Келгуси йилдан 37та лицензия бекор қилинади - президент фармони

© SputnikПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, замон талабларига мос келмайдиган талабларни олиб ташаш мақсадида президент кўплаб лицензия ва рухсатномаларни бекор қиладиган фармонни имзолади.

ТОШКЕНТ, 25 авг - Sputnik. 2021 йилнинг биринчи январидан бошлаб бир неча ўнлаб лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади, қолганларини олиш тартиби соддалаштирилади. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг 24 август куни имзоланган "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида айтиб ўтилган. 

Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

  • 37 та лицензия ва 10 та рухсатнома бекор қилинади;
  • 16 та лицензия ва 11 та рухсатнома бирлаштириш йўли билан бекор қилинади;
  • 17 та лицензия ва 14 та рухсатномалар хабардор қилиш тартиби жорий этилиши йўли билан бекор қилинади;
  • 14 та турдаги лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш муддатлари қарийб 2 бараварга қисқартирилади;
  • 115 та лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиб-таомиллари янада соддалаштирилади.

Ундан ташқари, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

  1. туризм фаолиятини лицензиялашда туроператорлар хизматларини сертификатлаш ихтиёрий этиб белгиланади.
  2. кредит бюролари фаолиятини лицензиялашда камида 10 та тижорат банки билан кредит алмашинувини амалга оширишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги талаби бекор қилинади.
  3. Аптекаларнинг ҳар бир филиали учун алоҳида лицензия олиш талаб қилинмайди.
  4. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олишда талабгордан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кафолат хатларини олишни талаб қилиш тартиби бекор қилинади.
Президент янги фармониннинг мақсади - республикада ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни такомиллаштиришдир. 

Фармоннинг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин. 

Янгиликлар лентаси
0