Зам председателя совета директоров ОАО НК Роснефть Игорь Сечин

Пандемиядан кейинги иқтисод - "Роснефт" раҳбарининг нутқи

209
(Янгиланган 19:25 22.10.2020)
Глобал иқтисоднинг янги даври: нефт ва газ соҳасининг ривожланиши, "яшил" энергетика ва анъанавий углеводород энергетика.

ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Роснефт раҳбари Игорь Сечин Италиянинг Верона шаҳрида бўлиб ўтаётган Евроосиё иқтисодий форумида сўзга чиқиб дунёдаги иқтисодий вазият ва углеводородлар келажаги ҳақида гапирди, РИА Новости хабарига асосан. 

Сечин нутқининг қисқача тезислари қуйидагилар: 

  • дунё иқтисодиётидаги бугунги оғир вазиятга қарамасдан нефт ва газ бозори 2021 йилдан бошлаб қайта тикланишни бошлаши мумкин;
  • Узоқ муддатли келажакда энергия нархлари иқтисод ўсиш ҳажми ва СО2 газлари миқдори тафовути ҳамда технологиялар ривожланиш даражасига боғлиқ бўлади; 
  • Иқтисод тикланишига халал бераётган АҚШ ва ЕИ санкциялари бундан буён ҳеч қандай асоссиз киритилиши мумкин - "Шимолий оқим-2" бунга яққол мисол бўла олади; 
  • Қайта тикланадиган энергия манбааларига тезкор ўтиш, нефт ва газ соҳаларида инвестициялар етишмовчилиги ҳамда бутун дунёда энергия ташувчилар нархи ошишига олиб келади;
  • Қайта тикланадиган энергия манбаалари тез ўсиб ораётган талабни қондира олмайди ва ҳозирча уларнинг нархи қиммат;
  • Пандемия энергия сарфлашнинг янги стандартларини ўрнатди, лекин бундан қатъий назар келажакда янада кўпроқ энергия керак бўлади, талаб ортиб боради;
  • Пандемия туфайли Хитойга босим ўтказмасдан, унинг тажрибасини ўрганиш керак. Бу пандемия иккинчи тўлқинини олдини олишга ёрдам берган бўларди;
  • Пандемия дунё иқтисодининг бугунги модели мустаҳкам эмаслигини кўрсатди. Бундан буён ички бозор ҳажми ўсиб боради.  

Италиянинг Верона шаҳрида бўлиб ўтаётган XIII Евроосиё иқтисодий форуми Росконгресс томонидан ташкил қилинган бўлиб, у нефт соҳасининг келажаги, пандемиядан сўнг иқтисодиёт тикланиши ва бошқа масалаларга бағишланган.   

209

Доллар курси кўтарилишда давом этмоқда

75
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 12,52 сўмга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 1 декабрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 12,52 сўмга кўтарилиб, 10 427,38 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 128,50 сўмга юқорилади ва 12 473,23 сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, Россия рубли 0,79 сўмга кўтарилди ва 137,48 cўмни ташкил қилди.

75
Премьер-министра, министр инвестиций и внешней торговли РУз Сардор Умурзаков

Экспортчи корхоналарга газ ва электр энергияси узлуксиз етказилиши бўйича топшириқ берилди

44
Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков экспортчи корхоналарга газ ва электр энергияси узлуксиз етказилиши бўйича топшириқ берди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Урганч шаҳридаги студиядан Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзаков раҳбарлигида экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, унда ҳукумат комиссияси аъзолари, вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари жалб этилган ҳолда инвестиция ва экспортнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Хабарда ёзилишича, тадбиркор ва экспортчилар бугунги кунда мавжуд инвестиция ва экспорт салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга тўсқинлик қилувчи бир қатор тизимли ва хусусий тусга эга муаммоларга дуч келаётгани аниқланган.

Ишбилармонларни самарали қўллаб-қувватлаш тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида корхоналарга чиққан ҳолда тадбиркор ва экспортчилар билан бевосита ишлаш зарурлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда тижорат банкларининг ходимларини ҳудудларга юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди. Уларнинг вазифалари этиб тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини аниқлаш ва уларни тезкор ҳал этиш, шунингдек инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш учун янги захира ва имкониятларни аниқлаш белгиланди.

Тадбирда инвестиция ва ташқи савдо фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи алоҳида омиллар ҳам атрофлича ўрганилиб, тегишли раҳбарларга манзилли кўрсатмалар берилди.

“Хусусан, экспортчи корхоналарга газ ва электр энергиясини узлуксиз етказиб беришни таъминлашга қаратилган тезкор чора-тадбирлар кўриш бўйича аниқ топшириқлар берилди”, - дейилган хабарда.

ТИВ раҳбарияти ва Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларига алоҳида кўрсатмалар берилди. Улар хорижий ишбилармон доиралар билан яқиндан ҳамкорлик ва ташқи бозорлардаги мавжуд вазиятни чуқур таҳлил қилиш орқали маҳаллий экспорт маҳсулотлари учун бўлажак инвестор ва мижозларини жалб этиш мақсадида иш олиб боришлари керак бўлади.

44
Теглар:
Сардор Умурзаков, экспорт, электр энергияси, газ

Декабрда қандай об-ҳаво кузатилади

0
(Янгиланган 13:24 30.11.2020)
Декабрда ёғингарчилик ёмғир, қор кўринишида бўлади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликли кунлар ўртача 5 кундан 13 кунгача ташкил қилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзгидромет қиш фаслининг биринчи ойи декабрда об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу йилги декабрь ҳарорат кўрсаткичлари бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда.

Ой давомида ҳароратнинг кечаси 0-5 даража совуқдан 2-7 даража илиққача, кундузи 0-5 даража илиқдан 10-15 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Республиканинг шимолида тунда 8-10 даража совуқ бўлиши мумкин. Ойнинг иккинчи ярмида эса 12-15 даража совуқ бўлиши мумкин.

Декабрда ёғингарчилик ёмғир, қор кўринишида бўлади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликли кунлар ўртача 5 кундан 13 кунгача ташкил қилиши мумкин. Бир кеча кундузда максимал ёғинлар миқдори суткалик меъёрдан анча кўп бўлиши мумкин.

Бу йилги декабрда ойлик ёғинлар миқдори меъёр атрофида, айрим жойларда меъёрдан юқори, шимолда эса айрим жойларда меъёрдан паст бўлиши кутилмоқда (Тошкентда декабрь ойи учун ёғинлар 59 мм ни ташкил қилади). Ёғингарчилик ой давомида вақти-вақти билан кузатилади.

0
Теглар:
об-ҳаво, Ўзгидромет, Ўзбекистон