Красный перец

Жуда аччиқ: Ўзбекистон 13 та давлатга қалампир экспорт қилди

432
Ўзбекистон 13 та хорижий давлатларга қиймати 314,3 минг АҚШ долларига тенг бўлган қалампир экспорт қилган.

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. 2020 йил 8 ойи давомида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатларга қиймати 314,3 минг АҚШ долларига тенг бўлган қалампир экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 70,1 минг АҚШ долларига ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, қалампир маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар: Вьетнам – 219,7 минг, Бразилия – 67,1 минг, Германия – 11,1 минг, Россия – 4,6 минг, Туркия – 3,9 минг, Грузия – 3,5 минг, Испания – 1,1 минг АҚШ доллари.

Самарқанд вилояти энг кўп яъни, қиймати 121,4 минг АҚШ долларига тенг бўлган қалампир экспорт қилган.

432
В цехе расфасовки сахара

Ангрен шакар заводи ўз фаолиятини тиклашга тайёргарлик кўрмоқда

103
"Ангрен шакар" ва "Хоразм шакар" МЧЖлар коронавирус пандемияси сабабли иш фаолиятини вақтинчалик тўхтатгани, ҳозирги кунда заводни ишга тушириш чоралари кўрилаётганлиги аниқланган.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Ангрен ва Хоразмдаги шакар заводларида оммавий ишдан бўшатиш тўғрисидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади, деб хабар бермоқда Меҳнат вазирлиги ахборот-хизмати.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Ангрен ва Хоразмдаги шакар заводларида оммавий равишда ходимларни ишдан бўшатилаётгани тўғрисидаги хабарлар тарқалган эди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ушбу ҳолат бўйича ўтказилган ўрганиш давомида "Ангрен шакар" ва "Хоразм шакар" МЧЖда ишчи ходимлар жамият ташаббуси билан оммавий равишда ишдан бўшатилмаганлиги, шунингдек, коронавирус пандемияси сабабли иш фаолиятини вақтинчалик тўхтатгани, ҳозирги кунда заводни ишга тушириш чоралари кўрилаётганлиги аниқланган.

Хусусан, "Хоразм шакар" МЧЖда 1081 нафар ишчи билан меҳнат шартномаси расмийлаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда 418 нафар ишчи ходимлар корхона ўз иш фаолиятини қайта тиклагунга қадар таъмирлаш ишлари билан шуғулланиб келаётганлиги, фақатгина ўз хохишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраб мурожаат қилган ходимлар ишдан бўшатилганлиги маълум бўлган.

"Ангрен шакар" МЧЖда эса ҳозирги кунда 550 нафар ходим бўлиб, 2020 йилнинг июнь ойидан октябрь ойига қадар жами 170 нафар ходим билан тарафларнинг келишувига кўра меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Шунингдек, меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ барча ҳаражатлар ўз вақтида тўлаб берилган. Карантин чекловлари ўрнатилганлиги корхонанинг шакар олди-сотдисига жиддий зарар етказганлиги сабабли жамият фаолиятини 2020 йил июнь ойида тўхтатилиши муносабати билан корхона ходимларининг хоҳишига биноан меҳнат таътиллари ва ўз ҳисобидан таътиллар берилган. Жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойлари учун эса ходимларга ўртача ойлик иш ҳақи тўлаб берилган.

Меҳнат кодексининг 102-моддасида иш берувчи, камида 2 ой олдин ҳар бир ходимнинг касби, мутахассислиги, малакаси ва меҳнат ҳақи миқдорини кўрсатган ҳолда, бўлажак ишдан озод қилиш тўғрисидаги маълумотларни маҳаллий меҳнат органига ҳам маълум қилиши белгиланган бўлиб, ҳозирги кунга қадар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман бандликка кўмаклашиш марказларига "Ангрен шакар" ва "Хоразм шакар" маъсулияти чекланган жамияти ишчилари оммавий равишда ишдан бўшатилаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмаган.

Ўрганиш натижаларига кўра, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ҳолатларни олдини олиш мақсадида “Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” маъсулияти чекланган жамияти ишчиларига меҳнат таътилларини ва иш ҳақларини меҳнат қонунчилигига мувофиқ белгиланган тартибда ва ўз вақтида бериш, ходимларни ишдан бўшатишда Меҳнат кодекси талабларига қатъий риоя қилиш бўйича ёзма кўрсатмалар берилган.

