Города Мира. Ташкент

Ўзини ўзи банд қилган шахслар асосан қайси соҳаларда ишлаши маълум бўлди

229
(Янгиланган 11:26 23.12.2020)
Уйида нон пишириб сотувчилар, сартарошлар, репетиторлар, сантехник ва электр монтажчилар ҳам ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб солиқ тўлашни бошлайди.

ТОШКЕНТ, 23 дек - Sputnik. Кеча АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида, Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари Ўзбекистонда неча киши ўзини ўзи банд қилган солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтгани ва улар қачондан солиқ тўлашни бошлаши ҳақида батафсил маълумот беришди.

Хусусан, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар энг кўп қуйидаги соҳаларда рўйхатдан ўтган:

  • Маиший хизматлар соҳасида рўйхатга олинган. Сартарошлик, маникюр, калит тайёрлаш ва пойабзал таъмири соҳасида – 159 954 нафар киши рўйхатдан ўтган.
  • Қишлоқ хўжалиги соҳасида (чорва молларини парвариш қилиш, экин экишда ёрдам бериш) соҳасида 120 527 киши рўйхатга олинган.
  • Ижтимоий хизматлар соҳасида, яъни репетиторлик қилиш, бола парвариши ва хонадонларни тозалаш соҳаларида – 102 341 киши рўйхатдан ўтган.
  • Саноат соҳасида (ёғоч меъморчилиги, сантехника, электр монтаж ишлари, макулатура, пластик ва темир-терсак тўплаш) 91 829 киши қайд этилган.
  • Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасида (нон, уйда поп-корн, музқаймоқ, айрон тайёрлаш, деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш) - 63 469 нафар шахс мустақил фаолият олиб бормоқда.
  • АКТ соҳасида (ижтимоий тармоқлардаги фаолият, дастурий таъминот, мобил иловалар ва веб сайтларнии ишлаб чиқиш) - 10 134 нафар жисмоний шахс рўйхатдан ўтган.

Эслатиб ўатамиз, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар – ўз шахсий меҳнати билан мустақил хўжалик фаолиятини амалга оширадиган меҳнатга лаёқатли жисмоний шахслар ҳисобланади.

Солиқ қонунларида белгиланишига кўра, 2020 йилда ўзини ўзи банд қилган шахслар БҲМнинг 50% миқдорида (111 500 сўм)солиқ тўлайди ва ушбу тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда пенсия ҳисобланади.

2021 йил 1 январдан бошлаб эса, ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) юз миллион сўмдан ошган ёки йил давомида ушбу чегаравий миқдорга етган тадбиркорлик субъектлари онлайн-назорат касса техникаларидан фойдаланишга ўтиши лозим.

229
Купюры американских долларов

Ўзбекистон 2021 йилда 17 млрд долларлик товар экспорт қилиши кутилмоқда

195
(Янгиланган 14:00 14.01.2021)
2021 йилда экспортнинг кутилаётган миқдори 17 млрд доллардан ортиқ бўлади. Бунга қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, ипакчилик, электротехника ва бошқа соҳаларда экспорт ҳажмининг сезиларли даражада оширилиши ҳисобига эришилади.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2020 йил якунлари тўғрисида ҳисобот берди. Асосий воситаларга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 101,5%ни ёки 6,6 млрд долларни ташкил этди.

Инвестиция дастури доирасида 197 лойиҳа амалга оширилиб, 38 минг иш ўрни яратилди. Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида жами 59,1 трлн сўмлик 10 586 лойиҳа амалга оширилди ва бу 131,5 мингта янги иш ўрни ташкил этилишига имкон берди.

Ташқи савдо фаолияти кўрсаткичлари

2020 йил якунларига кўра, экспорт ҳажми 15,1 млрд долларни ташкил этган. Шу билан бирга, 47 турдаги янги маҳсулотларни экспортга етказиб бериш йўлга қўйилди ва бир қатор мамлакатларнинг янги истиқболли бозорларига чиқишга эришилди.

