Символика Азиатского банка развития

Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши 2020 йилда секинлашади ОТБ прогнози

84
2020 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсишини 0,5% даражасида прогноз қилмоқда ва бу июнь ойидаги 1,5% даражасидаги прогнозга нисбатан пасайишдир.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан эълон қилинган янги ҳисоботга кўра COVID-19 пандемияси, талабнинг сустлиги, саноат ишлаб чиқариши ва хизматлар соҳасидаги пасайиш натижасида бу йил Ўзбекистондаги иқтисодий ўсишнинг янада пасайиши кутилмоқда.

2020 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсишини 0,5% даражасида прогноз қилмоқда ва бу июнь ойидаги 1,5% даражасидаги прогнозга нисбатан пасайишдир. Бироқ, 2021 йилда ЯИМ 6,5% гача кўтарилиши кутилмоқда ва бу прогноз бу йил олдинроқ қилинган прогнозга мос келади.

“Бизнинг ҳисоботимизда бу йил ўсишнинг пасайишини тахмин қилинаётган бўлса-да, хизматлар ва саноат соҳаларида кутилаётган ўсиш натижасида 2021 йилда қайта тикланиш кутилмоқда”,- дейди ОТБнинг Ўзбекистондаги Доимий ваколатхонаси раҳбари Синди Малвичини.

Банкнинг инфляция прогнозлари ўзгаришсиз қолмоқда — 2020 йилда 13% ва 2021 йилда 10%. Пандемия билан боғлиқ узилишлар 2020 йилнинг дастлабки 7 ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг инфляциясини оширди, бироқ бу даврда бошқа товар ва хизматлар нархлари инфляцияси секинлашди. Шу билан бирга, олдинги йилга нисбатан Ўзбекистон сўмининг АҚШ долларига нисбатан қадрсизланиши 2019 йилнинг биринчи ярмидаги 2,5%дан бу йил 6,7%гача кўтарилди.

Саёҳат чекловлари ва Россиядаги заифлик туфайли пул ўтказмаларининг қисқариши ва табиий газ ва мисга бўлган талабнинг ва нархларнинг пасайиши сабабли товарларнинг экспорти 19,7% га пасайиши натижасида Ўзбекистоннинг жорий ҳисоб дефицити 2020 йилнинг биринчи ярмида ЯИМнинг 7,7%га ўсди, ва ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 6,8% ташкил этди.

Таъминот занжиридаги узилишлар товарлар импортининг 14,1%га қисқаришига олиб келди ва қурилиш ва саноат моллари импортида сезиларли пасайиш кузатилди. Хизматлар экспорти 38,6%га, импорти эса 28,4%га пасайди. Экспорт ва пул ўтказмаларидаги заифлик давом этиётган шароитда банк жорий ҳисоб дефицитининг 2020 йилда ошишини ва 2021 йилда экспорт ва пул ўтказмаларининг тикланиши натижасида қисқаришини прогноз қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон банки Ўзбекистон ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини 1,6 фоиздан 1,5 фоизгача пасайтиргани хабар қилинган эди. Шу билан бирга, мамлакат минтақада иқтисодиёти ўсишда давом этадиган ягона давлат бўлиб қолади.

84
Калькулятор

Япония ва Корея билан даромад солиқларига оид шартнома тасдиқланди

33
(Янгиланган 10:18 18.09.2020)
Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея билан даромад солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортишнинг олдини олишга қарши курашиш тўғрисидаги конвенцияни тасдқилади.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея билан билан икки томонлама солиққа тортишни бартараф этувчи солиқ конвенциясини тасдиқлади. Бу ҳақида Norma.uz хабар қилмоқда. 

Ўзбекистон президенти 15 сентябр куни солиққа доир ПҚ-4826 ва ПҚ-4827-сонли қарорларни имзолади. Уларда ап қуйидаги ҳужжатлар кучга кириши тасдиқланган:

  • Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида 2019 йил 19 декабрда Токио шаҳрида имзоланган Даромад солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги конвенция;
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида 1998 йил 11 февралда имзоланган Икки ёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги конвенцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 2019 йил 19 апрелда Тошкент шаҳрида имзоланган баённома.

Ҳужжатлар 16 сентябрдан кучга кирди. Ташқи ишлар вазирлигига мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари Ўзбекистон томонидан бажарилганлиги тўғрисида бизнинг хорижий ҳамкорларимизга тегишли хабарнома йўллаш топширилди, дейилган хабарда.

33
В рамках I Форума межрегионального сотрудничества России и Узбекистана прошла сельскохозяйственная выставка

ГАЗ Ўзбекистонда енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқаради

778
(Янгиланган 15:13 17.09.2020)
Дастлабки босқичда йирик узелли жамлаш технологияси асосида йилига 3000 дона автомобил ишлаб чиқарилади. Кейинчалик ҳажм оширилади.

ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Россиянинг "ГАЗ гуруҳи" 2021йилда Ўзбекистонда енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Алексей Груздев бугун Тошкентда Россиянинг РЭБ.РФ корпорацияси билан бўлиб ўтган бизнес-миссияси доирасида хабар қилди. 

