КУрага

Россельхознадзор Фарғона вилоятидан қуритилган мева олиб киришга рухсат берди

100
(Янгиланган 17:32 30.12.2020)
Тегишли чеклов декабрь ойида келтирилган қуритилган ўрик партиясида капр қўнғизи аниқлангани туфайли киритилган эди.

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Россельхознадзор 1 январдан Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан қуритилган меваларни олиб киришга қўйилган чекловларни бекор қилади. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Россельхознадзор 2021 йил 1 январидан бошлаб Россияга Ўзбекистон Республикасининг Фарғона вилоятидан қуритилган меваларни олиб киришга рухсат беради. Хизматнинг қарори Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси билан музокаралар натижалари ва Ўзбекистон томонининг берган кафолатларига асосланган”, - дейилган хабарда.

Тегишли чеклов декабрь ойида келтирилган қуритилган ўрик партиясида капр қўнғизи аниқлангани туфайли киритилган эди.

Таъкидланишича, энди қуритилган мевалар фитосанитария сертификатларида ишлаб чиқарувчининг номи ва унинг манзили мажбурий кўрсатилиши билан амалга оширилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан олиб келинаётган қуритилган меванинг ҳар бир партиясига олдиндан электрон хабарнома ва маҳсулотнинг фитосанитария хавфсизлигини тасдиқловчи лаборатория баённомалар илова қилинади.

100
Теглар:
капр қўнғизи, Фарғона вилояти, Россельхознадзор
Нефтяное месторождение

Ўзбекистон газ қазиб олишни камайтирди, нефтни эса кўпайтирди

232
Ўтган йили Ўзбекистонда нефт қазиб олиш 2019 йилга нисбатан 4,9 фоизга ўсиб, 733,6 минг тоннани ташкил этди.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. 2020 йилда Ўзбекистонда нефт қазиб олиш 2019 йилга нисбатан 4,9 фоизга ўсиб, 733,6 минг тоннани ташкил этди. Табиий газ қазиб олиш 17,8 фоизга камайиб, 49,739 миллиард кубометрга этди. Бу ҳақда республика Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Республикада газ конденсати ишлаб чиқариш 1,33 бараварга камайди - 1,408 миллион тоннагача.

Йил давомида 1,016 миллион тонна бензин ишлаб чиқарилди, бу 2019 йилга нисбатан 0,9 фоизга кам, дизел ёқилғиси эса 933,1 минг тонна (минус 9,6 фоиз).

Ҳозирги кунда "Ўзбекнефтгаз" йилига 70 миллиард кубометр табиий газ ва саккиз миллион тонна суюқ углеводород ишлаб чиқариши қувватига эга. Бироқ, захираларнинг камайиши ва технологик йўқотишлар туфайли углеводород ишлаб чиқариш сўнгги 15 йил ичида сезиларли даражада камайди.

232
Теглар:
Тошкент, нефть, газ, Ўзбекистон

2020 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси камайди

60
(Янгиланган 17:55 21.01.2021)
2020 йилда Ўзбекистон ташқи савдо ҳажми қисқарган бўлса-да, сармоялари миқдори ўсган. Бу келажакда иқтисод тезроқ тикланишига умид беради.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. 2020 йилнинг январь – декабрь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо обороти 36,29 миллиарда долларни ташкил қилди. Бу 2019 йилга нисбатан 13,1%га паст, деб хабар қилмоқда Давлат Статистика қўмитаси.

“2020 йил якунларига кўра Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 26,299 миллиард долларни ташкил қилди. Бу 2019 йилга қараганда 5,452 миллиарда долларга кам”, -  дейилган хабарда.

Статистика қўмитаси шунингдек Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкорларини санаб ўтган:

  1. Хитой - умуммий ташқи савдо ҳажмидан 17,7%
  2. Россия - 15,5%;
  3. Қозоғистон - 8,3%;
  4. Жанубий Корея  - 5,9%;
  5. Туркия - 5,8%.

Ўтган 2020 йилда Ўзбекистон экспортининг асосий маҳсулотлари – олтин ва қиматбаҳо металлар (38,3%), сановат маҳсулотлари (19,2%), хизматлар (13,2%) ва озиқ-овқат маҳсулотлари (8,5%) бўлган.

Асисий импорт маҳсулотлари эса - машины ва ускуналар (37,6%), саноат моллари (16,9%), кимё саноати маҳсулотлари ва пластмасса (6,8%), озиқ-овқат (8,7%) ва хизматлар (5,7%).

Бироз олдин Стастистика қўмитаси Республикага киритилган инвестициялар миқдорини ҳам эълон қилган эди. Келтирилган маълумотларда айтилишига кўра 2020 йилда сармоялар миқдори – 6,6 миллиард  долларни ташкил қилган ва 2019 йилган нисбатан 101,5%га ўсган.

2021 йилда кутилаётган инвестициялар миқдори 10,5 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Ундан 7,6 миллиарди – тўғридан-тўғри киритиладиган хорижий инвестициялардир. 

60
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Камилов Осиё давлатларини туризмни рағбатлантиришга чақирди

54
Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов "Янги хавфсиз ва соғлом туризм" мавзусида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Осиё ҳамкорлик мулоқоти (ОҲМ)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг XVII йиғилишида иштирок этди.

Тадбирда тузилма бош котиби Порнчаи Данвиватан(Pornchai Danvivatanning ) ҳисоботи тингланди, ОҲМнинг бошқа ташкилотлар ва халқаро муносабатларнинг субйектлар билан алоқалари бўйича меъёрий қоидалар тасдиқланди ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Делегациялар раҳбарлари туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, коронавирус пандемияси шароитида хорижий сайёҳларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга қаратилган янгича ёндашувларни ишлаб чиқишнинг муҳим жиҳатлари, уларни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари ҳақида сўз юритилди.

Ташқи ишлар вазири Камилов ўз нутқида COVID-19га қарши курашишдан жаҳон иқтисодиётини қайта тиклаш, жумладан туризм соҳасини рағбатлантиришга фаол тайёргарлик кўриш босқичига ўтиш учун қатъий чоралар қабул қилиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари тадбир қатнашчиларига Ўзбекистонда туризм соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, сайёҳлик қайта йўлга қўйилганидан кейин республикага келган хорижий сайёҳлар "туризмни янги шаклда" – янада хавфсиз, янада ранг-баранг ва янада индивидуал ҳолда кўришлари мумкин бўлади.

Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтайи назардан, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашнинг муҳимлиги қайд етилди.

Тадбир якунида Осиёда ҳамкорлик мулоқоти бўйича ташқи ишлар вазирлар кенгаши XVII йиғилишининг Aнқара декларацияси қабул қилинди.

54