Ўзбекистонда Kia автомобиллари ишлаб чиқарилади - ОАВ

© Sputnik / Евгения НовоженинаМосковский международный автомобильный салон
Московский международный автомобильный салон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиззахда 2020 йил охирига қадар Kia автомобиллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Дастлаб йилига 25 минг кейинчалик 100 минг дона автомобил ишлаб чиқариш режалаштирилган. 

ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йилнинг ноябрида Kia автомобиллари ишлаб чиқариш бошланади, деб хабар қилмоқда "Известия" нашри 10 сентябр куни эълон қилинган пресс-релизга асосан.

Жиззах шаҳрида жойлашган ишлаб чиқариш линиясида  Kia K5 ва Kia Seltos моделларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ишлаб чиқариш жараёни Kia Motors компаниясининг Россиядаги штаб-квартираси назорати остида йўлга қўйилади, - дейилган хабарда.  

Биринчи босқичда йилига 25 минг дона автомобил ишлаб чиқарилади, кейинчалик пайвандлаш цехи ҳамда ранг бериш цехлари ишга туширилади ва ишлаб чиқариш ҳажми 100 мингга етказилади. 

Маълумот учун 2020 йилда Россияда автомобилларга бўлган талаб кескин камайгани кузатилган. Дастлабки хулосаларга кўра айни дамда талаб камайиши 30% миқдорида кузатилмоқда, йил охирига бориб ушбу натижа 20%ни ташкил қилиши мумкин. 

Россия автомобил бозорида Жанубий Кореянинг Kia ва Hyundai автомобиллари энг кўп сотилаётган хорижий брендлар бўлиб қолмоқда. 

Янгиликлар лентаси
0