Авторынок подержанных автомобилей

Тошкент вилоятида янги автомобил бозори қурилади

508
(Янгиланган 09:44 06.01.2021)
Йил охирига қадар Тошкент вилоятида автомобил савдоси билан шуғулланувчи марказлашган савдо мажмуаси иш бошлайди.

ТОШКЕНТ, 6 янв - Sptnik. Тошкент вилоятида Жанубий кореялик инвесторлар билан ҳамкорликда автомобиль савдоси билан шуғулланувчи марказлашган савдо мажмуаси ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчалари иш бошлайди, деб хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. 

Айни дамда вилоят ҳудудидан 1 гектар ер майдони ажратилган. Умумий қиймати 1 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи лойиҳа ишга туширилгач, 100 та иш ўрни яратилади. Лойиҳа жорий йилнинг IV чорагига қадар ишга туширилиши кўзда тутилмоқда, - дейилган хабарда.

Маълум бўлишича, вилоят ҳокими Рустам Холматов, вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Абдусаломов Жанубий Кореянинг “EVERGREEN MOTORS CO LTD” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказган. Унда хориж компанияси раҳбарияти ҳамда вилоят ҳокими томонидан марказлашган савдо мажмуаси фаолиятини йўлга қўйиш хусусида музокаралар олиб борилиб, икки томонлама келишув имзоланган.

508
Шавкат Мирзиёев

Иқтисодий ўсишнинг қўшимча манбааларини аниқлаш ва ривожлантириш керак - президент

61
(Янгиланган 10:01 27.01.2021)
Президент ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда ҳар бир соҳа ва ҳудуд кесимида иқтисодий ўсишнинг қўшимча манбааларини аниқлаш ва уларни ривожлантириш вазифаси қўйилди.

ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. 2021 йилда иқтисодий ўсиш ва камбағалликни  қисқартиришни таъминлаш мақсадида, янги "Маҳаллабай" ишлаш тизимни ташкил этилади. 

Маълумки, 2021 йилда иқтисод ўсиши камида 5% бўлиши мақсад қилинган. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида қайд этилган эди.

Лекин глобал иқтисодиётдаги ноаниқлик узоқ давом этиши мумкинлиги сабабли, иқтисодий ўсишнинг қўшимча (ички) захираларини топиш ва сафарбар қилишни талаб этмоқда, - деб қайд этилди мажлисда. 

Шу сабабли, президент барча даражадаги раҳбарларга ўз соҳалари бўйича маҳаллалардаги вазиятни ўрганиш,  “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, уларни ривожлантириш вазифасини қўйди.

Хусусан, иқтисодий комплекс вакилларини маҳаллага тушириб, вертикал тизимни, барча органлар фаолиятини ўзаро мувофиқ йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди. 20 мингдан ортиқ ходимни ўқитиб, уларга масалани жойида ҳал этиш бўйича барча ваколатларни бериш муҳимлиги қайд этилди.

Иккинчидан, Давлат бошқаруви академиясига маҳалла раислари ва мазкур тизимда иштирок этадиган барча ходимлар учун ўқувлар ташкил қилиш, бунинг учун махсус дастур ва қўлланмалар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Учинчидан, ҳар бир тармоқ ва ҳудуд кесимида иқтисодий ўсишнинг қўшимча манбалари аниқланиб, уларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. 

Шунингдек, йирик давлат корхоналарини трансформация қилиш, харажатларни ва бошқарув тизимини оптималлаштириш бўйича вазифалар қўйилди.

Муҳокама қилинган барча чора ва тадбирлар билан батафсил қуйида танишишингиз мумкин. 

 

61
Пшеница

Россия буғдой экспорти божини икки баравар оширди

431
(Янгиланган 15:26 26.01.2021)
Россия буғдой, маккажўхори ва арпа экспорт қилувчи корхоналар учун экспорт божини икки баравар оширди.

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Россия бош вазир Михаил Мишустин имзолаган янги қарорга мувофиқ, 1 мартдан бошлаб экспртга юборилаётган буғдой пошлинаси 1 тоннага 50 евро миқдорида белгиланди.

Ундан ташқари 15 мартдан бошлаб маккажўхори экспорти учун тоннасига 25 евродан, арпа экспорти учун тоннасига 10  евродан пошлина жорий этилди. Оширилган божлар миқдори фақат ЕОИИдан ташқарига юборилаётган маҳсулотлар учун қўлланилади, дейилган қарорда.

Ушбу чоралар Россия ички бозорида нархларни барқарорлаштириш, хом-ашё экспорти ҳажмини камайтириш, қишлоқ хўжалик хом-ашёсини сотиш билан шуғулланаётган иштирокчиларни юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтириш мақсадида амалга оширилган, - дейилган қарор матнида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида Россия ҳукумати озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўсишини қайд этган эди. Шундан сўнг Россия ҳукумати ички бозордаги нархларни жиловлаб туришга қаратилган қатор чоралар кўришни бошлади.

Россияд буғдой, маккажўхори ва арпа экспортига доир қатор чекловлар мавжуд. Хусусан, умумй экспорт миқдори белгиланган квотадан ошган тақдирда экспортчилар бир неча баравар кўпрок бож тўлашга мажбур бўлади.

431
Фуры на границе

Автофура ҳайдовчиларидан товламачилик йўли билан пул ундирган жиноий гуруҳ қўлга олинди

13
(Янгиланган 12:02 27.01.2021)
Жиноий гуруҳ “Яллама” чегара-божхона постида фаолият юритган. Тинтув вақтида 410 минг доллар, турли кўринишдаги 21 дона сохта муҳр ва штамплар, компьютер техникалари олинган.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. “Яллама” чегара-божхона постида товламачилик йўли билан пул ундириб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар қилмоқда.

Агентлик, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказган. Унда Хитой давлатидан Қозоғистон орқали мамлакатга импорт товарларини ташиш билан шуғулланувчи автофура ҳайдовчиларидан товламачилик йўли билан пул ундириб келган жиноий гуруҳи фош этилган. Жиноятчилар пост орқали ўтишлари жараёнида божхона расмийлаштирувини тезлаштиришни баҳона қилиб пул олиб келган.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноий гуруҳ сохта ҳужжатлар ёрдамида товар-моддий бойликлар импорти билан ҳам шуғулланганлиги аниқланди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 6 та манзилда тинтув ўтказилган. Натижада улардан 410 минг доллар, турли кўринишдаги 21 дона сохта муҳр ва штамплар, компьютер техникалари ҳамда божхонага оид шубҳали ҳужжатлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Уларнинг икки нафар етакчисига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, тергов ҳаракатлари доирасида гуруҳ фаолиятига алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

13