Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 0,4 фоизга ўсди

CC0 / Unsplash / Carlos Muza / Монитор, на котором демонстрируется график
Монитор, на котором демонстрируется график - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий даврда ЯИМ ўсишида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ҳиссаси энг юқори бўлди.

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. 2020 йилнинг 9 ойлик якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 0,4 фоизга ўсди.

Экран, транслирующий биржевые графики и диаграммы - Sputnik Ўзбекистон
ЕТТБ 2021 йилда Ўзбекистоннинг ЯИМ бўйича прогнозини пасайтирди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий даврда ЯИМ ўсишида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ҳиссаси энг юқори бўлди. Мазкур тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми 3,4 фоизга ошган ҳолда, ЯИМнинг 0,8 фоиз пунктга ўсишини таъминлади.

Қурилиш тармоғида 8,6 фоизга юқори ўсиш суръатлари кузатилган бўлса-да, ЯИМ ўсишидаги ҳиссаси 0,5 фоиз пунктни ташкил этди.

Саноат тармоғида ишлаб чиқариш ҳажмларининг 2,7 фоизга камайиши таъсирида ЯИМ ҳажмининг 0,7 фоиз пунктга камайиши кузатилди.

Хизматлар соҳасида кузатилган 0,7 фоизга камайиш ЯИМ ўсишига -0,2 фоиз пункт салбий таъсир кўрсатди.

Маҳсулотларга соф солиқларнинг 0,6 фоизга камайиши, ЯИМ ўсишига сезиларли салбий таъсир кўрсатмади ва -0,04 фоиз пунктни ташкил этди.

Янгиликлар лентаси
0