Денежные купюры: евро и доллары

Пахта териш машиналарини сотиб олиш учун кредитлар ажратилади

112
Пахта ҳосили теримини механизациялашни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Пахта ҳосили теримини механизациялашни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларининг “Агробанк”нинг устав капиталидаги улуши 50 млн АҚШ долларига оширилади.

Ушбу маблағлар пахта-тўқимачилик кластерларига ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга маҳаллий пахта териш машиналарини сотиб олишга Марказий банкнинг асосий ставкасида кредитлар ажратиш учун йўналтирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари ҳудудлардаги пахта териш машиналарига талабгорларнинг аниқ рўйхатини шакллантиради.

112
Партия автомобилей GM Uzbekistan

Ўзбекистон қайси мамлакатларга автомобил экспорт қилмоқда

496
Ўзбекистонда ишлаб чиқилган автомобилларнинг катта қисми Қозоғистонга экспорт қилинмоқда - йил бошидан буён 11 048 дона автомобил жўнатилган.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Ушбу йилда Ўзбекистондан енгил автомбиллар экспорти 1,7 бараварга ошди, деб хабар қилмоқда Давлат Статистика қўмитаси. 

2020 йилнинг январ-октябр ойида хорижий мамлакатларга 13 310 дона автомобил жўнатилган. Уларнинг умумий қиймати 127,2 миллион долларни ташкил қилган.  

Ўзбекистонда ишлаб чиқилган автомобилларнинг энг йирик импортёрлари:

  • Қозоғистон — 109,8 миллион $ (11 048 дона автом.);
  • Россия — 2,2 миллион $;
  • Таджикистан — 1,2 миллион $;
  • Украина — 6,4 миллион $;
  • Озарбайжон — 6,2 миллион $. 
  • Қолган мамлакатлар - 1,4 миллион $.

Ўзбекистонга автомобил импорти ҳам ошиб бормоқда. Ушбу йилнинг январ ойидан буён республикага 22 228 дона енгил автомобил олиб келинган. Уларнинг умумий қиймати 392,8 млн. долларни ташкил қилган. Бу ўтган йилга нисбатан ов 34,7%га кўп. 

Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors компанияси ушбу йилда ишлаб чиқариш ҳажми ошганини хабар қилган эди. Бунга ички ва ташқи талабнинг ошиши сабаб бўлган. Лекин ҚҚС ва солиқ имтиёзлари бекор қилингани туфайли корхона соф даромади миқдори 2 баравар камайган. 

496
Подпись документов

Тадбиркорликни ривожлантиришда сусткашлик қилган туман ҳокимлари ишдан бўшатилади

99
(Янгиланган 10:29 25.11.2020)
Тадбиркорликни ривожлантириш учун катта эътибор ва кредитлар ажратилаётгани, ҳокимлар ва сектор раҳбарлари томонидан "бизнес-патронаж" ташкил қилиш таклиф этилди.

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича туман ҳокимлари ҳисоботлари тинглашда давом этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, йил бошида ҳар бир вилоят, туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари олдида тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш вазифаси қўйилган эди.  

Кеча, 24 ноябр куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида туман ҳокимлари ҳисоботлари тингланди. Уларда қайд этилишига кўра, Сирдарё вилоятида 10 ойда 12 мингта доимий иш ўрни ташкил этилган. Натижада “темир дафтар”га киритилган ишсиз фуқароларнинг қарийб 90 % бандлиги таъминланган.

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри ва Китоб тумани, Навоий вилоятининг Қизилтепа, Учқудуқ, Навбаҳор туманлари ва Зарафшон шаҳрида кўп иш ўрни яратилгани қайд этилди.

Шу билан бирга, Ёзёвон, Учтепа, Шофиркон ва Бекобод туманларида фаол тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ишлар танқид қилинди.

Иш ўринлари ташкил этиш, тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида ўзибўларчиликка йўл қўйган Бухоро, Жондор ва Сирдарё туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласи қўйилди.

Шу билан бирга, республика бўйича тадбиркорлик учун яратилган имтиёзлар натижасида 10 ойда 78 мингта корхона ташкил этилгани ва пандемия даврида вақтинча ишламай турган 96 мингта корхона ўз фаолиятини тиклагани ҳам қайд этилди.

Шунингдек, жойларда инфратузилмани яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ривожланишдан орқада қолаётган 22 та туман учун инвестиция дастури доирасида 264 миллиард сўм, бошқа ҳудудлар учун қўшимча 736 миллиард сўм йўналтирилиши қайд этилди.

99
Работа автосалонов в Омске

Тошкентда “автошина олиб келишни” ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди

87
Автомобиль шиналарини олиб келишни ваъда қилиб, ваъдасида турмаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Тошкентда автомобил шиналарини олиб келишни ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 27 ёшли Асрол К. мурожаат қилиб, 2019 йилнинг ноябрь ойида унга Польшадан автомобиль шиналарини олиб келишини ваъда қилган ва “хизмати” учун 40.000 АҚШ доллари олган 46 ёшли Алишер Ш.га нисбатан чора кўришни сўради.

Алишер Ш. ваъдасига хилоф тарзда пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168 моддаси 4 қисми (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

87