На базарах есть абсолютно все продукты

Депутатлар озиқ-овқатни вақтинча ҚҚСдан озод қилишмоқчи

283
(Янгиланган 17:31 15.10.2020)
Депутатлар шакар, гўшт, ўсимлик ёғи ва картошка каби маҳсулотларнинг нархлари тушириш мақсадида уларни ҚҚСдан вақтинча озид қилишни таклиф қилишди.

ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари аҳоли томонидан энг кўп истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларидан қўшилган қиймат солиғини вақтинча олиб ташлаш ташаббуси билан чиқишди 

Таклиф қилинаётган Солиқ кодекси лойиҳасида 2021 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикасига шакар, шу жумладан шакар хом ашёсини, 2021 йил 1 июлга қадар бўлган даврда эса картошка, ўсимлик ёғи, гўшт, чорва молларини тирик ҳолда ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни олиб кириш, шунингдек уларни реализация қилиш айланмалари - қўшилган қиймат солиғидан вақтинчалик озод қилиш кўзда тутилган.

Ушбу чора пандемия оқибатида содир бўлган иқтисодий қийнчиликлар ва озиқ-овқат нархлари ошишини олдини олиши керак.

Депутатлар таклифлари Парламентнинг Қонунчилик палатаси мажлисида 14 октябр куни қизғин муҳокама қилинди.

Депутатларининг таъкидлашича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши куз-қиш мавсумида картошка маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, мол, қўй ва парранда гўшти тақчиллигининг олдини олишга, ўз навбатида ушбу даврда маҳсулотлар нархининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

маълумот учун, Ўзбекистон бозорида октябрь ойидан шакар, гўшт, ўсимлик ёғи ва картошка каби қатор маҳсулотларнинг нархлари кўтарилиши кузатилмоқда. Бу ҳолат аввало ушбу маҳсулотларни Ўзбекистонга экспорт қилаётган давлатларда нархлар кўтарилаётгани билан изоҳланмоқда.

 

283

Беларусь бош вазири ўринбосари Александр Субботин делегация таркибида Тошкентга келади

22
Сафар дастуридан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идораларда музокаралар ўтказиш, Беларусь-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши йиғилишида қатнашиш, қўшма корхоналарга, беларуслик шериклар билан фаол ҳамкорлик қилаётган ўзбек компанияларига ташрифлар ўрин олган

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Беларусь Республикаси бош вазири ўринбосари Александр Субботин бошчилигидаги беларус делегацияси 2021 йилнинг 3-5 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.

Делегация Тошкентда бўлиб ўтадиган икки давлат ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилишида иштирок этади. Учрашув икки мамлакат бош вазирлари ўринбосарлари - Aлександр Субботин ва Сардор Умурзоқов раислигида ўтказилади.

Сафар дастуридан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идораларда музокаралар ўтказиш, Беларусь-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши йиғилишида қатнашиш, қўшма корхоналарга, беларуслик шериклар билан фаол ҳамкорлик қилаётган ўзбек компанияларига ташрифлар ўрин олган.

"Ташриф доирасида икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг биринчи ўринбосарлари даражасида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади", - дейилади ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси сайтида.

Чет эллик меҳмонлар минтақалараро ҳамкорликни кенгайтириш ва кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича музокаралар бўлиб ўтиши режалаштирилган Олмалиқ ва Самарқанд шаҳарларида бўладилар.

Делегациянинг расмий қисми саноат, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат, таълим, ташқи ишлар, транспорт ва коммуникациялар, соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат стандарти, Миллий Фанлар академияси ва бошқа бўлимларнинг раҳбарлари томонидан тақдим етилган.

Делегациянинг расмий қисми саноат, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат, таълим, ташви ишлар, транспорт ва коммуникациялар, соғлиқни сақлаш вазирликлари раҳбарлари, Давлат стандарти, Миллий фанлар академияси ва бошқа идоралар раҳбарларидан ташкил топган.

Делегациянинг ишбилармонлар қисмини: беларуснинг машинасозлик, енгил, озиқ-овқат ва фармацевтика саноатлари соҳалари корхоналари раҳбарлари, беларус етакчи ОТМлари ректорлари ташкил этмоқда.

Маълумот учун: 2020 йилда Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 280,1 млн долларни (2019 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 117,1% ошган) ташкил этган. Беларус товарлари экспорти ҳажми – 237,5 млн долларни, импорт ҳажми эса – 42,6 млн долларни ташкил қилди.

Куни кеча, транспорт дипломатияси мавзусига бағишланган доира суҳбатида ўзбек юк ташувчилари Беларус чегарасида ўз ҳуқуқлари поймол этилаётганидан арз қилишган эди. Уларнинг сўзларига кўра, агар чегара постидан кунига 50та фура ўтаётган бўлса, улардан фақат биттаси Ўзбекистонники бўлади. Ўзбекистондан келаётган юк транспортларини қўшимча кўрикдан ўтишга мажбур этишмоқда ва бу кўрик баъзан бир ҳафтага чўзилиб, ўзбекистонлик юк ташувчиларга 400 долларга тушмоқда.

Ўзбекистон Транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев Ўзбекистон томони бу муаммодан бохабарлигини ва айни вақтда унга ечим топиш билан шуғулланаётганини таъкидлади.

22
Папка с документами

Солиқдан қарзи бўлган корхоналар юридик манзилини ўзгартира олмайди - ДСҚ

72
(Янгиланган 12:20 02.03.2021)
Ушбу йилнинг 4 мартидан бошлаб корхона юридик манзилини ўзгартириш солиқ органининг электрон хулосаси асосида амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. Солиқ мажбуриятини бажармаган тадбиркорлар юридик манзилини ўзгартира олмайди. Бу ҳақида Давлат солиқ қўмитасининг матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 763-сон қарорига асосан, корхона юридик манзилини ўзгартириш учун солиқ органининг электрон хулосаси керак бўлиши белгилаб қўйилган эди. Ушбу қонун нормаси 4 мартдан бошлаб кучга киради. 

Солиқ органининг электрон хулосасини олиш учун қуйидаги 4та мажбурият бажарилиши керак: 

  1. Базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари (73,5 млн. сўм)дан ортиқ солиқ қарзи йўқлиги
  2. Амалга оширилган товар айланма ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилганлиги
  3. Товарлар импорти бўйича реализация ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилганлиги
  4. Солиқ ҳисоботлари белгиланган муддатларда топширилганлиги

Тадбиркорлар ушбу талабларни бажарган ҳолда, қайта рўйхатдан ўтказилади. Акс ҳолда - рад жавоби берилади. 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 763-сон қарорига асосан “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартиришлар киритилган эди.

Яқинда Солиқ қўмитаси томонидан эълон қилинган шубҳали операциялар амалга оширган юридик шахслар орасида, солиқ мажбуриятларини бажармаслик учун юридик манзилини ўзгартириш ҳолатлари тез-тез учраб туриши айтиб ўтилган эди. 

72