ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Россияга Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан помидор ва қалампир олиб кириш таъқиқланди, чунки уларда юқумли вирус борлиги аниқланган.
"Россиянинг Ветеринар ва фитосанитар назорат бўйича Федерал хизмати 2020 йилнинг 26 ноябридан бошлаб Россия ҳудудига Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан помидор ва қалампирларни олиб киришни таъқиқлайди. Бундай чора Ўзбекистоннинг ушбу ҳудудидан олиб келинган помидор ва қалампирларда жигарранг бурушиқлик вируси (Tomato brown rugose fruit virus (ToBRFV))аниқланиши муносабати билан амалга оширилган", - дейилган расмий хабарда.
Россельхознадзор ушбу зараркунанданинг Россия Федерацияси ҳудудида тарқалишини олдини олиш мақсадида Фарғона вилоятида етиштирилган помидор ва қалампирларни олиб киришга чеклов ўрнатди.
Помидорлар жигарранг бурушиқлик вируси (Tomato brown rugose fruit virus (ToBRFV)) - ЕОИИ комиссияси томонидан тасдиқланган Карантин объектлар Ягона рўйхатига киритилган. Россельхознадзор 2020 йилнинг 27 июлидан бошлаб ушбу вирусларнинг маҳсулот уруғлари ва кўчатлари таркибида бўлишига ҳам таъқиқ киритган эди.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. 2020 йилда Ўзбекистонда нефт қазиб олиш 2019 йилга нисбатан 4,9 фоизга ўсиб, 733,6 минг тоннани ташкил этди. Табиий газ қазиб олиш 17,8 фоизга камайиб, 49,739 миллиард кубометрга этди. Бу ҳақда республика Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Республикада газ конденсати ишлаб чиқариш 1,33 бараварга камайди - 1,408 миллион тоннагача.
Йил давомида 1,016 миллион тонна бензин ишлаб чиқарилди, бу 2019 йилга нисбатан 0,9 фоизга кам, дизел ёқилғиси эса 933,1 минг тонна (минус 9,6 фоиз).
Ҳозирги кунда "Ўзбекнефтгаз" йилига 70 миллиард кубометр табиий газ ва саккиз миллион тонна суюқ углеводород ишлаб чиқариши қувватига эга. Бироқ, захираларнинг камайиши ва технологик йўқотишлар туфайли углеводород ишлаб чиқариш сўнгги 15 йил ичида сезиларли даражада камайди.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. 2020 йилнинг январь – декабрь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо обороти 36,29 миллиарда долларни ташкил қилди. Бу 2019 йилга нисбатан 13,1%га паст, деб хабар қилмоқда Давлат Статистика қўмитаси.
“2020 йил якунларига кўра Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 26,299 миллиард долларни ташкил қилди. Бу 2019 йилга қараганда 5,452 миллиарда долларга кам”, - дейилган хабарда.
Статистика қўмитаси шунингдек Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкорларини санаб ўтган:
Ўтган 2020 йилда Ўзбекистон экспортининг асосий маҳсулотлари – олтин ва қиматбаҳо металлар (38,3%), сановат маҳсулотлари (19,2%), хизматлар (13,2%) ва озиқ-овқат маҳсулотлари (8,5%) бўлган.
Асисий импорт маҳсулотлари эса - машины ва ускуналар (37,6%), саноат моллари (16,9%), кимё саноати маҳсулотлари ва пластмасса (6,8%), озиқ-овқат (8,7%) ва хизматлар (5,7%).
Бироз олдин Стастистика қўмитаси Республикага киритилган инвестициялар миқдорини ҳам эълон қилган эди. Келтирилган маълумотларда айтилишига кўра 2020 йилда сармоялар миқдори – 6,6 миллиард долларни ташкил қилган ва 2019 йилган нисбатан 101,5%га ўсган.
2021 йилда кутилаётган инвестициялар миқдори 10,5 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Ундан 7,6 миллиарди – тўғридан-тўғри киритиладиган хорижий инвестициялардир.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида 983,5 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари билан ҳамкорликда ушбу боғчада текшириш ўтказилган.
Текширишда боғча мудираси ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 2014-2020 йиллар давомида амалда боғчада ишламайдиган 37 нафар, шу жумладан, 4 нафар яқин қариндошини ишга қабул қилгани аниқланган. Ходимларнинг меҳнат фаолияти бўйича штат жадваллари ва бухгалтерия табелларига сохта маълумотлар киритиш орқали ҳужжатларни қалбакилаштирилган. Бу йўл билан 983,5 млн. сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан боғча мудираси ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молия вазирлиги 2020 йилда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат ишлари тўғрисида маълумот берган эди. Унга кўра, мактабгача таълим вазирлиги тизимида ўтказилган 327 та назорат тадбирларининг 270 тасида 16,7 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.