Умурзоқов Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчиси билан телефонлашди

© Пресс-служба Министерства инвестиций и внешней торговли РУзЗаместитель премьер министра, министр инвестиций и внешней торговли РУз Сардор Умурзаков
Заместитель премьер министра, министр инвестиций и внешней торговли РУз Сардор Умурзаков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Телефон мулоқоти давомида Қирғизистон бош вазири в.б. ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда ўзаро савдо ҳажмларини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчи Артем Новиков ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзаков ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда ҚР вазирлар маҳкамаси матбуот-хизмати.

Открытие границы между Киргизией и Казахстаном - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон 33та давлатга чегарасини очди, Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Суҳбат давомида Новиков коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари доирасида Ўзбекистон ҳукумати томонидан кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирган.

"Суҳбат давомида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ошириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва икки давлат ҳамкорлигида икки давлатнинг чегараолди ҳудудларида ишлаб-чиқариш кооперацияси, савдо-логистика марказлари, эркин-иқтисодий зоналар қуриш орқали савдо номенклатурасини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди", - дейилади хабарда.

2020 йилнинг декабрида чегара олди вилоятлари раҳбарлари кенгашининг учинчи йиғилишини ўтказишга келишилган. Бу йиғилиш доирасида мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлашни ошириш мақсадида савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини (йўл харитасини) имзолаш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0