103

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчи ўринни эгаллади

344
Учинчи чоракда олтинга 892,3 тоннагача камайди ва 2009 йилдаги минимумгача етди. Бу ҳолат инвесторлар ва истеъмолчилар шу пайтга қадар ўзида пандемия оқибатлари таъсирини ҳис этишаётганини англатади

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. 2020 йилнинг учинчи чорагида Ўзбекистон олтин сотиш бўйича етакчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (WGC) маълумотларида келтирилган.

Ўзбекистон Марказий банки 35 тонна қимматбаҳо металлни сотган бўлса, иккинчи ўринни 22 тонна кўрсаткич билан Туркия эгаллаган. Россия эса 1,2 тонна кўрсаткичи билан фаол олтин сотувчи мамлакатлар қаторидан жой олган.

Олтин савдосининг ортиши айрим ишлаб-чиқарувчи-давлатлар пандемияоқибатларини юмшатиш учун олтинга бўлган рекорд даражадаги нархлардан фойдаланиб қолиш мақсадлари билан боғлиқ, деб таъкидлаган Bloomberg экспертлари.

Олтин нархи август ойининг бошида рекорд даражага - яъни бир унция учун 2067 долларга кўтарилган.

МБ Ўзбекистон халқаро захиралари қанчани ташкил қилишини маълум қилди >>>

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи бошларида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари май ойидан буён биринчи бор қисқарган эди.

344

Марказий Осиё ҳаётсиз чўлга айланиши мумкин - тадқиқот

515
Олимларнинг аниқлашларича, гарчи илгари ушбу минтақа доимо кўкаламзор бўлган, деб ҳисошган бўлсаларда, аммо миллионлаб йиллар олдин Марказий Осиё улкан саҳродан иборат бўлган.

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Олимлар Марказий Осиё (МО) жонсиз саҳрога айланиши мумкин, дея айтишмоқда, деб ёзади "Популярная механика" нашри.

Олимларнинг аниқлашларича, 34 миллион йил олдин иқлимнинг кескин ўзгариши минтақада экологик фалокатга олиб келган. Бу воқеа минтақанинг биологик хилма-хиллигини бир умрга ўзгартирган. Мўғулистон, Тибет ва Шимоли-Ғарбий Хитой озгина ўсимликлар ўсадиган кенг қурғоқ чўлларга айланган. Бу замин қарийб 20 миллион йил давомида шу ҳолатда бўлган. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашларича, худди шу сценарий тез орада такрорланиши мумкин.

Осиёдаги қазилма чангни ўрганиб чиққан олимлар, миллионлаб йиллар давомида Марказий Осиё саҳродан иборат бўлгани, бу ерда асосан майда кемирувчилар яшаган, деган хулосага келишди.

Илгари бу минтақа деярли ҳар доим ўрмонзор билан қопланган, ва фақат вақт ўтиши билан бу ерда бир нечта чўллар пайдо бўлган, дея ҳисобланар эди. Бироқ, янги тадқиқот муаллифларининг фикрича, минтақанинг ҳозирги ҳолати - бу акс-ҳаракатлар, яъни қурғоқ саҳролар ўсимлик билан қопланиши натижасидир.

Олинган натижалар минтақадаги биохилма-хиллик, қишлоқ хўжалиги ва инсон фаровонлиги келажаги учун жиддий оқибатлар тўғрисида маълумот бермоқда. Ўтмишдаги фактлар шуни кўрсатмоқдаки, агар чўллар кўпайишда давом этса, Марказий Осиё ҳеч қачон илк чўлланишдан олдин мавжуд бўлган ноёб биологик хилма-хиллигини тиклай олмайди", - дея изоҳ беради тадқиқот иши етакчи муаллифи Наташа Барболини.

Ушбу тадқиқотлар Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро кенгашнинг Марказий Осиё тезда сайёрадаги энг иссиқ ва энг қуруқ жойларидан бирига айланиб бораётганлигини кўрсатадиган прогнозларига мос келади, дея таъкидланган "Популярная механика" нашрида.

Тадқиқот ҳаммуаллифи Карина Хорн дейдики, қачонлардир доминантлик қилган айрим ўсимликлар минтақада ҳали ҳам бор, аммо улар жуда камёбдир. Бу шундан далолат берадики, иқлимнинг тезликда ўзгариши популяциянинг ортга қайтмас ўзгаришига олиб келиши мумкинлигига ишора қилади, деб ҳисоблайди аёл.

515