Дорожная техника на строительстве трассы

ОТБ Ўзбекистонга автомагистралларни реконструкция қилиш учун 274,2 млн $ ажратди

151
Ўзбекистондаги Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу магистрали участкаси икки полосали цемент-бетон йўлга айлантирилади.

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Осиё тараққиёт банки Ўзбекистоннинг ғарбий қисмидаги автомагистралларни реконструкция қилиш учун 274,2 млн доллар ажратди.

“Бугун Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида 240 км автомагистрал йўлларни реконструкция қилиш учун 274,2 млн доллар миқдорида қарз маблағлари ажратилишини маъқуллади”, - дейилади банк хабарида.

Таъкидланишича, мабағлар Қорақалпоғистондаги А-380 автомагистралининг 240 километрлик участкасини таъмирлашга йўналтирилади.

Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу магистрали участкаси икки полосали цемент-бетон йўлга айлантирилади.

Бундан ташқари, банк Транспорт вазирлигига Тошкент-Наманган йўлининг 100 километрида интеллектуал транспорт тизимини ўрнатишга ёрдам беради. Тизим табло ва веб-сайтларга ахборотни ва огоҳлантиришларни узатган ҳолда реал вақт режимида ҳаракатни ва йўл шароитларини кузатади.

“ОТБ автойўллар тармоғи ҳаётий аҳамиятга эга бўлган Ўзбекистондаги автомобиль ва темир йўл транспорти инфратузилмасига 1,3 млрд доллар миқдорида инвестиция киритган”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ немис компанияси Ўзбекистонда йўл қуриш билан шуғулланиши хабар қилинган эди.

151
Автомобильное движение в Ташкенте

Энг кўп автотранспорт воситалари қайси ҳудуд аҳолисига тегишли

125
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республика ҳудудларида энг кўп автомобиль Тошкент шаҳрида (417 646 та).

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг сони 2 580 133 тани ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур автотранспорт воситаларидан:

Енгил автомобиллар – 2 410 421 та

Юк автомобиллари – 150 294 та

Автобуслар – 5 072 та

Микроавтобуслар – 10 590 та

Махсус  транспортлар – 3 756 та

2020 йил 1 январь ҳолатига республика ҳудудларида энг кўп Тошкент шаҳри (417 646 та), Самарқанд (311 997 та), Тошкент (253 073 та) ва Фарғона (243 230 та ) вилоятлари аҳолисида автотранспорт воситалари мавжуд.

125
Денежные купюры США.

Ўзбекистон ташқи қарзи нега ошди - МБ рақамлари

211
(Янгиланган 18:32 23.09.2020)
Ўзбекистон ташқи қарзи 2020 йилнинг 1 ярим йиллигида 12,7% ошди. Бунга сабаб - COVID-19 сабаб юзага келган кризиснинг ижтимоий-иқтисодий таъсирини камайтириш харажатлари, деб тушинтирди МБ.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистон  умумий ташқи қарзи миқдори 2020 йилнинг январь - июн ойларида ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 12,7%га ошиб 27,6 миллиарда долларни ташкил қилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Марказий банки. 

Ушбу қарзнинг катта қисми давлат ҳисобига тўғри келмоқда. Умумий қарзнинг давлат улуши 17,48 млрд.$ (+10,7%)  ва хусусий компаниялар улуши эса 10,127 млрд. $ ни ташкил қилди (+16,2%).

Давлат қарзи таркибида 10 йил ва ундан ортиқ муддатга олинган қарзлар 20,3 миллиард долларни (73,5%) ташкил қилади. 1 йилдан 5 йилгача олинган қарзлар эса 3,395 миллиард долларни (12,3%) ташкил қилмоқда.

Марказий банк хабарига кўра, ташқи қарзнинг ошиши COVID-19 тарқалиши туфайли юзага келган кризиснинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини бартараф этиш учун олинган ташқи қарзлар туфайли содир бўлган. 

Ўзбекистон президенти март ойида COVID-19 оқибатларига қарши кураш учун капитали миқдори 1 миллиард бўлган Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил қилишни буюрган ва ҳукуматга давлат бюджетини молиялаштириш учун ташқи манбаалар қидириш топширилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Инқирозга қарши курашиш жамғармасига, жумладан Халқаро валюта жамғармасидан - 375 миллион доллар, Жаҳон банкидан - 295 миллион доллар ва Осиё Тараққиёт банкидан – 600 миллион доллар қарзлар жалб этилган эди. 

Маълумот учун, 2019 йилда Ўзбекистон ЯИМи 57,9 млрд. долларни ташкил қилган эди. Нуфузли Халқаро ташкилотлар Ўзбекистон ЯИМи 2020 йилда  5,0-5,8 %га ўсишини башорат қилишган эди. Лекин COVID-19 умумжаҳон эпидемияси туфайли ушбу прогнозлар 1,0-1,8% даржасигача қисқартирилди. 

211
Национальная валюта Узбекистана — сум

Ёрдам ва ижара пули: олис ҳудудларда ишлаш учун борадиган ходимлар рағбатлантирилади

15
(Янгиланган 16:39 24.09.2020)
Олис ҳудудларда бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган мутахассисларни рағбатлантириш бўйича механизм жорий қилинади.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. “Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига ишга борадиган олий таълим муассасалари битирувчиларининг меҳнатини янада рағбатлантириш тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассисларга (кейинги ўринларда олий маълумотли мутахассис деб аталади) бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси бериш ҳамда уларни уй-жой билан таъминлаш тизимини жорий қилиш тўғрисидаги таклифига розилик бериш назарда тутилмоқда.

“Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассисларни рағбатлантириш бўйича янги механизм 2021 йил 1 январдан бошлаб жорий қилинади,” – дейилган ҳужжатда.

Шунингдек, олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассисларга бериладиган бир марталик бошланғич ёрдам пули (кейинги ўринларда бошланғич ёрдам пули деб аталади) базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараварига ҳамда уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси (кейинги ўринларда ҳар ойлик пул компенсацияси деб аталади) базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараварига тенглаштирилади.

Бир марталик бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси ҳамда уй-жой шароитини яхшилаш бўйича имтиёзлардан олий таълим муассасасининг бакалавриати ва магистратурасини (таълим шаклидан қатъий назар – кундузги, сиртқи, кечки, шунингдек иккинчи мутахассислик)
тамомлаганидан кейин уч йил мобайнида олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига ишга кирган битирувчилар фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ҳар ойлик пул компенсацияси олий маълумотли мутахассис ишга қабул қилинган ойдан бошлаб 36 ой мобайнида тўланиши, бунда хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки у уй-жой сотиб олганда, унинг ваколатлари тўхтатилганда ва тугаганда пул компенсацияси тўлаш тўхтатилади.

15