Работник на конвейере по сборке автомобилей на заводе Dongfeng в Ухане

Жиззахда ишлаб чиқариладиган кроссоверларнинг модели ҳақида маълумот берилди

740
(Янгиланган 13:55 11.01.2021)
Жиззахда “Dong Feng” кроссовери ва “New Star Truck” автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Жиззахда “Dong Feng” кроссовери ва “New Star Truck” автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Улар Хитойнинг йирик “Dong Feng” ва “Changan” автомобил ишлаб чиқарувчи компаниялари билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилади.

Ушбу автомобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш 2021—2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланган президент қарорида келтирилган.

Лойиҳага биноан йилига 27 минг дона автомобил ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Лойиҳа 16,2 миллион долларга баҳоланган. Шундан 10,5 миллион доллари тўғридан тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар, 5,6 миллион доллари эса ўз маблағлари.

Лойиҳа Жиззах эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилиши ҳамда заводда 3 хил турдаги кроссовер, 2 хил турдаги енгил юк ташувчи ва микроавтобуслар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

Ҳокимлик хабарида айни пайтда завод ҳудудида кенг кўламдаги қурилиш ишлари бошлаб юборилгани қўшимча қилинган.

740

Кока-кола заводини хусусийлаштириш бўйича тендер тўхтатилиши мумкин

86
(Янгиланган 17:06 25.01.2021)
Кока-кола заводидаги давлат улушини савдога қўйиш шартлари рақобатни чеклаши ва коррупцион омилларни келтириб чиқариши мумкинлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd заводини хусусийлаштириш бўйича тендер тўхтатилди, деб хабар қилмоқда Коррупцияга қарши кураш агентлиги.

Хабарда айтилишига кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қуйидаги чораларни амалга ошириш юзасидан тақдимнома киритган:

  • Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан етарли рақобатга имконият мавжуд эмаслиги сабабли мазкур тендер жараёнларини тўхтатиш;
  • Тендер савдоларида иштирок этишга кўпроқ талабгорларни жалб қилиш ҳамда тенг имконият ва шароитлар яратиш мақсадида халқаро молиявий ва ҳуқуқий маслаҳатчиларнинг хулосалари асосида тендер шартларини юмшатиш бўйича ишларни олиб бориш.

Маълум бўлишича, бундан олдин Агентликка Кока-кола корхонасидаги давлат улушиини сотувга қўйиш жараёнида фуқаролар ва тадбиркорлардан қонунбузарлик ҳолатлари тўғрисида мурожаатлар келиб тушган.

Хусусан, 2020 йил 16 декабрда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан "Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd" МЧЖ корхонасидаги 57,118 % давлат улуши сотувга қўйилган эди. Лекин тендер шартлари - савдода қатнаша оладиган шахслар доирасини кескин кисқартиришга ва коррупцион омилларни келтириб чиқаришга шароит яратади.

Эҳтимолий иштирокчилар сонини кескин чеклаш, ҳақиқий рақобат бўлмаслиги ва давлат улушининг паст нархда сотилишига ва бунинг оқибатида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига зарар етказилишига олиб келиши мумкин.

Ушбу муносабат билан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тендер савдосини вақтинча чеклашга қарор қилган.

 

86
Деньги

Доллар ва евро яна юқорилади - валюталар курси

179
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 18,18 сўмга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 25 январдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 18,18 сўмга юқорилаб, 10 518,99 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 115,58 сўмга кўтарилди ва 12 798,46 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли эса 2,94 сўмга пастлаб, 139,72 cўмни ташкил қилди.

179
Теглар:
доллар, Ўзбекистон
Британские военнослужащие

Эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, хонасида яшириб қўйди

366
(Янгиланган 19:47 25.01.2021)
Буюк Британияда эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, ўз хонасида икки давомида яшириб сақлади.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Буюк Британияда самолёт устаси икки ҳафта давомида аёлни ҳарбий базадаги хонасида яшириб қўйди, деб хабар қилди РИА Новости The Sun нашрига асосан.

Эркак бу ҳолатни яширишга ҳаракат қилиб, “Илтимос, хона тозаланмасин” деган ёзувни осиб қўйди. Бироқ хонадан келаётган ҳид шикоятларга сабаб бўлди. Шундан сўнг, бир гуруҳ зобитлар хонани текшириш учун келишди. Улар шкафда ҳарбий кийим орқасидан аёлни топишди.

Аёл - Шарқ мамлакатларидан бирининг фуқароси, Голландия паспортига эга. Ҳарбий қисмда аёл эркакни алдаб, ундан сирларни олиши мумкинлиги ҳақида гумон қилишди.

Эркак севгилининг жосус эканлиги ҳақидаги шубҳаларни рад этди. Манбанинг маълум қилишича, аёл рухсатномасиз қўриқланадиган ҳудудга кирган.

Газетанинг ёзишича, севишганлар 2019 йилда танишган. Эркак қизни Рождество таътилидан кейин автомобил юкхонасида олиб келиб, ўз хонасида яшириб қўяди. Ҳарбий хизматчи жиддий қонунбузарлик содир этган ва қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Аёл Британияни тарк этди.

Денгиз кучлари вакилининг сўзларига кўра, ҳодиса юзасидан текширув тайинланган. У аёл Европа Иттифоқи фуқароси эканлигини ва унга  жосусликда айб қўйилмагани таъкидланди.

366
Теглар:
ҳарбийлар, ҳарбий база, Буюк Британия