Ҳар бир тадбиркорлик субъекти билан алоҳида ишлашга қаратилган ёндашув асосида тезкор ва самарали ечимларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун асосий вазирликлар, идоралар ва давлат органларидан иборат Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ташкил этилган эди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
© Пресс-служба президента Узбекистана

Комиссия вазифалари тадбиркорлик билан шуғулланиш шароитларини яхшилаш ва инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва экспортчиларга амалий ва молиявий кўмак беришга қаратилган тизимли механизмларни ишлаб чиқиш ҳам иборат эди. Айланма маблағларни тўлдириш мақсадида экспорт қилувчиларга берилган кредитлар миқдорининг 50 фоизигача бўлган қисмини кафолатлаш тартиби ҳам йўлга қўйилди.

2021 йилда инвестиция ва ташқи савдо фаолиятида кутилаётган кўрсаткичлар

Прогнозга кўра, хорижий инвестициялар ҳажми 10,5 млрд долларни ташкил этади, шундан 7,6 млрд доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир. Ўз навбатида, 226 та йирик, юқори иқтисодий аҳамиятга эга саноат лойиҳа ишга туширилади ва 34 мингта иш ўрни ташкил этилади.

Инвестицияларни ўзлаштириш самарадорлиги оширилади - президент

Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 94,8 трлн сўмлик маблағ ўзлаштирилиши ва 7106 инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида қарийб 162 мингга янги иш ўрни яратилади.

Шунингдек, 2021 йилда экспортнинг кутилаётган миқдори 17 млрд доллардан ортиқ бўлади. Бунга қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, ипакчилик, электротехника ва бошқа соҳаларда экспорт ҳажмининг сезиларли даражада оширилиши ҳисобига эришилади.

Шу билан бирга, 2 мингдан зиёд янги корхоналарни экспорт фаолиятига жалб этиш ва 120 янги турдаги тайёр маҳсулот экспортини йўлга қўйиш режалаштирилган.

195
Теглар:
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон, иқтисод
Партия автомобилей GM Uzbekistan

Ўзавтосаноат трансформация қилинади - президент

833
(Янгиланган 21:23 13.01.2021)
Шавкат Мирзиёев “Ўзавтосаноат”ни трансформация қилиш, ҳамёнбоп автомобиллар ва электромобиллар ишлаб чиқаришга сармоя киритиш вазифасини қўйди.

ТОШКЕНТ, 13 янв - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида бугун бўлиб ўтган йиғилишда “Ўзавтосаноат” фаолиятини ҳамда машинасозлик тармоғини трансформация қилиш ва соҳада рақобатни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқилди.

Автомобил саноати трансформацияси

Хусусан, республикада олиб борилаётган давлат корхоналарини ислоҳ қилиш дастури доирасида, хорижий мутахассислар иштирокида “Ўзавтосаноат” фаолиятини трансформация қилиш офисини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

Ушбу жараёнларда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги етакчи бўлиб, ишларни мувофиқлаштиради.

Ушбу йилнинг 1 июлига қадар тармоқ таркибидаги 40 та корхонани трансформация қилиш бошланади. Рақобат муҳитини ривожлантириш учун компания таркибидаги эҳтиёт ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарадиган 23 та корхонани хусусийлаштиришга тайёрлаш лозимлиги қайд этилди.

“Ўзавтосаноат”нинг асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаган 14 та ташкилотдаги улушларини сотувга чиқариш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, автомобилларни саноат усулида йиғиш, йилига 50-60 мингта ҳамёнбоп автомашина ва электромобиллар ишлаб чиқаришга инвестиция киритиш зарурлиги таъкидланди.

Жорий йилда Хоразмда кузов деталларини тайёрлаш корхонаси, Андижонда 4 та, Навоий вилоятида 2 та маҳаллийлаштириш лойиҳалари ишга туширилади. Кооперация платформаси доирасида 122 та хусусий корхона иштирокида яна 80 та детал ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилади. 

