Заправка автомобиля на одной из автозаправочных станций.

Ўзбекистонда Аи-92 бензин яна арзонлашади

120
15 сентябрдан Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6000 сўмдан 5500 сўмга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг Аи-92 маркали бензинининг нархи эса 5800 сўмдан 5500 сўмга арзонлаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистонда Аи-92 маркали бензин нархи арзонлаштирмоқда.

“15 сентябрь кунидан бошлаб АЁҚШлардаги импорт қилинган Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6000 сўмдан 5500 сўмга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг Аи-92 маркали бензинининг нархи эса 5800 сўмдан 5500 сўмга арзонлаштирилмоқда”, - дейилган“UNG Petro” компанияси хабарида.

“UNG Petro” МЧЖ директори Мирзоҳид Мусаевнинг сўзларига кўра, бундан кейин ҳам корхона томонидан нефть маҳсулотларининг истеъмолчиларга сотиш нархларини бозор муносабатларига тўлиқ таяниб шакллантириб борилади. Уларнинг таннархи тушганда нархлар албатта арзонлашади.

120
Калькулятор

Япония ва Корея билан даромад солиқларига оид шартнома тасдиқланди

28
(Янгиланган 10:18 18.09.2020)
Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея билан даромад солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортишнинг олдини олишга қарши курашиш тўғрисидаги конвенцияни тасдқилади.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея билан билан икки томонлама солиққа тортишни бартараф этувчи солиқ конвенциясини тасдиқлади. Бу ҳақида Norma.uz хабар қилмоқда. 

Ўзбекистон президенти 15 сентябр куни солиққа доир ПҚ-4826 ва ПҚ-4827-сонли қарорларни имзолади. Уларда ап қуйидаги ҳужжатлар кучга кириши тасдиқланган:

  • Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида 2019 йил 19 декабрда Токио шаҳрида имзоланган Даромад солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги конвенция;
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида 1998 йил 11 февралда имзоланган Икки ёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги конвенцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 2019 йил 19 апрелда Тошкент шаҳрида имзоланган баённома.

Ҳужжатлар 16 сентябрдан кучга кирди. Ташқи ишлар вазирлигига мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари Ўзбекистон томонидан бажарилганлиги тўғрисида бизнинг хорижий ҳамкорларимизга тегишли хабарнома йўллаш топширилди, дейилган хабарда.

28
В рамках I Форума межрегионального сотрудничества России и Узбекистана прошла сельскохозяйственная выставка

ГАЗ Ўзбекистонда енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқаради

774
(Янгиланган 15:13 17.09.2020)
Дастлабки босқичда йирик узелли жамлаш технологияси асосида йилига 3000 дона автомобил ишлаб чиқарилади. Кейинчалик ҳажм оширилади.

ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Россиянинг "ГАЗ гуруҳи" 2021йилда Ўзбекистонда енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Алексей Груздев бугун Тошкентда Россиянинг РЭБ.РФ корпорацияси билан бўлиб ўтган бизнес-миссияси доирасида хабар қилди. 

"ГАЗ Гуруҳи" Ўзбекистонда енгил тижорат техникаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қарор қилди. Биз ушбу лойиҳа келгуси йилдан ишга тушади деб умид қиламиз", - деди Груздев бизнес-миссия доирасида бўлиб ўтган давра суҳбатида.

Груздев айтишига, айни дамда корхонада йирик узелли ишлаб чиқариш жараёнини йўлга қўйиш ишлари кетмоқда. Биринчи босқичда йилига 3000та автомобил ишлаб чиқарилади, кейинчалик корхона қуввати оширилади.

Ўзбекистоннинг "KRANTAS" МЧЖ Россия корхонасининг ҳамкори сифатида лойиҳада иштирок этади. 

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Фольксваген ҳамда Киа Моторс компанияларининг Россиядаги офислари Ўзбекистонда VW Caddy ҳамда Kia k5 ва бошқа автомобилларни ишлаб чиқаришни йўлган қўйишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.  

