Церемония открытия новой линии по сборке автомобилей КАМАЗ в г. Самарканд

ВЭБ Ўзбекистонда “Камаз” автомобили ва махсус техникасини харид қилишни молиялаштиради

93
“UzAutoTraile” МЧЖнинг ишлаб чиқариш жойларида йиғилган “Камаз” автомобили ва махсус техникасини харид қилишни молиялаштириш учун 12,5 миллион евро кредит бериш линияси очилади.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. ВЭБ.РФ давлат корпорацияси ва “Kаmaz Asia Leasing” ўзбек-рус қўшма корхонаси Ўзбекистонда “Камаз” русумли автомобиль ва махсус техникаларни хариш қилишни молиялаштиришга доир кредит шартномасини имзолади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Битим давлат корпорациясининг Ўзбекистонга бизнес-миссияси доирасида имзоланган.

“Россиялик саноат ва хом-ашё бўлмаган маҳсулотлар экспортчилари учун Ўзбекистон республикаси бугунги кунда Марказий Осиёда асосий ҳамкор саналади”, - деди имзолаш маросимида ВЭБ раиси ўринбосари Даниил Алгульян.

Корпорация маълумотларига кўра, битим доирасида “UzAutoTraile” МЧЖнинг ишлаб чиқариш жойларида йиғилган 250 донача “Камаз” автомобили ва махсус техникасини харид қилишни молиялаштириш учун 12,5 миллион евро кредит бериш линияси очилиши назарда тутилади. Техника ўзбек компанияларига лизингга берилади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил декабрь ойида “UzAutoTrailer” МЧЖ заводида “Камаз” автотранспорт воситаларини “UzAutoTrailer”да ишлаб чиқарилган устқурмалар ва ярим тиркамалари ўрнатилган йирик узелли ишлаб чиқариш бошланганди. “UzAuto Trailer” компанияси “Камаз” билан ҳамкорликда янги “Камаз” автомобилларининг шассисини йиғиш линиясини расман ишга туширди.

93
Лепешка с изображением таджикского и узбекского флагов

Ўзбекистон ва Тожикистон савдо-саноат палаталари ҳамкорликни кучайтиришга келишди

216
Томонлар Ўзбекистон бош вазири Ариповнинг Тожикистонга расмий ташрифи арафасида бизнес-форумни ўтказиш ва тайёрлаш масалаларини муҳокама қилдилар, шунингдек, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида бизнес алоқаларни кучайтириш бўйича ишларни давом эттиришга келишдилар

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Тожикистон Савдо-саноат палатаси раҳбари Жамшед Жумахонзода Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Фаризшох Усмонов бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Томонлар ҳамкорликда Афғонистонга ва минтақанинг бошқа мамлакатларига маҳсулотлар савдосини йўлга қўйиш бўйича лойиҳаларни ҳам муҳокама қилдилар, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ССП матбуот-хизмати.

Ўзбекистон делегацияси таркиби Тошкент, Бухоро, Наманган, Фарғона, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ССП ҳудудий бошқармалари раҳбарларидан ташкил топди. Тожикистон томонидан учрашувда ССП раиси ўринбосари О.Сангов, М.Рустамовлар ҳамда Хатлон ва Сўғд вилоятлари ССП ҳудудий бошқармалари раҳбарлари иштирок этишди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ССП раиси ўринбосари Усмонов Тожикистон томонига самимий ва илиқ меҳмондорчилик учун миннатдорлик билдирди.

Усмонов Ўзбекистон тадбиркорлари томонидан Тожикистон хусусий бизнеси билан иккиёқлама ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш кучлилигини таъкидлаб, томонлар ўртасида ўзаро савдо ҳажмини ошириш имкониятлари ҳақида гапирди.

Ўз навбатида, Тожикистон ССП раиси Жумахонзода Ўзбекистон томонига савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида икки томонлама муносабатларни чуқурлаштиришга бўлган қизиқиш учун миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, учрашув давомида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида В2В форматида бизнес учрашув ўтказилиши иккиёқлама ҳамкорликда муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

Икки мамлакат ҳудудий бўлинмалари ўртасида минтақалараро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Хусусан, иккиёқлама бизнес алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон ва Тожикистоннинг чегара олди ҳудудларидаги ССП бўлинмалари ўртасида ҳамкорлик битимини имзолаш бўйича келишувга эришилди.

Кенг кўламли тадбирлар Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг 28-30 сентябр кунлари Тожикистонга ташрифи арафасида ўтказилмоқда.

