Контейнеры в порту, архивное фото

Ўзбекистоннинг энг йирик иқтисодий ҳамкорлари маълум бўлди

324
(Янгиланган 11:43 23.11.2020)
Ушбу йилнинг 10 ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида жами импорт миқдори ўтган йилга нисбатан - 16% жами экспорт миқдори эса - 7,4 %га камайгани қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 23 ноя - Sputnik. Давлат Статистика қўмитаси 2020 йилнинг январ - октябр ойларида Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан савдо айланмаси маълумотларини эълон қилди. 

Унга кўра, Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи ҳамкори

  1. Хитой. Ушбу давлат билан умумий савдо айланмаси 5,1 миллиард долларни ташкил қилган. Ундан экспорт – 1,6 млрд., импорт 3,5 млрд. доллар.
  2. Россия. Умумий савдо айланмаси миқдори - 4,5 млрд., бўлиб, ундан экспорт – 1,2 млрд., импорт - 3,3 млрд. доллар.  
  3. Қозоғистон. Умумий савдо миқдори – 2,3 млрд., ундан экспорт – 729,4 млн., импорт 1,5 млрд. доллар. 
  4. Корея Республикаси – 1,8 млрд., экспорт – 38,4 млн., импорт 1735,1 млн. $
  5. Туркия – 1654,8 млн., экспорт – 785,8 млн., импорт 869,0 млн. $
  6. Қирғиз Республикаси – 736,3 млн., экспорт – 622,4 млн., импорт 113,9 млн. $
  7. Германия – 643,6 млн., экспорт – 59,6 млн., импорт 584,0 млн. $
  8. Афғонистон – 611,4 млн., экспорт – 609,5 млн., импорт 1,9 млн. $
  9. Чехия – 499,1 млн., экспорт – 30,8 млн., импорт 468,2 млн. $
  10. Тожикистон – 394,3 млн., экспорт – 318,3 млн., импорт 76,0 млн. $

2020 йилнинг 10 ойида  Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўртача 12 % камайгани қайд этилган. Хусусан, ўтган йилнинг шу даврида умумий савдо айланмаси миқдори 34,3 млрд долларни ташкил қилган бўлса, бу йил ушбу кўрсатгич - 30 млрд долларни ташкил қилган. Бунда экспорт камайиши ўртача 7,4 % кузатилган бўлса импорт камайиши - 16 % кузатилган. 

 

 

324

Кока-кола заводини хусусийлаштириш бўйича тендер тўхтатилиши мумкин

89
(Янгиланган 17:06 25.01.2021)
Кока-кола заводидаги давлат улушини савдога қўйиш шартлари рақобатни чеклаши ва коррупцион омилларни келтириб чиқариши мумкинлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd заводини хусусийлаштириш бўйича тендер тўхтатилди, деб хабар қилмоқда Коррупцияга қарши кураш агентлиги.

Хабарда айтилишига кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қуйидаги чораларни амалга ошириш юзасидан тақдимнома киритган:

  • Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан етарли рақобатга имконият мавжуд эмаслиги сабабли мазкур тендер жараёнларини тўхтатиш;
  • Тендер савдоларида иштирок этишга кўпроқ талабгорларни жалб қилиш ҳамда тенг имконият ва шароитлар яратиш мақсадида халқаро молиявий ва ҳуқуқий маслаҳатчиларнинг хулосалари асосида тендер шартларини юмшатиш бўйича ишларни олиб бориш.

Маълум бўлишича, бундан олдин Агентликка Кока-кола корхонасидаги давлат улушиини сотувга қўйиш жараёнида фуқаролар ва тадбиркорлардан қонунбузарлик ҳолатлари тўғрисида мурожаатлар келиб тушган.

Хусусан, 2020 йил 16 декабрда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан "Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd" МЧЖ корхонасидаги 57,118 % давлат улуши сотувга қўйилган эди. Лекин тендер шартлари - савдода қатнаша оладиган шахслар доирасини кескин кисқартиришга ва коррупцион омилларни келтириб чиқаришга шароит яратади.

Эҳтимолий иштирокчилар сонини кескин чеклаш, ҳақиқий рақобат бўлмаслиги ва давлат улушининг паст нархда сотилишига ва бунинг оқибатида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига зарар етказилишига олиб келиши мумкин.

Ушбу муносабат билан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тендер савдосини вақтинча чеклашга қарор қилган.

 

89
Деньги

Доллар ва евро яна юқорилади - валюталар курси

180
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 18,18 сўмга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 25 январдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 18,18 сўмга юқорилаб, 10 518,99 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 115,58 сўмга кўтарилди ва 12 798,46 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли эса 2,94 сўмга пастлаб, 139,72 cўмни ташкил қилди.

180
Теглар:
доллар, Ўзбекистон
Британские военнослужащие

Эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, хонасида яшириб қўйди

390
(Янгиланган 19:47 25.01.2021)
Буюк Британияда эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, ўз хонасида икки давомида яшириб сақлади.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Буюк Британияда самолёт устаси икки ҳафта давомида аёлни ҳарбий базадаги хонасида яшириб қўйди, деб хабар қилди РИА Новости The Sun нашрига асосан.

Эркак бу ҳолатни яширишга ҳаракат қилиб, “Илтимос, хона тозаланмасин” деган ёзувни осиб қўйди. Бироқ хонадан келаётган ҳид шикоятларга сабаб бўлди. Шундан сўнг, бир гуруҳ зобитлар хонани текшириш учун келишди. Улар шкафда ҳарбий кийим орқасидан аёлни топишди.

Аёл - Шарқ мамлакатларидан бирининг фуқароси, Голландия паспортига эга. Ҳарбий қисмда аёл эркакни алдаб, ундан сирларни олиши мумкинлиги ҳақида гумон қилишди.

Эркак севгилининг жосус эканлиги ҳақидаги шубҳаларни рад этди. Манбанинг маълум қилишича, аёл рухсатномасиз қўриқланадиган ҳудудга кирган.

Газетанинг ёзишича, севишганлар 2019 йилда танишган. Эркак қизни Рождество таътилидан кейин автомобил юкхонасида олиб келиб, ўз хонасида яшириб қўяди. Ҳарбий хизматчи жиддий қонунбузарлик содир этган ва қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Аёл Британияни тарк этди.

Денгиз кучлари вакилининг сўзларига кўра, ҳодиса юзасидан текширув тайинланган. У аёл Европа Иттифоқи фуқароси эканлигини ва унга  жосусликда айб қўйилмагани таъкидланди.

390
Теглар:
ҳарбийлар, ҳарбий база, Буюк Британия