774
Цифровой фотоаппарат Зенит-М

ОАВ фуқаро шахсий суратидан қандай ҳолларда рухсатсиз фойдаланиши мумкин?

17
(Янгиланган 12:27 18.09.2020)
Ҳуқуқшунос фикрига кўра, ахброт коммуникация ривожланган даврда фуқаро шахсий ҳаётига доир маълумотларни ҳимоя қилиш жуда муҳим.

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Фуқаролик кодексига шахсий фотосуратдан рухсатсиз фойдаланишни таъқиқлашга доир янги модда киритилишини - Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори Аъзам Мадаминов изоҳлаб берди.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Фуқаролик кодексининг янги таҳририга фуқаронинг ўз тасвирига бўлган ҳуқуқи ҳимоясига доир модда киритилиши жамиятда фаол муҳокамага сабаб бўлган эди. Айрим ОАВларда ушбу модда давлат хизматчиларини ҳимоя қилишга қаратилган деган фикрлар ҳам айтилди. 

ЎЗбекистон Фуқаролик кодексига киритлаётган янги моддада, умумий қоида тариқасида - ҳар қандай фуқаронинг фото ёки видео тасвиридан фойдаланиш учун унинг розилиги талаб қилинади, дейилган. 

Ушбу қоидадан истиснолар, яъни розилик талаб этилмайдиган ҳолатлар:

1.Тасвирдан давлат ёки жамият манфаатлари учун фойдаланилганда:

  • жиноятчи ёки бедарак йўқолганларни қидиришда;
  • давлат ва жамоат арбоблари, маданият ва илм-фан соҳаларининг таниқли вакиллари суратларини жамият учун қизиқарли  ахборот тарқатиш мақсадларида фойдаланганда;
  • давлат хизматчиларини хизмат вазифаларини бажариш жараёнида тасвирга тушириш ва бундай тасвирлардан фойдаланиш ҳоллари киради.

2. Оммавий тадбирларда ва жамоат жойларида ушбу жойлардаги умумий жараёнларни акс эттириш мақсадида олинган суратларда.

  • Масалан: байрамларни, ресторанлардаги тадбирларни, кўчаларда содир бўлаётган воқеаларни тасвирлаш учун. 

3. Ушбу фуқаронинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида. Ушбу мақсадда олинган суратлар учун ҳам рухсат талаб этилмайди. Ушбу суратлардан фуқаронинг ўзи ҳам фойдаланиши мумкин бўлади. 

Қандай жавобгарлик белгиланган?

Фуқаро суратидан мақсадга номувофиқ фойдаланганда фуқаролик ҳуқуқий характерга эга бўлган жавобгарлик келиб чиқади. Маъмурий ёки жиноий жавбогарлик келиб чиқмайди. Яъни “жабрланган” фуқарол ўз тасвирини фотоаппарат ёки мобил телефондан ўчириб ташлашни, ОАВ ёки рекламадан олиб олиб ташлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Замон талаби

Ҳуқуқшунос фикрига кўра, ахброт коммуникация ривожланган даврда фуқаро шахсий ҳаётига доир маълумотларни ҳимоя қилиш жуда муҳим.

“Фуқаронинг тасвирини ҳимоя қилиш бугунги ахборот коммуникация ривожланган даврда жуда муҳим. Чунки, ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг тасвирларидан фойдаланган ҳолда уларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи, оилавий ва шахсий сирини ошкор этувчи маълумотлар тарқатиш ҳоллари кам эмас. Оқибатда, жамиятда фуқаролар ўртасида турли низолар келиб чиқмоқда”, - дейди ҳуқуқшунос.

Мадаминов айтишига кўра, Ўзбекистон бу каби қонунлар қабул қилишда биринчилардан эмас. Шунга ўшаш талаблар Европа, Россия ва Қўшни Қозоғистон қонунчилигида ҳам назарда тутилган.

17