Машинасозлик саноати 

Ундан ташқари йиғилишда, машинасозлик саноатига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу соҳа Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи йўналишларидан бўлиб, саноатдаги улуши 11 %ни ташкил қилади.

Бугунги кунда бир қатор компаниялар Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва инвестициялар олиб кириш истагини билдирмоқда. Барча иштирокчилар учун бозор шароитларини бир хил қилиш мақсадида президент локализация даражасидан келиб чиқиб, ишлаб чиқарувчилар учун бир хил шароитлар жорий этиш бўйича кўрсатма берди.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ислоҳ қилиш масаласи ҳам атрофлича муҳокама этилди. Тармоқда иқтисодий самарадорликни ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича вазифалар белгинди.

Мутасаддиларга корхоналарнинг бўш ер майдонларини оптималлаштириш, техникалар таннархини 30 %гача тушириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ҳамёнбоп техникалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шу йил якунигача уларнинг локализациясини 30 фоизга, келгуси йилда эса камида 45 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

 

833

Дунёнинг энг зўр 10та шаҳри - Small Cities Index версияси

0
(Янгиланган 13:02 16.01.2021)
Люцерн – Швейцариядаги шу номли кўл қирғоғида жойлашган ва қорли тоғлар билан ўралган кичик шаҳардир. Рўйхатдан яна қайси шаҳарлар ўрин олганини - фотолентада томоша қилинг!

Бутун дунёдан сайёҳларни ўзига жалб қилувчи катта шаҳарлардан ташқари, мўъжаз, бироқ муҳим ва мафтункор жойлар ҳам бор.

Мисол учун, Люцерн – Швейцариядаги шу номли кўл қирғоғида жойлашган ва қорли тоғлар билан ўралган кичик шаҳардир. У ўрта асрларда барпо этилган меъморий обидалари билан машҳур. Гўзал Альтштадт (Эски шаҳар) шимолда узунлиги 870 метр бўлган ва XIV асрда барпо этилган Музегг девори билан чегарадош.

Фотолентамизни томоша қилинг!

0
  • © Sputnik / Vitaliy Belousov

    Порту – Португалия шимоли-ғарбида жойлашган шаҳар, улуғвор кўприклар ва вино ҳамда портвейн тайёрланадиган корхоналарга эга.Рибейранинг ушбу тарихи ўрта асрларга бориб тақаладиган тумани брусчаткадан терилган ва кафеларга эга кўчалари, шунингдек, савдогарлар уйлари билан машҳур. Авлиё Франциск черкови барокко стилидаги ички безаклари билан машҳур, бу безаклар учун олтин суви югуртирилган нақшли тахталардан фойдаланилган.

  • © CC BY-SA 3.0 / Mauro Mazzio

    Больцано – Италия шимолидаги Жанубий Тироль провинциясида жойлашган шаҳардир. У тоғ этагидаги узумзорлар водийсида жойлашган.

  • Итосима — Фукуока префектурасида жойлашган Япониядаги шаҳар.

  • Lucerne Kappelbridge Long Exposure.

  • © Foto : Pixabay/Nextvoyage

    Вид на набережную в Бергене, Норвегия.

  • © Depositphotos / A1804

    Aalborg, Denmark: Beautiful street with houses in the center of the old town Aalborg, Denmark.

  • © Sputnik / Alexey Vitvitsky

    Набережная реки Рейн в Базеле.

  • Legislative Assembly of British Columbia Vancouver island.

  • Gezien vanaf Maarschalk Fochplein o.a. Tafelrond, gemeentehuis en de Collegiale Sint-Pieterskerk te Leuven. Kijkrichting zuid-west.

  • © Fotolia / Mihai-Bogdan Lazar

    Церковь Святого Франциска в швейцарской Лозанне.