Электр энергетика корхоналари ҳам еврооблигациялар чиқаради - президент

© Пресс-служба президентаШавкат Мирзиёев обсудил бюджет на 2021 год
Шавкат Мирзиёев обсудил бюджет на 2021 год - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон еврооблигациялар ёрдамида электр энергетикаси соҳасига инвестицияларни жалб қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда энергетика соҳаси ривожланишининг навбатдаги босқичи -  ИЭСларни модернизация қилиш, энергия тежамкорликни ошириш, таннархни пасайтириш ва истиқболда электр энергиясининг рақобатли бозорини яратиш масалалари кўриб чиқилди.

Ввод в эксплуатацию ТЭС - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси соҳасини танқид қилди

Бугунги кунда электр станцияларининг эскирганлик даражаси 50 %дан юқори. Бундан ташқари, эски қувватларда ёқилғи сарфи янги буғ-газ қурилмаларига нисбатан 2 баравар зиёд.

Шу боис модернизация ишларини давом эттириш, лекин буни олдингидек давлат кафолати ҳисобига эмас, балки хусусий капитални жалб қилиш орқали амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Иссиқлик электр станциялари” ҳамда “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботларни - жаҳон стандартлари асосида тайёрлаш тизимига ўтиш кераклиги таъкидланди.

Бу - халқаро кредит рейтинги олиш, келгусида еврооблигациялар чиқаришда муҳим омил бўлади. Мутасаддиларга шу мақсадлардан келиб чиқиб, мазкур 4 та компаниянинг уч йиллик молиявий модели ва бизнес режаларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Трансформация жараёнларига кўмаклашиш учун корхоналар бошқарувига ва кузатув кенгашларига чет эллик мутахассислар жалб қилиниши бўйича кўрсатмалар берилди.

Ҳозирда электр энергияси улгуржи бозори қоидалари белгиланмагани сабабли инвесторлар билан энергияни қатъий нархларда харид қилиш бўйича узоқ муддатли шартномалар имзоланмоқда. Бундай ёндашув келгусида рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин. Шу боис электр энергияси рақобатли бозорига ўтиш босқичлари ва қоидаларини белгиловчи ҳужжат ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Лампы - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон электр энергетикаси тармоғи ислоҳ қилинади

Соҳага илғор технологияларни кенг жорий этиш, “рақамли трансформация”ни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилишда янги лойиҳаларнинг ижросига ҳам эътибор қаратилди. Маълумки, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарёда қуёш, Бухоро ва Қорақалпоғистонда шамол, Сирдарё ва Сурхондарёда иссиқлик электр станциялари барпо этилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳаларни жадаллаштириш, уларга давлат-хусусий шериклик асосида инвестициялар йўналтириш муҳимлиги айтилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда электр энергетикаси соҳасида тизимли ўзгаришлар 2019 йил 1 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони билан бошланган эди. Ҳужжатга мувофиқ, Энергетика вазирлиги ташкил этилиб, соҳада бошқарув ва тижорат функциялари ажратилди.

Электрическая подстанция - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда МДҲ вакиллари электр энергетикаси масалаларини кўриб чиқишади

Ундан сўнг 2019 йил 27 мартда “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги Президент қарори билан собиқ “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти негизида 3 та йўналиш бўйича алоҳида компаниялар – “Иссиқлик электр станциялари”, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятлари ташкил этилди.

Энергетика соҳасига хусусий инвестициялар кириб келиши учун замин яратилди. Натижада бир йилнинг ўзида давлат-хусусий шериклик асосида 2 миллиард долларлик тўғридан-тўғри сармояларни жалб қилиш, 2 минг 700 мегаватт қувватли 6 та янги электр станциясини қуриш бўйича лойиҳалар бошланди.

Янгиликлар лентаси
0