БАА Ўзбекистонга қатор соҳаларда лойиҳаларига устуворлик беришни таклиф қилди

© Пресс-служба МИВТ УзбекистанаМинистр МИВТ Узбекистана Сардор Умурзаков встретился с министром по делам президента ОАЭ Шейхом Мансуром бин Зайедом аль-Нахайяном.
Министр МИВТ Узбекистана Сардор Умурзаков встретился с министром по делам президента ОАЭ  Шейхом Мансуром бин Зайедом аль-Нахайяном. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сардор Умурзаков Бирлашган Араб Амирликлари президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид ал-Наҳайён билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари Ўзбекистонга энергетика, банк иши, қишлоқ хўжалиги ва тоғ-кончилик соҳаларида қўшма инвестициявий лойиҳаларига устуворлик беришни таклиф қилди. Бу ҳақда инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг БАА президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид ал-Наҳайён билан учрашувида маълум қилинди.

Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва БАА умумий лойиҳалар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиради

Учрашувда қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг бугунги ҳолати, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги шерикликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, томонлар амалга оширилаётган лойиҳа ва ташаббусларни жорий этишни жадаллаштириш бўйича кейинги қадамларни белгиладилар ва ҳар бир йўналиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик қилиш алгоритмларини келишиб олдилар.

“Abu-Dhabi Uzbek Investment” Ўзбекистон-Амирликлар инвестиция компанияси фаолияти ҳамда уни, хусусан, Ўзбекистон тижорат банклари орқали компания томонидан кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш дастурини молиялаштириш ҳажмларини ошириш эвазига кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва уни кейинчалик БААда сотиш бўйича лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ташаббуси юзасидан келишиб олинди.

“Бундан ташқари, Амирликлар томони энергетика, банк иши, қишлоқ хўжалиги ва тоғ-кончилик соҳаларида қўшма инвестициявий лойиҳаларига устуворлик беришни таклиф қилди”, - дейилган хабарда.

Учрашув якунида янги йўналишларда аниқ лойиҳалар устида пухта ишлаш учун алоҳида қўшма ишчи гуруҳлар тузиш бўйича келишувга эришилди.

Янгиликлар лентаси
0