Денежные купюры России и США

Рублнинг долларга нисбатан 20% қулаши бу ажойиб - Мантуров

966
Вазирнинг сўзларига кўра, миллий валюта курси пасайиши маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни камроқ импортга боғлиқ бўлишга ундайди ва маҳаллий хом-ашё асосида ишлайдиган корхоналарга ютуқ беради.

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Россия Савдо ва саноат вазири Денис Мантуров Bloomberg нашрига берган интервьюсида рубл курсининг пасайиши - бу "ажойиб", - деб атади. РИА Новости хабарига асосан. 

Вазирнинг сўзларига кўра, миллий валюта курси пасайиши маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни камроқ импортга боғлиқ бўлишга ундайди ва маҳаллий хом-ашё асосида ишлайдиган корхоналарга устуворлик беради. 

"Йил бошидан буён содир бўлган рублнинг салким 20 % қадрсизланиши - бу Россия компаниялари хорижий маҳсулотларга муҳтожлигини камайтиришга интилиши учун яхши шароит яратади", - деди Мантуров. 

Шунингдек Мантуров ҳукумат томонидан ҳам бизнесни қўллаб-қувватлаш чоралари режалаштирилаётганини маълум қилди.

"Биз инқироз чўққиси ортда қолди деб умид қиламиз. Иқтисод кўп соҳаларда жуда тез тикланди", - деди Мантуров. 

Миллий валюта қадрсизланиши нефт нархининг тушиши ва Россияга нисбатан санкциялар пўписаси оқибатида содир бўлди, дейилган Bloomberg хабарида. Албатта коронавирус эпидемияси ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшди. Лекин иккинчи кварталда сусайиши кузатилган Россия иқтисоди ёз давомида ўзини тиклаб олди. 

966

Товарларнинг нархларини чет-эл валюталарига боғлаш мумкин бўлди

403
“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, эндиликда товарларнинг нархлари чет-эл валюталари ва шартли бирликларига боғланиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. 22 январь куни қабул қилинган қонун билан “Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунга қўшимчалар киритилди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистонда реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланиши мумкин. Бу тартиб фақат президент қарорлари асосида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва Ҳукумат орқали жалб этилган чет эл инвестициялари лойиҳаларига тааллуқли. Бунга қадар мазкур тартиб мавжуд эмас эди.

Концессиялар билан боғлиқ муносабатлар “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонунда ўз аксини топмоқда.

Концессия лойиҳаларини рўёбга чиқариш ДХШ лойиҳалари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Эндиликда фақатгина қиймати 1 млн доллардан ортиқ лойиҳаларининг тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битимларнинг лойиҳалари келишилади.

Киритилган қўшимчалар билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатлари белгиланди.

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига оид маълумотларнинг эълон қилинадиган қисми аниқлаштирилди.

Хусусан, бунда расмий веб-сайтларга лойиҳа тарафлари, фаолият йўналиши, жойлашган ери, лойиҳа муддати ва умумий қиймати, товарлар, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳажми ва турларига оид маълумотлар жойланади.

403

Ўзбекистонда энергия соҳасида қандай ишлар амалга оширилмоқда

275
(Янгиланган 17:25 24.01.2021)
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “ACWA Power” компанияси ўртасидаги эришилган келишувлар изчил амалга оширилмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистонда экологик тоза энергия ишлаб чиқаришни 2500 МВтга ошириш бўйича энергетика лойиҳалари ижроси йўлида учта асосий босқич амалга оширилди.  Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилмоқда.

Улар 2020 йил март ойида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “ACWA Power” компанияси ўртасидаги имзоланган келишувлар асосида амалга оширилмоқда.

Умумий инвестициявий қиймати 2,5 миллиард доллар ва умумий қуввати 2 500 МВт бўлган учта йирик энергетика лойиҳалари доирасидаги янги ишланмалар амалга оширилмоқда:

  • қуввати 1500 МВт бўлган Сирдарё ИЭС қурилишининг расмий бошланиши;
  • Бухоро ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 1000 МВт бўлган иккита шамол электр станцияси бўйича электр энергиясини сотиб олиш бўйича иккита келишув;
  • Инвестиция келишувлари.

Таъкидланишича, мазкур учта лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг энергетик қувватларини талаб даражасида ошириш кафолати ҳисобланади. Чунки 2030 йилга бориб электр энергияси истеъмоли 110 миллиард кВт соатга етиши кутилмоқда.

Улар, шунингдек, Ўзбекистонда энергия самарадорликни ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, шунингдек энергетика секторида яқинда амалга оширилган ислоҳотлар доирасида қайта тикланадиган энергия манбаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича миллий дастур билан келишилади.

Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов юқоридаги босқичлардан ўтиш юклатилган мажбуриятлар бажаралаётганидан далолат беришини таъкидлади.

“Ўзбекистонда экологик тоза энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириш маълум вақт давомида ишланмалар ва инвестициялар соҳасидаги кўплаб мақсадларга эришишни кўзда тутади. Режаларимизнинг самарали амалга оширилиши Ўзбекистонга катта миқдордаги инвестицияларни жалб қилиш ва мамлакатимиз энергетик мақомини ошириш имконини беради. Вазирлик “ACWA Power” компанияси ва Саудия Арабистони делегациясига бошланган ишлар учун чуқур миннатдорлик изҳор этади. Биз узоқ муддатли ва самарали ҳамкорлик қилиш ниятидамиз”, - деди вазир.

“ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян бу учта лойиҳа уларнинг мамлакатдаги сармоявий лойиҳалардаги иштирокини кенгайтириш имконини берганини урғулади.

“Сирдарё ИЭС қурилишига старт берилиши, ЭСК ва Ўзбекистоннинг паст даражали углеводород чиқиндили ресурслардан фойдаланишга ўтишида муҳим омил саналадиган Бухоро ва Навоий вилоятларидаги “Баш” ва “Жонкелди” шамол электр станциялари бўйича Инвестиция келишувларининг имзоланиши бизнинг энергетика тармоғини ислоҳ қилиш ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантирилишини рағбатлантириш  жараёнидан илгарилаб кетишга бўлган интилишимизни ифодалайди”, - деди у.

Энергетика вазирлиги ва “ACWA Power” компанияси водород энергиясини ривожлантириш бўйича ҳам келишувларга эришди. Мазкур келишув Ўзбекистоннинг иқлим ўзгаришига қарши курашиш ҳамда водород ва қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги илмий изланишлар орқали иссиқхона гази чиқиндиларини камайтириш бўйича ўз мақсадига эришишда биринчи қадамларини назарда тутади.

Маълумот учун: “ACWA Power” компанияси электр энергияси ва чучук сув ишлаб чиқариш бўйича ускуналарни ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва эксплуатация қилишга ихтисослашган. Компания 2004 йилда Ар-Риёд шаҳри (Саудия Арабистони)да рўйхатга олинган ва таъсис этилган.

275