Ўзбекистоннинг ЕОИИга эҳтимолий қўшилиши, Евроосиё ташкилоти мамлакатлари томонидан "ўралган" Тожикистон истиқболлари тўғрисидаги саволни кўндаланг қўяди.
"ЕОИИга қўшилиш ёки унда иштирок этиш тўғрисида қарорни мамлакат ўз миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилади. Ривожланган саноат ва ишлаб чиқариш базасига эга бўлган мамлакатлар учун иқтисодий интеграция блокида қатнашиш фойдали бўлади", - деди Мигранян Sputnik Тожикистонга.
Иқтисодчи сўзларига кўра, Ўзбекистон ЕОИИ бозорига рақобатбардош маҳсулотларни таклиф қила оладиган давлатлар қаторига киради. Бу нафақат Тожикистон сингари қишлоқ хўжалиги хом ашёси, балки қайта ишланган маҳсулотлар ва саноат маҳсулотларига эга.
Унинг сўзларига кўра, Тожикистоннинг ЕОИИга қўшилишидан келиб чиқиши мумкин бўлган фойда ҳақидаги прогнозлар узоқ вақт давомида ўрганиб чиқилган ва ҳисоб-китоб қилинган.
"Агар Ўзбекистон ЕОИИ билан ўзаро муносабатларни чуқурлаштиришга қарор қилса, унда Тожикистон унча катта танлов қолмайди, чунки энг яқин қўшниси ЕОИИ шартлари асосида ишлайди ва Тожикистон хоҳлайдими йўқми, қўшилиш ёки қўшилмаслигидан қатъий назар ўз меъёрий механизмларини ЕОИИ шарт ва талабларига мослаштиришга мажбур бўлади", - деб ҳисоблайди эксперт.
Бу билвосита Тожикистонни ЕОИИ аъзоликка тенг келадиган давлатга айлантиради ва бундан кейин республика ҳукумати нима қилиш кераклигини ҳал қилиши керак, деб қўшимча қилди эксперт.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Россия бош вазир Михаил Мишустин имзолаган янги қарорга мувофиқ, 1 мартдан бошлаб экспртга юборилаётган буғдой пошлинаси 1 тоннага 50 евро миқдорида белгиланди.
Ундан ташқари 15 мартдан бошлаб маккажўхори экспорти учун тоннасига 25 евродан, арпа экспорти учун тоннасига 10 евродан пошлина жорий этилди. Оширилган божлар миқдори фақат ЕОИИдан ташқарига юборилаётган маҳсулотлар учун қўлланилади, дейилган қарорда.
Ушбу чоралар Россия ички бозорида нархларни барқарорлаштириш, хом-ашё экспорти ҳажмини камайтириш, қишлоқ хўжалик хом-ашёсини сотиш билан шуғулланаётган иштирокчиларни юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтириш мақсадида амалга оширилган, - дейилган қарор матнида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида Россия ҳукумати озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўсишини қайд этган эди. Шундан сўнг Россия ҳукумати ички бозордаги нархларни жиловлаб туришга қаратилган қатор чоралар кўришни бошлади.
Россияд буғдой, маккажўхори ва арпа экспортига доир қатор чекловлар мавжуд. Хусусан, умумй экспорт миқдори белгиланган квотадан ошган тақдирда экспортчилар бир неча баравар кўпрок бож тўлашга мажбур бўлади.
ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd заводини хусусийлаштириш бўйича тендер тўхтатилди, деб хабар қилмоқда Коррупцияга қарши кураш агентлиги.
Хабарда айтилишига кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қуйидаги чораларни амалга ошириш юзасидан тақдимнома киритган:
Маълум бўлишича, бундан олдин Агентликка Кока-кола корхонасидаги давлат улушиини сотувга қўйиш жараёнида фуқаролар ва тадбиркорлардан қонунбузарлик ҳолатлари тўғрисида мурожаатлар келиб тушган.
Хусусан, 2020 йил 16 декабрда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан "Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd" МЧЖ корхонасидаги 57,118 % давлат улуши сотувга қўйилган эди. Лекин тендер шартлари - савдода қатнаша оладиган шахслар доирасини кескин кисқартиришга ва коррупцион омилларни келтириб чиқаришга шароит яратади.
Эҳтимолий иштирокчилар сонини кескин чеклаш, ҳақиқий рақобат бўлмаслиги ва давлат улушининг паст нархда сотилишига ва бунинг оқибатида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига зарар етказилишига олиб келиши мумкин.
Ушбу муносабат билан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тендер савдосини вақтинча чеклашга қарор қилган.
ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган "Тахтақорача" довонида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўқув машқлари бўлиб ўтди.
"ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи бўғинлари хизматларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.
Ўқув машқи 4 босқичда ўтказилди:
Маълумот учун ўтган дам олиш кунлари арафасида Тахтақорача довонида қалин қор (20-30 см) ёққан эди. Шу сабабли юқорида қайд этилган ўқув машғулотлари аслига яқин мураккаб шароитларда бўлиб ўтди.