216
Автомобили во время снегопада

Бу йил қиш совуқ келиши кутилмоқда: мавсумга тайёргарлик бўйича қарор қабул қилинди

995
Вазирлар Маҳкамасига туман ва шаҳарлардаги ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб, куз-қишга тайёргарлик юзасидан Тошкент шаҳрининг 12 та тумани, Қорақалпоғистон ва ҳар бир вилоят бўйича алоҳида-алоҳида қарор қабул қилиш топширилди

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Бу йил қиш совуқ келиб, ҳаво ҳарорати олдинги йилларга нисбатан 2-5 даража паст бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан  Вазирлар Маҳкамасига туман ва шаҳарлардаги ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб, куз-қишга тайёргарлик юзасидан Тошкент шаҳрининг 12 та тумани, Қорақалпоғистон ва ҳар бир вилоят бўйича алоҳида-алоҳида қарор қабул қилиш топширилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Ўзбекистон Бош вазири Тошкент шаҳри туманларига, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари вилоятларга шу масалалар бўйича масъул этиб бириктирилди.

Тайёргарлик ишларини, энг аввало, бу борада аҳвол оғир бўлган 56 та туман ва шаҳардан бошлаш кераклиги таъкидланди.

1 ноябрга қадар 3 мингдан зиёд таъмирга муҳтож кўп қаватли уйни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, 131 та ижтимоий соҳа объектини мукаммал ва 3 мингтасини жорий таъмирлаш вазифаси қўйилди. Тиббиёт ва таълим муассасаларининг тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди.

Бу йил куз-қиш мавсуми учун 6 миллион тонна кўмир маҳсулотлари зарурлиги қайд этилиб, уларни ғамлаш ва етказиб бериш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Кўмир арзон бўлиши учун уни импорт қилувчи тадбиркорларга темир йўлда ташиш бўйича чегирма бериш муҳимлиги таъкидланди.

Бош прокуратурага кўмир нархини асоссиз ошириб юбориш, тамагирлик ва талон-торож ҳолатларининг олдини олиш юзасидан кўрсатма берилди.

"Ҳудудгазтаъминот" акциядорлик жамиятига табиий газ танқис ҳудудларга 385 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш вазифаси қўйилди.

Жорий мавсумда электр энергиясига талаб ўтган йилгига нисбатан 7,5 фоиз кўп бўлиши кутилмоқда. Бу соҳа барқарор ишлаши учун иссиқлик электр станцияларини табиий газ ва мазут билан таъминлаш, электр тармоқлари, подстанция ва трансформаторларни таъмирлаш муҳимлиги таъкидланди.

Видеоселектор йиғилишида ҳукумат аъзолари, тегишли тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари ахборот берди.

995

Лукашенко 5 ноябрдан президент сифатида тан олинмайди - Европарламент

438
(Янгиланган 17:08 19.09.2020)
Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Европарламент Александр Лукашенкони 5 ноябрдан бошлаб республика раҳбари деб ҳисоблашдан тўхташлари ҳақида баёнот берди.

"Амалдаги аторитар етакчи Александр Лукашенконинг ваколатлари муддати тугаши билан <…>, парлмент уни мамлакат президенти сифатида бошқа тан олмайди", - дейилади резолюцияда.

Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, Европарламент Лукашенкога нисбатан эҳтимолий санкцияларни ҳам қўллаб-қувватлаган.

Беларус ТИВ Европарламентнинг ушбу ҳаракатларидан ихлоси қайтганлигини маълум қилди. Идора, шунингдек, ўзини холис ва демократик тузилма сифатида намойиш этадиган ушбу ташкилот "бурнидан нарироққа қарашга" ўзида сиёсий ирода топа олмаганлигини қайд этган.

Республика кенгашида резолюциянинг қабул қилиниши давлатнинг ички ишларига аралашув сифатида баҳоланди. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ҳам ушбу ҳужжатга "ички аралашув" сифатида баҳо берган эди. Володинга кўра, резолюциянинг қабул қилиниши мамлакатдаги ҳукумат органларини алмаштиришга бўлган уринишдир.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий протестлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 фоиз овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди, дея ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомет, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Расмий маълумотларга, илк кунларда 6,7 мингдан зиёд қўлга олинган. ИИВ хабарига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрланган, жумладан, 120дан ортиқ куч ходимлари ҳам. Беларус ҳукумати маълумотига кўра, уч киши қурбон бўлган.

438