Ҳукумат комиссияси Сурхондарё вилоятининг экспорт салоҳиятини ошириш имкониятини ўрганди

250
(Янгиланган 16:09 23.08.2020)
Ҳукумат комиссияси томонидан Сурхондарё вилоятнинг кам ривожланган ҳудудларида инвестиция ва саноат фаоллигининг ўсишини рағбатлантириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш учун шароит яратиш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik. Вазирликлар, идоралар, маҳаллий саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва ҳокимиятлар раҳбарларидан иборат экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Сардор Умурзаков раҳбарлигидаги Ҳукумат комиссияси 22 август куни Сурхондарё вилоятининг саноат ва экспорт салоҳиятини ошириш имкониятлари ўрганди, деб хабар қилмоқда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги. 

Комиссия томонидан амалдаги ҳудудий инвестиция дастурини юқори қўшимча қийматга эга экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш обектларини яратишга қаратилган ва кўп иш ўринлари яратадиган лойиҳалар сонини кўпайтириш мақсадида оптималлаштирилди, - дейилган хабарда.

Шу билан бирга, вилоятнинг кам ривожланган ҳудудларида инвестиция ва саноат фаоллигининг ўсишини рағбатлантириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

Комиссия томонидан вилоятда 290 та фаолиятини тўхтатган ёки вақтинча тўхтатиб қўйган, ишлаб чиқариш ҳажми камайган ёки тўлиқ қувват билан ишламаётган корхоналар рўйхати шакллантирилди.

Ушбу корхоналарни зарарсиз ишлаш нуқтасига тезлик билан чиқариш ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида уларга вилоят туман ва шаҳар ҳокимлари, саноат бирлашмалари ва банк раҳбарлари бириктирилди.

Комиссия томонидан шунигшдек, “Термиз” ва “Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зоналарида инвестиция ва саноат фаолиятининг бугунги ҳолати ҳам танқидий кўриб чиқилди. Мазкур зоналарнинг мавжуд салоҳиятидан фойдаланиш даражасининг пастлиги қайд этилиб, янги инвестиция таклифларини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, 18 август куни президентининг 6042-сонли “Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди. Унга кўра, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун устувор соҳалар - фармацевтика, тўқимачилик, чарм-пойабзал ва мебель саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳалари белгиланган. 

250

“Тебинбулоқ” КМК лойиҳасининг самарадорлиги тасдиқланди - ЎТЙ

237
(Янгиланган 11:08 27.11.2020)
Ўзбекистон темир йўллари қатор хорижий компаниялар билан ҳамкорликда "Тебинбулоқ" КМКда темир рудаси ва ванадий шлаки ишлаб чиқариш самарадорлигини тасдиқлади.

ТОШКЕНТ,  27 ноя – Sputnik. “Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши” инвестиция лойиҳасининг дастлабки босқичи самарадорлиги тасдиқланди, деб хабар қилмоқда ЎТЙ АЖ.

“Тебинбулоқ” КМК лойиҳаси - йилига 27 миллион тонна руда қазиб олиш ва ундан 1 миллион тонна темир прокат маҳсулотлари ва ванадий шлаки ишлаб чиқаришга мўлжалланган, лекин жараён дастлаб темир рудасининг бойитилишини талаб қилади.

"Ўзбекистон темир йўллари", Австрия ва Германиянинг бир неча маслаҳатчи компаниялари билан биргаликда, руда қазиб олишдан то пўлат маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қадар бўлган жараён учун технологик регламентларни ишлаб чиқди.

Руда таркибидаги темир миқдори камлигига қарамай, танланган технология ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулот сифатида ванадий шлакини ишлаб чиқариш ёрдамида лойиҳа иқтисодий самарадорлиги 8 йилни ташкил қилди.

Танланган технология бўйича мустақил эксперт хулосасини олиш учун Россиянинг ТОМС - Минерал хом-ашёни бойитиш технологиялари институтига мурожаат қилинди.

Институт 2020 йилнинг январидан сентябр ойигача руда намуналарини бойитиш бўйича 3 босқичли технологик тадқиқотлар ўтказиб, руда таркибида темир миқдори 67 % дан юқори бўлган концентрат олинди. Бу билан темир рудаларини бойитиш имконияти яна бир бор тасдиқланди, - дейилган хабарда.

Олинган натижалар бўйича мутахассислар халқаро стандартларга мувофиқ Банк техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқдилар, бу эса ўз навбатида ушбу лойиҳани ривожлантиришнинг кейинги босқичларини амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш масаласини ҳал қилишга имкон беради.

