ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги нега Афғонистонга электр энергияси етказиб бераётганига изоҳ берди.
Вазирлик хабарига кўра, Афғонистонда тинч ҳаётни ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон ва Афғон Ислом Республикаси ўртасида электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида ҳукуматлараро келишув имзоланган.
Унда томонларнинг мажбуриятлари аниқ белгиланган бўлиб, келишувга асосан йиллик 2 миллиард 200 миллион киловатт соат электр энергиясини етказиб бериш кўзда тутилган.
Мазкур келишув доирасида етказиб берилаётган электр энергияси ички бозорга салбий таъсир кўрсатмаслигини таъминлаш мақсадида қўшни давлатлар энерготизимларидан ҳам қўшимча импорт қилиниб, Афғонистонга унинг бир қисми экспорт қилинмоқда.
Таъкидланишича, Марказий Осиё мамлакатларининг ягона энерготизими Афғонистон энерготизими билан фақатгина Ўзбекистон орқали боғланган, яъни ягона энерготизим мамлакатларида ишлаб чиқарилган электр энергияси фақатгина Ўзбекистон орқали экспорт қилиниши мумкин.
“Ушбу мавзулар юзасидан турли интернет нашрлар ва ижтимоий тармоқлардаги музокаралар айрим холларда нотўғри рақамлар ва фактларга асосланган бўлиб, ҳақиқий ҳолатни акс эттирмаяпти”, - дейилган вазирлик хабарида.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Россия бош вазир Михаил Мишустин имзолаган янги қарорга мувофиқ, 1 мартдан бошлаб экспртга юборилаётган буғдой пошлинаси 1 тоннага 50 евро миқдорида белгиланди.
Ундан ташқари 15 мартдан бошлаб маккажўхори экспорти учун тоннасига 25 евродан, арпа экспорти учун тоннасига 10 евродан пошлина жорий этилди. Оширилган божлар миқдори фақат ЕОИИдан ташқарига юборилаётган маҳсулотлар учун қўлланилади, дейилган қарорда.
Ушбу чоралар Россия ички бозорида нархларни барқарорлаштириш, хом-ашё экспорти ҳажмини камайтириш, қишлоқ хўжалик хом-ашёсини сотиш билан шуғулланаётган иштирокчиларни юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтириш мақсадида амалга оширилган, - дейилган қарор матнида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида Россия ҳукумати озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўсишини қайд этган эди. Шундан сўнг Россия ҳукумати ички бозордаги нархларни жиловлаб туришга қаратилган қатор чоралар кўришни бошлади.
Россияд буғдой, маккажўхори ва арпа экспортига доир қатор чекловлар мавжуд. Хусусан, умумй экспорт миқдори белгиланган квотадан ошган тақдирда экспортчилар бир неча баравар кўпрок бож тўлашга мажбур бўлади.
ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd заводини хусусийлаштириш бўйича тендер тўхтатилди, деб хабар қилмоқда Коррупцияга қарши кураш агентлиги.
Хабарда айтилишига кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қуйидаги чораларни амалга ошириш юзасидан тақдимнома киритган:
Маълум бўлишича, бундан олдин Агентликка Кока-кола корхонасидаги давлат улушиини сотувга қўйиш жараёнида фуқаролар ва тадбиркорлардан қонунбузарлик ҳолатлари тўғрисида мурожаатлар келиб тушган.
Хусусан, 2020 йил 16 декабрда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан "Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd" МЧЖ корхонасидаги 57,118 % давлат улуши сотувга қўйилган эди. Лекин тендер шартлари - савдода қатнаша оладиган шахслар доирасини кескин кисқартиришга ва коррупцион омилларни келтириб чиқаришга шароит яратади.
Эҳтимолий иштирокчилар сонини кескин чеклаш, ҳақиқий рақобат бўлмаслиги ва давлат улушининг паст нархда сотилишига ва бунинг оқибатида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига зарар етказилишига олиб келиши мумкин.
Ушбу муносабат билан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тендер савдосини вақтинча чеклашга қарор қилган.
ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган "Тахтақорача" довонида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўқув машқлари бўлиб ўтди.
"ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи бўғинлари хизматларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.
Ўқув машқи 4 босқичда ўтказилди:
Маълумот учун ўтган дам олиш кунлари арафасида Тахтақорача довонида қалин қор (20-30 см) ёққан эди. Шу сабабли юқорида қайд этилган ўқув машғулотлари аслига яқин мураккаб шароитларда бўлиб ўтди.