Россельхознадзор вводит запрет на ввоз всей растительной продукции из Ферганы

Россельхознадзор Фарғона вилоятидан барча ўсимлик маҳсулотларини олиб киришни тақиқлади

187
(Янгиланган 15:19 09.12.2020)
Келтирилган қуритилган ўрик партиясида капр қўнғизи аниқлангани туфайли Фарғона вилоятидан барча турдаги ўсимлик маҳсулотларини олиб кириш тақиқланди.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Россия Федерациясининг Ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати (Россельхознадзор) келтирилган қуритилган ўрик партиясида капр қўнғизи аниқлангани туфайли Фарғона вилоятидан барча турдаги ўсимлик маҳсулотларини олиб киришни тақиқлади.

“Зараркунанда личинка босқичида 1 кг маҳсулотда икки дона аниқланган. Бу партиянинг жиддий зарарланганидан дарак беради”, - дейилган Россельхознадзор хабарида.

Россельхознадзор вводит запрет на ввоз всей растительной продукции из Ферганы
Россельхознадзор вводит запрет на ввоз всей растительной продукции из Ферганы

Таъкидланишича, капр қўнғизининг Россия ҳудудида тарқалиши ўсимликлар ҳосилига, жумладан, дон маҳсулотига жиддий зарар етказиши мумкин. Бу эса Россиянинг экспорт салоҳиятига таъсир ўтказиши мумкин.

Хабарда ёзилишича, Ўзбекистоннинг ваколатли идораси карантин объекти топилган, маҳсулотлар сақланадиган омборларни текшириш протоколларини юборади.

Россельхознадзор вводит запрет на ввоз всей растительной продукции из Ферганы
Россельхознадзор вводит запрет на ввоз всей растительной продукции из Ферганы

Бундан ташқари, томонлар икки мамлакат илмий ходимлари ўртасида ўсимлик маҳсулотларида капр қўнғизини аниқлаш усулларини муҳокама қилиш ва уни аниқлашнинг энг самарали усуллари тўғрисида позицияни ишлаб чиқиш бўйича музокараларни ташкил этишга келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия карантин идоралари Ўзбекистон жўнатилган қуритилган ўрик маҳсулотида зараркунанда ҳашарот аниқлангани ҳақида хабардан сўнг музокаралар ўтказгани хабар қилинган эди. “Ўздавкарантин” инспекцияси Россия Ўзбекистон қуритилган ўрик маҳсулотига тақиқ қўймаслиги маълум қилган эди.

187
Теглар:
тақиқ, маҳсулот, Россия, Ўзбекистон
Нефтяное месторождение

Ўзбекистон газ қазиб олишни камайтирди, нефтни эса кўпайтирди

355
Ўтган йили Ўзбекистонда нефт қазиб олиш 2019 йилга нисбатан 4,9 фоизга ўсиб, 733,6 минг тоннани ташкил этди.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. 2020 йилда Ўзбекистонда нефт қазиб олиш 2019 йилга нисбатан 4,9 фоизга ўсиб, 733,6 минг тоннани ташкил этди. Табиий газ қазиб олиш 17,8 фоизга камайиб, 49,739 миллиард кубометрга этди. Бу ҳақда республика Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Республикада газ конденсати ишлаб чиқариш 1,33 бараварга камайди - 1,408 миллион тоннагача.

Йил давомида 1,016 миллион тонна бензин ишлаб чиқарилди, бу 2019 йилга нисбатан 0,9 фоизга кам, дизел ёқилғиси эса 933,1 минг тонна (минус 9,6 фоиз).

Ҳозирги кунда "Ўзбекнефтгаз" йилига 70 миллиард кубометр табиий газ ва саккиз миллион тонна суюқ углеводород ишлаб чиқариши қувватига эга. Бироқ, захираларнинг камайиши ва технологик йўқотишлар туфайли углеводород ишлаб чиқариш сўнгги 15 йил ичида сезиларли даражада камайди.

355
Теглар:
Тошкент, нефть, газ, Ўзбекистон

2020 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси камайди

86
(Янгиланган 17:55 21.01.2021)
2020 йилда Ўзбекистон ташқи савдо ҳажми қисқарган бўлса-да, сармоялари миқдори ўсган. Бу келажакда иқтисод тезроқ тикланишига умид беради.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. 2020 йилнинг январь – декабрь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо обороти 36,29 миллиарда долларни ташкил қилди. Бу 2019 йилга нисбатан 13,1%га паст, деб хабар қилмоқда Давлат Статистика қўмитаси.

“2020 йил якунларига кўра Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 26,299 миллиард долларни ташкил қилди. Бу 2019 йилга қараганда 5,452 миллиарда долларга кам”, -  дейилган хабарда.

Статистика қўмитаси шунингдек Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкорларини санаб ўтган:

  1. Хитой - умуммий ташқи савдо ҳажмидан 17,7%
  2. Россия - 15,5%;
  3. Қозоғистон - 8,3%;
  4. Жанубий Корея  - 5,9%;
  5. Туркия - 5,8%.

Ўтган 2020 йилда Ўзбекистон экспортининг асосий маҳсулотлари – олтин ва қиматбаҳо металлар (38,3%), сановат маҳсулотлари (19,2%), хизматлар (13,2%) ва озиқ-овқат маҳсулотлари (8,5%) бўлган.

Асисий импорт маҳсулотлари эса - машины ва ускуналар (37,6%), саноат моллари (16,9%), кимё саноати маҳсулотлари ва пластмасса (6,8%), озиқ-овқат (8,7%) ва хизматлар (5,7%).

Бироз олдин Стастистика қўмитаси Республикага киритилган инвестициялар миқдорини ҳам эълон қилган эди. Келтирилган маълумотларда айтилишига кўра 2020 йилда сармоялар миқдори – 6,6 миллиард  долларни ташкил қилган ва 2019 йилган нисбатан 101,5%га ўсган.

2021 йилда кутилаётган инвестициялар миқдори 10,5 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Ундан 7,6 миллиарди – тўғридан-тўғри киритиладиган хорижий инвестициялардир. 

86
узбекский региональный аэропорт

Эрон авиакомпанияси Самарқанд ва Бухорога парвозларни йўлга қўймоқчи

24
Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Zagros Airlines Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи.

Бугун Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани билан бўлиб ўтган мулоқотда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди. Хусусан, “Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди. 

24