Денежные купюры России и США

Валюта: доллар яна кўтарилди, рубл эса пастлади

149
(Янгиланган 12:29 21.09.2020)
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 20,28 сўмга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 22 сентябрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 20,28 сўмга кўтарилиб, 10 315,62 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 15,78 сўмга ошди ва 12 210,60 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли эса 1,37 сўмга пасайиб, 136,28 cўмни ташкил қилди.

149
Мясо

Гўшт қимматлашиши сабаблари санаб ўтилди

130
(Янгиланган 13:45 26.10.2020)
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги гўшт қимматлашига сабаб бўлган омилларни санаб ўтди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги сентябрда кузатилган инфляция даражаси ҳақида маълумотларида гўшт қимматлашига сабаб бўлган омилларни санаб ўтди.

Вазирлик маълумотномасида келтирилган асосий сабаблар қуйидагилар:

  •  ем-хашак базаси учун хом ашё, хусусан, пахта хомашёси, пўстлоқ ва ем аралашмаси захираларининг мавсумий камайиши. Бу ўз навбатида, мазкур маҳсулотларнинг биржа нархларининг мос равишда 17, 21 ва 27 фоизга ошишига олиб келди;
  • Қозоғистон томонидан ўрнатилган экспорт чекловлари туфайли қорамол импортини қисқариши;
  • 2020 йилнинг август ойи ўрталарида карантин чекловларининг олиб ташланганидан сўнг, фаолиятини тиклаган оммавий овқатланиш корхоналарининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган талабининг ошиши.

“Шу билан бирга, 2020 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 1840 минг тонна (тирик вазнда) гўшт ишлаб чиқарилган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 фоизга кўпроқ). Бундан ташқари, 2020 йил январь-сентябрь ойларида 14 минг тонна мол гўшти ва 20 минг тонна товуқ гўшти импорт қилинган”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, сентябрь ойида ФАО индекси бўйича гўшт нархининг глобал конъюнктураси жорий йилнинг январь ойидан буён кузатилган умумий пасайиш тенденциясини давом эттириб, август ойига нисбатан бироз (0,9 ф.б.га) тушиб, ўртача 7,4%га камайди. Йиллик ҳисобда, индекс ўтган йилнинг мос ойидаги қийматидан 9,5% га камайди.

Вазирлик мамлакатдаги ўшт маҳсулотлари нархининг ўсиши нафақат ташқи омиллар, балки ички бозорлардаги тартибга солиниш механизмларининг самарасизлиги туфайли юзага келган дейиш мумкинлигини қайд этган.

“Бу, ўз навбатида, ишлаб чиқариш даражасининг камтарона ўсишига қарамасдан, гўшт маҳсулотларини етказиб беришнинг етарли даражасини таъминлаш учун озуқа базасининг ривожланмаганлиги билан боғлиқ”, - дейилган хабарда.

130
Доллары США

Эртадан доллар курси пасаяди

163
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 11,88 сўмга пасаяди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 27 октябрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 11,88 сўмга пасайиб, 10 359,88 сўм ташкил қилади.

Евро эса 132,15 сўмга пасаяди ва 12 285,78 сўмни ташкил қилади.

Россия рубли 2,92 сўмга кўтарилиб, 136,11 cўмни ташкил қилади.

163

Жапаров Қирғизистон президенти сайловларида номзодини илгари суради

24
Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров сайловларда иштирок этиш учун декабрь ойида президент ваколатларини зиммасидан соқит қилмоқчи.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Садир Жапаров давлат раҳбари лавозимига ўз номзодини илгари суришини маълум қилди.

Жапаровнинг сўзларига кўра, бунинг учун у декабрда истеъфога чиқишни режалаштирмоқда.

“Мен бошқалар қатори сайловларда иштирок этаман. Агар ғалаба қозонсам президент бўламан, бўлмаса барча каби оддий фуқаро бўламан”, - деди Жапаров. Унинг сўзларидан Sputnik Қирғизистон иқтибос келтирган.

Қирғизистонда муддатидан аввалги президент сайловлари 2021 йил 10 январь куни бўлиб ўтади. Мамлакат Конституциясига биноан президент в.б. ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга эмас.

Аввалроқ Жапаров агар қонунчиликка тегишли ўзгартириш киритилса, президент сайловларида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилган эди.

24