Эслатиб ўтамиз, “Тебинбулоқ” КМК қурилиши Ўзбекистон президентининг 2018 йил 12 январдаги 3473-сонли қарори билан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан амалга оширилмоқда. ЖОРC кодекси бўйича Тебинбулоқ конининг ресурс захираси тахминан 1 миллиард тоннани ташкил этади.

Кон-металлургия мажмуаси йилига 800 минг тонна арматура, 100 минг тонна пўлат симлар, 100 минг тонна бурчакли темир, швеллер ва бошқа шаклдаги металларни ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Маҳсулотнинг 35 фоизини экспорт қилиниши кўзда тутилган. Мажмуада 3 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланиши режалаштирилган.

Инвестпроект по строительству горно-металлургического комплекса на базе месторождения Тебинбулак
237
В Карши открылась Клиника оздоровления и приватизации предприятий

Қашқадарёда 2021 йил - Тадбиркорликни ривожлантириш йили деб эълон қилинди

56
(Янгиланган 10:24 27.11.2020)
Қашқадарёда келаётган 2 йил давомида 1 миллиард доллардан ортиқ сармояларни ўзлаштириб, 19 мингга яқин иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 27 ноя - Sputnik. Қашқадарёда 2021 йил - Тадбиркорликни ривожлантириш йили деб эълон қилинди. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бўлиб ўтган йиғилишида маълум бўлди.

Қашқадарёда келгуси 1-2 йил давомида катта миқдордаги хорижий ва маҳаллий сармоялар эвазига иқтисоднинг қатор соҳаларда мингдан ортиқ лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган.

Хусусан, келгуси йилда тижорат банкларининг 650 миллиард сўмлик кредитлари асосида хизмат кўрсатиш соҳасида 500 та янги лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

Шунингдек, келаётган 2 йил давомида 1 миллиард долларга яқин хорижий инвестициялар эвазига  1153 та инвестиция лойиҳалари амалга ошириб, 19 мингта янги иш ўрни яратиш кўзда тутилганни айтиб ўтилди.

Ундан ташқари, Шаҳрисабз шаҳри, Нишон, Деҳқонобод, Яккабоғ, Миришкор, Ғузор, Шаҳрисабз, Муборак туманларида ташкил этиладиган 11 та кичик саноат зонасида лойиҳаларни жойлаштириш ва инфратузилмага улаш кераклиги қайд этилди.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган 81 минг гектар ерни ўзлаштириш, 63 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш белгиланган эди.

Қарши, Қамаши ва Косон туманларида 1200 гектар майдонда замонавий иссиқхоналар, Деҳқонобод тумани ҳамда вилоятнинг тоғолди ҳудудларида писта ва доривор ўсимликлар плантациялари ташкил қилиш зарурлиги айтилганди.

Яккабоғ, Қамаши, Чироқчи, Шаҳрисабз ҳамда Китоб туманларида 20 минг гектарда интенсив боғ ва узумзорлар яратиш орқали вилоятда мева-сабзавотни қайта ишлаш даражасини 25 %га етказиш мумкинлиги таъкидланди.

56
Жасур Яхшибоев с ФК «Шахтер» Солигорск стал чемпионом Беларуси 2020

Жасур Яхшибоев жамоаси билан Беларусь чемпионатида ғолибликни қўлга киритди

18
(Янгиланган 12:37 29.11.2020)
Жасур Яхшибоев Беларусь чемпионатидаги илк мавсумида олтин медални қўлга киритди. У жамоаси билан келаси мавсумда ЕЧЛда иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Беларусь Олий лигасида сўнгги, 30-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик футболчи Жасур Яхшибоев тўп сураётган “Шахтёр Солигорск” жамоаси ўз майдонида “Минск” клубини қабул қилди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасурбек Яхшибоев шу куни ҳам жамоаси таркибида фаол тўп сурди. “Шахтёр” “Минск” жамоаси устидан 4:2 ҳисобида устун келди.

​Шу тариқа “Шахтёр” очколарини 59 тага етказиб олган ҳолда БАТЭни (58) бир очкога ортда қолдириб, чемпионга айланди. Қайд этиш жоизки, клуб сўнгги марта бундан 15 йил илгари чемпион бўлган эди.

Жасур Яхшибоев жамоаси келаси мавсумда Европа Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жасур Яхшибоев эса Беларусь чемпионатидаги илк мавсумида олтин медални қўлга киритди ва тўпурарлар пойгасида 16 та гол билан иккинчи ўринни эгаллади.

18
Теглар:
Жасур Яхшибоев, чемпион, футбол, Беларусь