Овощи на Международной выставке Узбекистан на Шелковом пути

“Россия темир йўллари” ўзбек мева ва сабзавотларини ташишга 50 фоиз чегирма жорий этди

264
(Янгиланган 17:45 22.12.2020)
2021 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар Ўзбекистондан Россияга мева ва сабзавотларни “Ўзбекистон темир йўллари”га тегишли рефрижаторли ҳаракатланувчи таркибларда импорт ташувларига 50 фоиз чегирма амал қилади.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. “Россия темир йўллари” ОАЖ юк транспорти тарифлари даражасини пасайтиришга оид қарор қабул қилди. У, хусусан, қора металлар, контейнерлар, контрейлерлар ҳамда мева ва сабзавот маҳсулотларига тааллуқли. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

2021 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар Ўзбекистон ҳамда Тожикистондан Россияга мева ва сабзавотларни “Ўзбекистон темир йўллари”  ва “Роҳи оҳани Точикистон” ДУКка тегишли рефрижаторли ҳаракатланувчи таркибларда импорт ташувларига 50 фоиз чегирма амал қилади.

Шунингдек, Россия-Озарбайжон чегараси орқали қора металлар ва дон маҳсулотларини ташишга ҳам 50 фоизли чегирма ўрнатилган.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг 1 июлидан 31 октябрига қадар Россия ичидаги “Приволжск” ва “Шимолий Кавказ” темир йўллари станциясидан “Куйбишевск”, “Москва”, “Октябр”, “Горький”, “Свердлов” станцияларига 3 минг километргача бўлган темир йўл масофалари учун 41 фоиз чегирма амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Россельхознадзор” ва “Ўздавкарантин” инспекцияси томонидан ўтказилган музокаралар натижасида Ўзбекистон помидори ва қалампирини Россияга олиб кириш учун қўйилган вақтинчалик тақиқ 18 декабрдан қисман бекор қилингани хабар қилинган эди.

264
Теглар:
чегирмалар, мева-сабзавот, Ўзбекистон, Россия
Нефтяное месторождение

Ўзбекистон газ қазиб олишни камайтирди, нефтни эса кўпайтирди

367
Ўтган йили Ўзбекистонда нефт қазиб олиш 2019 йилга нисбатан 4,9 фоизга ўсиб, 733,6 минг тоннани ташкил этди.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. 2020 йилда Ўзбекистонда нефт қазиб олиш 2019 йилга нисбатан 4,9 фоизга ўсиб, 733,6 минг тоннани ташкил этди. Табиий газ қазиб олиш 17,8 фоизга камайиб, 49,739 миллиард кубометрга этди. Бу ҳақда республика Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Республикада газ конденсати ишлаб чиқариш 1,33 бараварга камайди - 1,408 миллион тоннагача.

Йил давомида 1,016 миллион тонна бензин ишлаб чиқарилди, бу 2019 йилга нисбатан 0,9 фоизга кам, дизел ёқилғиси эса 933,1 минг тонна (минус 9,6 фоиз).

Ҳозирги кунда "Ўзбекнефтгаз" йилига 70 миллиард кубометр табиий газ ва саккиз миллион тонна суюқ углеводород ишлаб чиқариши қувватига эга. Бироқ, захираларнинг камайиши ва технологик йўқотишлар туфайли углеводород ишлаб чиқариш сўнгги 15 йил ичида сезиларли даражада камайди.

367
Теглар:
Тошкент, нефть, газ, Ўзбекистон

2020 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси камайди

89
(Янгиланган 17:55 21.01.2021)
2020 йилда Ўзбекистон ташқи савдо ҳажми қисқарган бўлса-да, сармоялари миқдори ўсган. Бу келажакда иқтисод тезроқ тикланишига умид беради.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. 2020 йилнинг январь – декабрь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо обороти 36,29 миллиарда долларни ташкил қилди. Бу 2019 йилга нисбатан 13,1%га паст, деб хабар қилмоқда Давлат Статистика қўмитаси.

“2020 йил якунларига кўра Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 26,299 миллиард долларни ташкил қилди. Бу 2019 йилга қараганда 5,452 миллиарда долларга кам”, -  дейилган хабарда.

Статистика қўмитаси шунингдек Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкорларини санаб ўтган:

  1. Хитой - умуммий ташқи савдо ҳажмидан 17,7%
  2. Россия - 15,5%;
  3. Қозоғистон - 8,3%;
  4. Жанубий Корея  - 5,9%;
  5. Туркия - 5,8%.

Ўтган 2020 йилда Ўзбекистон экспортининг асосий маҳсулотлари – олтин ва қиматбаҳо металлар (38,3%), сановат маҳсулотлари (19,2%), хизматлар (13,2%) ва озиқ-овқат маҳсулотлари (8,5%) бўлган.

Асисий импорт маҳсулотлари эса - машины ва ускуналар (37,6%), саноат моллари (16,9%), кимё саноати маҳсулотлари ва пластмасса (6,8%), озиқ-овқат (8,7%) ва хизматлар (5,7%).

Бироз олдин Стастистика қўмитаси Республикага киритилган инвестициялар миқдорини ҳам эълон қилган эди. Келтирилган маълумотларда айтилишига кўра 2020 йилда сармоялар миқдори – 6,6 миллиард  долларни ташкил қилган ва 2019 йилган нисбатан 101,5%га ўсган.

2021 йилда кутилаётган инвестициялар миқдори 10,5 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Ундан 7,6 миллиарди – тўғридан-тўғри киритиладиган хорижий инвестициялардир. 

89

Сурхондарёда ҳаракатлаётган поездга келиб урилган “Дамас” ҳайдовчиси вафот этди

16
“Дамас” автомобили светофорнинг қизил чироғига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлган Кейин йўловчи поезднинг ён томонига урилган.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Сурхондарё вилоятидаги Тангимуш ва Оқжар станциялари оралиғидаги темир йўл кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар қилди.

ДТП с участием 5 машин в Учтепинском районе Ташкента
Пресс-служба ГУБДД МВД Узбекистана

“Дамас” автомобили светофорнинг қизил чироғига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлган ва “Тошкент-Термиз” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 080 йўловчи поездининг ён томонига урилган.

ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиси 25 ёшли С.Х. олган жароҳатлари туфайли касалхонага етказилган. Бироқ унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамайдан ҳайдовчи вафот этган.

Поезд воқеа жойида 13 дақиқа туриб, ҳаракатини давом эттирди. Поезд йўловчилари орасида қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ.  

16