"ГАЗ Гуруҳи" Ўзбекистонда енгил тижорат техникаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қарор қилди. Биз ушбу лойиҳа келгуси йилдан ишга тушади деб умид қиламиз", - деди Груздев бизнес-миссия доирасида бўлиб ўтган давра суҳбатида.

Груздев айтишига, айни дамда корхонада йирик узелли ишлаб чиқариш жараёнини йўлга қўйиш ишлари кетмоқда. Биринчи босқичда йилига 3000та автомобил ишлаб чиқарилади, кейинчалик корхона қуввати оширилади.

Ўзбекистоннинг "KRANTAS" МЧЖ Россия корхонасининг ҳамкори сифатида лойиҳада иштирок этади. 

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Фольксваген ҳамда Киа Моторс компанияларининг Россиядаги офислари Ўзбекистонда VW Caddy ҳамда Kia k5 ва бошқа автомобилларни ишлаб чиқаришни йўлган қўйишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.  

778

Бозордаги раққоса, тимсоҳлар ўртасидаги оқ турна ҳафта сурати

0
Ўтган ҳафта 12-18 сентябрь кунлари жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган энг ёрқин суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ҳафтанинг энг қизиқарли суратлари - Sputnik фотожамланмасида.

 

0
  • © Sputnik / Alexey Maishev

    Минск, ноқонуний аёллар марши иштирокчиси.

  • © Sputnik / Andrey Stasevich

    Сочи аэропортида Беларусь президенти Александр Лукашенко

  • © REUTERS / Gleb Garanich

    Қарға кўршапалакка ҳужум қилмоқда, Киев, Украина

  • © REUTERS / Juan Medina

    Мадрид, Mercedes Benz мода ҳафталигида Custo Barcelona намойиши

  • © AFP 2018 / Angelos Tzortzinis

    Лесвос оролида полиция билан тўқнашув пайтида мигрант

  • © AFP 2018 / Sam Panthaky

    Ҳиндистонлик раққоса "Наваратри" байрамига тайёргарлик кўриш жараёни

  • © AFP 2018 / DHA

    Туркия, Анқарада чанг бўрони

  • © Sputnik / Alexander Vilf

    Дарья Павлюченко ва Денис Ходикин Москвада фигурали учиш бўйича Россия терма жамоасининг чиқиши

  • © AFP 2018 / Joaqaquin Sarmiento

    Колумбия, Медельинда норозилик акциясида.

  • © AP Photo / Gerald Herbert

    Флорида штати, Пенсакола шаҳрида тошқин

  • © Sputnik / Alejandro Martinez Velez

    Испания, Мадрид ҳукуматга қарши норозилик акцияси.

  • © REUTERS / Hannah McKay

    Буюк Британия, Брайтон пляжига одамлар дам олмоқда.

  • © REUTERS / Alexander Kuznetsov

    Финляндия қутб шуъласи.

  • © AFP 2018 / Kenzo Tribouillard

    "Тур де Франс" велопойга иштирокчилари.

  • © AFP 2018 / Lakruwan Wanniarachchi

    Коммунал хизматчи Коломбо шаҳридаги мактаб ҳудудида чивинларни заҳарламоқда

  • © AFP 2018 / Wang Zhao

    Пекин мода ҳафталиги - idol lady2020 либослар тўплами намойиши.

  • © AFP 2018 / Orlando Sierra

    Гондурас, Тегусигалпа шаҳрида коронавирус чораларига қарши ҳукуматга қарши намойиш пайтида аёл эркакка ҳужум қилмоқда

  • © REUTERS / KCNA

    Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин тошқиндан зарар кўрган - Тэчхонри ҳудудини кўздан кечирмоқда.

  • © REUTERS / Karen Ducey

    АҚШ, Вашингтон штати, Сиетл шаҳрида Пике Плаcе бозорида раққоса суратга тушмоқда

  • © Sputnik / Vladimir Astapkovich

    ГУМ-Авторалли-2020 рэтро автомобиллар пойгаси олдидан.

  • © AP Photo / Matt Dunham

    Жулиан Ассанж тарафдорлари норозилик акциясида, Лондон

  • © REUTERS / Alexey Pavlishak

    Қрим Crimean Fashion Week мода намойиши.

  • © REUTERS / Gonzalo Fuentes

    Франция полицияси Парижда сариқ нимчалар ҳаракати намойиши пайтида ёнаётган машина ёнидан ўтмоқда

  • © AFP 2018 / Anne-Christine Poujoulat

    Франция, Гренобл канал йўлагида осилган велосипедчилар

  • © AFP 2018 / Robyn Beck

    Орегон штати ёнган уй олдида одамлар

  • © REUTERS / Corinna Kern

    Исроилда норозилик акцияси.

  • © AP Photo / Andre Penner

    Бразилияда ёнғин пайтида Бенто Гомес дарёси бўйида тимсоҳлар ва оқ қўтон