Логотип Škoda

“Škoda Kodiaq” автомобилининг Ўзбекистондаги нархи маълум бўлди

260
(Янгиланган 11:21 21.10.2020)
Ўзбекистонда “Škoda Kodiaq” иккита комплектацияда тақдим этилади. Нархи комплектациясига қараб 347 млн сўмдан 399 млн сўмгача ташкил қилади.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Жорий йил 20 октябрь куни Škoda Kodiaq автомобилининг Ўзбекистон бозорига чиқишига бағишланган тақдимоти бўлиб ўтди.

“Kodiaq” минтақанинг иқлим ва эксплуатация шароитлари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқарилади ва унга 180 от кучи ҳамда 320 Нм айланувчи моментга эга турбодвигатель (2.0 Turbo) ўрнатилади. Автомобиль DSG 7 етти поғонали узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Шунингдек, у ёмон йўллар учун “ақлли” тўлиқ узатма ҳамда панорама томга эга.

Ўзбекистонда “Škoda Kodiaq” иккита комплектацияда тақдим этилади:

  • беш ўриндиқли Ambition - 347 миллион сўм;
  • етти ўриндиқли Style - 399 миллион сўм.

Таъкидланишича,  яқин ҳафталар ичида Тошкент ва Қўқонда яна иккита дилерлик марказини очиш режалаштирилмоқда.

260
Национальная валюта Узбекистана — сум

Пенсия таъминотига доир қонун лойиҳаси тайёрланди

175
Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритишга доир ҳужжат тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаб, умумий муҳокамага қўйди.

Лойиҳанинг асосий мақсади - “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” 2020 йил 15 октябрдаги қонунига асосан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунида белгиланган “ногирон” деган атамани “ногиронлиги бўлган шахс” атамасига алмаштириш.

- меҳнат қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахсга меҳнат қобилияти тикланганлиги ёки узрсиз сабабларга кўра қайта кўрикдан ўтишга келмаганлиги оқибатида пенсияси тўхтатиб қўйилиб, беш йилдан муддатдан сўнг шахсни такроран ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганида, амалда бўлган қонунчилик талабларидан келиб чиқиб ногиронлик пенсиясини тайинлаш.

- пенсионернинг вафоти муносабати билан унинг вафот этган ойдаги пенсия пулини оила аъзоларига тўлиқ миқдорда тўлаш.

Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Давлат бюджетидан ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан йилига 4,4 млрд сўм қўшимча маблағ талаб этилади.

175
Грузовой состав на подъезде к Крымскому мосту. Пассажирское железнодорожное сообщение по мосту открылось в декабре 2019 года, 30 июня 2020 открывается движение грузовых поездов.

Тошкент ва Кобул Трансафғон темир йўл йўлаги лойиҳасига оид қўшма мурожаат тайёрламоқда

79
(Янгиланган 17:23 02.12.2020)
Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон президенти Ашраф Ғани Трансафғон темир йўл йўлагини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш мақсадида етакчи мамлакатлар ва халқаро молиявий институтларга қўшма мурожаат йўллашга келишиб олди.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Афғонистон Трансафғон темир йўл йўлагини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш мақсадида етакчи мамлакатлар ва халқаро молиявий институтларга қўшма мурожаат йўллайди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон президенти Ашраф Ғани телефон орқали мулоқот чоғида бу борада келишиб олди.

Икки давлат етакчилари “Сурхон – Пули Хумри” йўналишида электр узатиш линиясини қуриш лойиҳасини жадаллаштириш масалалари мувофиқлаштирди.

Ғани Афғонистоннинг кўп миллатли халқи номидан Ўзбекистон раҳбарига афғонлараро тинчлик жараёнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани ҳамда ушбу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, шу жумладан коронавирусга қарши курашиш даврида амалий ёрдам кўрсатаётгани учун самимий  миннатдорлик билдирди.

Президентлар икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик суръати ортиб бораётганини алоҳида мамнуният билан қайд этдилар.

“Пандемия оқибатларига қарамай, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми сезиларли кўпайди, бизнес алоқалари фаоллашди. Икки мамлакат тадбиркорлари учун ноёб имкониятларга эга “Термиз” халқаро савдо маркази ташкил этилди”, - дейилган хабарда.

Савдо ҳажмини икки баробар кўпайтириш учун ҳуқуқий базани такомиллаштириш, савдо уйлари тармоғини кенгайтириш ва янги кооперация лойиҳалари тўпламини шакллантириш масалалари ўрганилмоқда.

Президентлар ўтган ҳафта бўлиб ўтган Афғонистон бўйича Женева халқаро конференциясининг асосий натижаларини юксак баҳоладилар.

Минтақада ўзаро боғлиқликни янада мустаҳкамлаш, Афғонистонни халқаро савдо-иқтисодий алоқаларга интеграция қилишга қаратилган устувор лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиё тараққиёт банки (ОТБ) "Сурхон-Пули-Хумри" электр узатиш линияси қуриш лойиҳасига 110 млн доллар ажратишгани хабар қилинган эди. Яқин келажакда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва "Da Afghanistan Breshna Sherkat” ушбу ЭУЛни қуришга киришади.

79
Теглар:
Сурхон-Пули-Xумри, темир йўл, Ашраф Ғани, Шавкат Мирзиёев, Афғонистон, Ўзбекистон, Кобул, Тошкент