ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Ҳукуматнинг 31 декабрь 2020 йилдаги қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган қўшимчаларга кўра, мактабларнинг педагог ходимлари халқаро тадқиқотларга ўқувчиларни тайёрлаб бориш ишларига муносиб ҳисса қўшган тақдирда базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз устама қўшилади. Илгари ушбу устама педагог ходимлар фаолияти давомида юқори натижалар кўрсатган тақдирда тўланган.
100 фоизлик устама олишга даъвогар педагог ходимларнинг машғулот олиб борадиган фанлари бўйича ўқувчиларининг билимлари халқаро баҳолаш дастурлари интеграция қилинган назорат материаллари асосида баҳоланади.
Бунда назорат материаллари Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази билан ҳамкорликда Республика таълим маркази томонидан тайёрланади.
Илгари назорат материаллари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан тайёрланган.
Шунингдек, эндиликда ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритганда мактабларнинг раҳбар ходимларига ва соатбай ишловчи ўқитувчиларга ҳам ойлик устамалар белгиланади.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. 2020 йилда Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 6,03 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, пул ўтказмалари ҳажми 2019 йилга нисбатан 17 млн долларга ёки 0,3% фоизга ошган.
Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 1,20 млрд. долларга етган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 157 млн долларга ёки 15 фоизга ошди.
Натижада халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 4,83 млрд долларга етган.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 19 январдан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 27,61 сўмга юқорилаб, 10 500,81 сўм ташкил қилди.
Россия рубли ҳам 1,37 сўмга кўтарилди ва 142,66 cўмни ташкил қилди.
Евро эса 113,50 сўмга пастлади ва 12 682,88 сўмни ташкил қилди.
Ўзбекистонда кинология XIX асрнинг охирларида ривожлана бошлади, Тошкентда илк питомникни ташкил этиш 1911 йилда қайд этилган.
ИИББ кинология хизматида инструкторлар итларни наркотик, портловчи моддаларни қидириш, изқувар, террорчилар тузоқларини зарарсизлантириш йўналишида ўргатишади, яқинда эса камикадзе йўналишида хизмат итлари тайёрлашни бошладилар: итларга рация орқали буйруқ берилади.
Итлар вольерларда яшайди, уларнинг ҳар бирида лақаб, насл, туғилган сана ва йўналиши, кинолог исми ёзилган тахтача мавжуд.
Зотлар ҳар хил: лабрадор, спаниеллар (гиёҳванд моддаларни қидириш), Кавказ ва Ўрта Осиё овчаркалар. Энг оммабопи Малинуа (Белгия овчаркаси): жасур, бардошли, эпчил ва топқир бўлади.
Аммо итнинг қайси зоти бўлишидан қатъи назар, асосийси - унга мос кинолог танлашдир. Инструктор ва хизмат ити бир бирига мос бўлиб, бир-бирига ишонишлари керак.
Йўналиш танлаш учун камида 4 ойлик машқдан ўтиш керак.
Ит боласи икки ой бўлганда биринчи машқлар бошланади.
Питомникда итлар билан машқ ўтказиш.
Немис овчаркаси билан машқ ўтказиш жараёни.
Хизмат ити яширилган портловчи моддани қидирмоқда.
Ҳар бир итни жадвалга мувофиқ машқ қилади, масалан, тушликдан олдин - умумий машқ курси, тушдан кейин эса махсус машқ курс.
Хизмат ити "жиноятчи"ни ушлашга тайёргарлик кўрмоқда.
Ит боласи.
Хизмат итининг иш куни 12 соат. Ундан 9 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш йўлида фойдаланилади.