияларни сони чекланган мамлакатлардангина олиш мумкин.

"Дунё бўйлаб темир йўл транспорти соҳасида илғор мамлакатлар жуда оз: Россия, Германия, АҚШ ва Хитой, булардан бошқа аслида йўқ ҳам. Демак, ўзбекистонликларда ошиқча танлаш имкониятлари йўқ", - дейди мутахассис.

Безбородовнинг таъкидлашича, ривожланиш бошланғич босқичда бўлган бир пайтда, келажакда унинг ривожланишини прогноз қилиш қийин.

Янгиликлар лентаси
0