Маиший техника экспорти ошди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСборка холодильников
Сборка холодильников - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу йил Ўзбекистондан музлатгичлар экспорти Грузия ва Туркияга илк бор йўлга қўйилди, Россияга эса экспорт 57 баробар ошди.

ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. Ўзбекистон 2020 йилнинг ўтган 10 ойида маиший техника экспортини оширди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Божхона қўмитаси. 

2020 йилнинг ўтган 10 ойи давомида 5,2 миллион АҚШ доллари қийматидаги 32 452 дона музлатгичлар экспорт қилинди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 58 %га кўп. 

Хабарда айтилишига кўра, музлатгичларнинг 44,6 % Тожикистонга, 17 % Қирғизистонга, 15 % Озарбайжонга ва 11 % Қозоғистонга экспорт қилинган. Музлаткичларнинг экспорти Афғонистонга 28 баробарга, Туркманистонга 30 баробарга ва Россияга 57,2 баробарга ошган. Илк бор Грузия ва Туркияга ҳам музлатгичлар экспорти йўлга қўйилган.

 

Янгиликлар лентаси
0