Фарғона нефт заводида "Евро-5" дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш бошланди

207
(Янгиланган 11:24 06.11.2020)
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида дизел ёнилғисини янги услубда тозалаш қурилмаси ишга туширилиб "Евро-4" ва "Евро-5" стандартидаги дизел ёнилғиларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

ТОШКЕНТ, 6 ноя - Sputnik. Фарғона вилоятида "Евро 4" ва "Евро 5" дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш бошланди, деб хабра қилмоқда Энергетика вазирлиги. 

"Бугун 5 ноябрь куни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида «Евро 4» ва «Евро 5» маркали дизел ёқилғисини ишлаб чиқаришга старт бериш тадбири бўлиб ўтди", - дейилган хабарда.

Тадбирда Энергетика вазири ўринбосари Беҳзот Нарматов, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров, Jizzakh Petroleum бош директори Шокир Файзуллаев, ФНҚИЗ директори Хабиб Латипов ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2010 йил 2 июнда “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш” тўғрисидаги қарори қабул қилинган эди. Унга кўра корхонада инвестиция лойиҳасини босқичма-босқич амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда мазкур заводнинг ГДС қурилмаси (дизел ёқилғисини гидротозалаш)даги 1,3 миллион АҚШ доллар қийматли катализатор алмаштириш йўли билан биринчи босқич ишлари амалга оширилиб "Евро 4" ва "Евро 5" маркали дизел ёқилғисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

"Евро 4 ва "Евро 5" стандартига жавоб берадиган дизел ёқилғиси — ёқилғининг ёниш жараёнини такомиллаштириш ва унинг сарфини камайтириш, шовқин, тебраниш ва коррозия тезлигини пасайтириш, двигателни ишга туширишни осонлаштириш каби афзалликларга эга.

207
Собранный урожай помидоров

Россияга Фарғона вилоятидан помидор ва қалампир олиб кириш таъқиқланди

585
(Янгиланган 11:16 26.11.2020)
Ўзбекистондан олиб келинган маҳсулотларда ЕОИИ карантин объектлари рўйхатида бўлган - помидорлар жигарранг бурушиқлик вируси (ToBRFV))вируси аниқланган.

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Россияга Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан помидор ва қалампир олиб кириш таъқиқланди, чунки уларда юқумли вирус борлиги аниқланган. 

"Россиянинг Ветеринар ва фитосанитар назорат бўйича Федерал хизмати 2020 йилнинг 26 ноябридан бошлаб Россия ҳудудига Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан помидор ва қалампирларни олиб киришни таъқиқлайди. Бундай чора Ўзбекистоннинг ушбу ҳудудидан олиб келинган помидор ва қалампирларда жигарранг бурушиқлик вируси (Tomato brown rugose fruit virus (ToBRFV))аниқланиши муносабати билан амалга оширилган", - дейилган расмий хабарда. 

Россельхознадзор ушбу зараркунанданинг Россия Федерацияси ҳудудида тарқалишини олдини олиш мақсадида Фарғона вилоятида етиштирилган помидор ва қалампирларни олиб киришга чеклов ўрнатди. 

Помидорлар жигарранг бурушиқлик вируси (Tomato brown rugose fruit virus (ToBRFV)) - ЕОИИ комиссияси томонидан тасдиқланган Карантин объектлар Ягона рўйхатига киритилган. Россельхознадзор 2020 йилнинг 27 июлидан бошлаб ушбу вирусларнинг маҳсулот уруғлари ва кўчатлари таркибида бўлишига ҳам таъқиқ киритган эди.

585

Нефт ва газни чуқур қайта ишлаш лойиҳалари президентга тақдим этилди

111
(Янгиланган 10:45 26.11.2020)
Нефт ва газдан кўпикли полипропилен, ёғоч-полимерли композит лист, водород пероксиди, турли реагентлар, сульфат кислота ва сода ишлаб чиқариш мумкин.

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Нефть-газ кимёси соҳасидаги истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Ушбу лойиҳаларда нефт ва газни чуқур қайта ишлаш, улардан импорт ўрнини босувчи ва юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш айтиб ўтилди.

"Лойиҳалар самарасида 4,1 миллиард доллар қийматидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 1,1 миллиард долларлик импорт ўрни тўлдирилиши ва 1,45 миллиард долларлик экспорт таъминланиши мумкин. Жами 6 минг 500 га яқин иш ўрни яратилиши режалаштирилган", - дейилган хабарда. 

Табиий газни чуқур қайта ишлаш бўйича қарийб 9 миллиард долларлик 52 та лойиҳа белгиланган. Шундан 15 таси ноорганик кимё, 23 таси органик кимё, 12 таси полимерлар бўйича. Яна бир лойиҳага кўра, янги турдаги полимер маҳсулотлар бўйича илмий тадқиқот ва тажрибалар ўтказиб, лойиҳаларни бевосита ишлаб чиқаришга жорий этадиган ҳамда етук мутахассислар тайёрлайдиган инновацион марказ ташкил қилинади.

Кўпикли полипропилен, ёғоч-полимерли композит лист, водород пероксиди, карбоксиметилцеллюлоза асосида реагентлар, карбамид формальдегид концентрати, сульфат кислота, карбонат ангидрид газидан сода ишлаб чиқариш каби истиқболли лойиҳалар келгуси йили ишга туширилади. Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол заводининг 2-босқичи ҳамда компрессорни ювувчи саноат мойи корхонаси бўйича ишлар бошланади.

Президент ушбу лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун хорижий ҳамкорлар ва инвесторлар билан ишларни жадаллаштириш, хом-ашё базасини мустаҳкамлаш вазифасини қўйди. Шунингдек 2021 йилда газ-кимё соҳасини ривожлантиришнинг янги йўналишларини белгилаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

111

COVID-19га чалинган инсон ҳаётининг сўнгги лаҳзасида нимани кўради - шифокор видеоси

0
"Нафас олишингиз бир дақиқада 40тага етганида, кислород даражаси эса 80тагача тушганида сиз шундай кўра бошлайсиз", - дея аниқлик киритган мутахассис.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Сент Луисдаги Вашингтон университети Тиббиёт маркази интенсив даволаш бўлими шифокори Кен Реми Фейсбук ижтимоий тармоғида COVID-19 га чалинган беморлар ўз ҳаётларининг сўнгги дақиқаларида нимани кўришларини аниқ кўрсатиб берди.

Шифокорнинг таъкидлашича, беморлардан бири жон бериб, бу ҳақдаги хабарни бемор қариндошларига етказишга мажбур бўлганидан сўнг у ушбу роликни суратга олишга қарор қилган.

Видео аввалида Реми ўзининг юзига камерани бир неча бор яқинлаштиради ва узоқлаштиради. Шифокорнинг тушунтиришича, ҳаёти қил устида турган ва ўткир кислород етишмовчилигини ҳис қилаётган инсон атрофдагиларни худди шундай кўради.

"Нафас олишингиз бир дақиқада 40тага етганида, кислород даражаси эса 80тагача тушганида сиз шундай кўра бошлайсиз", - дея аниқлик киритган мутахассис.

Шундай ҳолатни бошдан кечирмаслик учун, шифокор барча инсонларни индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланишга ва ижтимоий масофани сақлашга чақириб қолган.

0
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси