Хитой Ўзбекистонда ўсимликлар лабораторияларини модернизация қилиш учун маблағ ажратди

© Sputnik / М. Барабанов / Медиабанкка ўтишВыращивание овощей в совхозе-комбинате
Выращивание овощей в совхозе-комбинате - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лойиҳа доирасида ХХР ҳукуматининг 2,9 млн доллар миқдоридаги грантлари ҳисобига лаборатория ускуналарини сотиб олиш кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Хитой “Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг лабораторияларини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш учун грант маблағлари ажратилишини маъқуллади. Бу Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Лойиҳа Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларидаги лабораторияларини модернизация қилиш ва техник жиҳозлаш ҳамда уларнинг ходимларини замонавий лаборатория-таҳлил услубиётларига ўргатишни назарда тутади.

Лойиҳа доирасида ХХР ҳукуматининг 2,9 млн доллар миқдоридаги грантлари ҳисобига лаборатория ускуналарини сотиб олиш кўзда тутилган.

Мужчина пересчитывает доллары США, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон
ОТБ Ўзбекистонга 500 млн $ имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади

Лабораторияларнинг моддий-техник базасини модернизация қилиш диагностика тадқиқотларининг аниқлигини ва қишлоқ хўжалиги экинлари касалликларининг олдини олиш чораларини самарадорлигини оширишга имкон яратади.

Шу билан бир қаторда, энг янги ишланмалар ва экспресс-услубларнинг жорий этилиши ҳисобига таҳлиллар ва экспертизалар натижаларини олишнинг юқори тезкорлиги таъминланади, бу эса карантин ости маҳсулотлари юкланган транспорт воситалари учун тегишли сертификатларни олиш муддатларини минималлаштириш имконини беради.

Ҳозирги вақтда зарур ускуналарни танлаш, тегишли техник ҳужжатларни тайёрлаш ва юкларни етказиб беришнинг техник параметрлари ва шартларини муҳокама қилиш бўйича иш олиб борилмоқда. Лаборатория ускуналари сотиб олинганидан сўнг, уларни ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш учун хитойлик мутахассисларнинг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилади.

Янгиликлар лентаси
0