Ўзбекистон истеъмол бозорида инфляция 4,8%ни ташкил қилди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишПродажа куриных яиц в регионах России
Продажа куриных яиц в регионах России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 1 йилда истеъмол товарлар нархи ўсиши 11,7%ни ташкил қилди - бу ўтган йилга нисбатан 5%га кам.

ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йил бошидан буён истеъмол бозоридаги нархлар ўртача 4,8 %га кўтарилди деб хабар қилмоқда Статистика қўмитаси. 

Қўмита маълумотига кўра Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи январ (+0,4%), феврал (+0,6%), март(+0.85) ва апрел ойларида ўсиши кузатилган. Энг кўп ва кескин ўсиш (+1,4%) апрелда кузатилган. Май, июн ва июл ойларида озиқ овқатлар нархи ўртача (-0,4%) пасайиши кузатилган.   

2019 йил августига нисбатан (1 йил ҳисобида) истеъмол товарлари нархи ўсиши 11,7 %ни ташкил қилди. Бу бир йил олдинги кўрсатгичга нисбатан 5%га кам. 2018 йилнинг август ойидан 2019 йилнинг августигача истеъмол бозоридаги нархлар ўсиши 16,5 %ни ташкил қилган эди.

 

 

 

Янгиликлар лентаси
0