Покупательница в маске и перчатках в продуктовом магазине

МБ ўтган йили энг кўп қимматлашган 6 та озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилди

220
Марказий банк маълумотларига кўра, 2020 йилда, хусусан, картошка, тухум, ўсимлик ёғи, шакар, гўшт маҳсулотлари ва нон маҳсулотлари қимматлашган.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Марказий банк 2020 йил энг кўп қимматлашган олтита озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилди.

“Хусусан, картошка нархи – 42 фоизга, тухум – 38 фоизга, ўсимлик ёғи – 27 фоизга, шакар – 21 фоизга, гўшт маҳсулотлари – 18,1 фоизга ва нон маҳсулотлари – 15,2 фоизга қимматлашди”, - дейилган банк ҳисоботида.

Таъкидланишича, яқин истиқболда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши хатарлардан бири сифатида қолмоқда.

"Протекционистик сиёсат, экспортёрлар томонидан асосий озиқ-овқат товарлари экспорти бўйича чеклов чораларининг (квота ва тарифлар) киритилиши асосий озиқ-овқат товарлари импортининг қимматлашишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли, озиқ-овқат бозорлари барқарорлигини ошириш кўп жиҳатдан республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш комплекс стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга боғлиқ бўлади”, - дея қўшимча қилинган ҳисоботда.

Банк экспертларининг фикрига кўра, ички бозорни зарурий товарлар ҳажми билан таъминлаш бўйича таъсирчан чораларни кўриш, шу жумладан, базавий озиқ-овқат товарлари импорти географиясини диверсификация қилиш ва концентрациялашувини қисқартириш муҳим аҳамиятга эга.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат статистика қўмитаси 2020 йил давомида нархи энг кўп ошган озиқ-овқат маҳсулотлар борасида маълумотларни эълон қилган эди.

220

Ўзбекистоннинг 26та стандарти ЕОИИга мувофиқлаштирилади

341
Асосий мақсад - Евроосиё иқтисодий иттифоқи бозорида Ўзбекистон маҳсулотларининг рақобатбардошлигини таъминлаш.

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Ўзбекистонда қабул қилинган 52та техник регламентларнинг 26таси ЕОИИ техник регламентларига мувофиқлаштирилади. Бу ҳақида "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги департамент бошлиғи Зоиржон Омонов Кун.узга хабар қилди.

Хабарда айтилишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон техник регламентлари Евроосий иттифоқи регламентларига мослиги солиштириб чиқилиб, улардан 26тасини қайта ишлаб чиқиш бўйича қарор қабул қилинган. 

Мутахассис айтишига қараганда, бундан асосий мақсад - Ўзбекистон маҳсулотларининг рақобатбардошлигини таъминлаш.

"Чунки республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга қўйиладиган талаблар ЕОИИ нормативларидан паст бўлса, эртага бизнинг маҳсулотларимиз ЕОИИ бозорида рақобатбардошлигини йўқотиб қўяди", - деди департамент бошлиғи.

Омонов айтишига қараганда, бугунги кунда Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида 52та техник регламентлар қабул қилинган бўлиб, улардан 12таси - махсус регламент ҳисобланади. ЕОИИда эса 48та регламент мавжуд.

341
Логотип Сбербанка на здании центрального офиса в Москве

Сбербанк рақамли технологиялари Ўзбекистонда татбиқ этилади

196
(Янгиланган 09:58 26.02.2021)
"Рақамли Ўзбекистон 2030" дастури доирасида Сбербанк экотизимини Ўзбекистоннинг турли соҳаларига татбиқ этиш борасида ҳамкорлик имкониятлари намойиш этилди.

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Ўзбекистон молия вазирлиги рақамли технологияларни жорий этиш борасда Россиянинг Сбербанки билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Кеча 25 феврал куни Ўзбекистон молия вазири Тимур Ишметов ва Сбербанк аиси ўринбосари Анатолий Поповлар Тошкентда икки томонлма ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди. Учрашувда Сбербанк экотизими тақдим этилди ва "Рақамли Ўзбекистон 2030" дастури доирасида ҳамкорлик имкониятлари намойиш этилди. 

ПАО "Сбербанк" вакиллари Ўзбекистон муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтиришга, жумладан "Сбер" экотизимидан фойдаланиш мумкин бўлган соҳаларни ўрганиш борасида ҳам ҳамкорлик қилишга  тайёр эканликларини билдиришди, - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ўзбекистон ҳукумати "Сбер" компаниялар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган сунъий онг тизимини татбиқ этишга тайёр эканликларини маълум қилишган эди. Шавкат Мирзиёев бир ой ичида пилот лойиҳаларни самарали амалга ошириш учун иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг таалуқли йўналишларини белгилаш ва мутахассисларни ўқитиш вазифасини белгилаб берган эди. 

 

196

Латвияда совет жангчиларига қўйилган яна бир ёдгорлик таҳқирланди

0
Совет аскарлари хотираси устидан навбатдаги даҳшатли таҳқирлаш ҳолати Латвиянинг Екабпилс шаҳрида юз берди. Тунда маҳаллий мемориал жойидан пушка ғойиб бўлди.

Кимдир пушкани жойидан қисмларга ажратиб, номаълум йўналишда олиб кетган. Видеокузатув камералари тракторни суратга олган. Кадрларда трактор ковшида ўша пушка олиб кетилаётгани акс этган.

Совет жангчиларига мемориални ким таҳқирлади? Миллатчилар бу хабарни қандай қарши олди? Латвиядаги вандалларни кимдир тўхтата оладими? Бу саволларга ҳамон ҳеч қандай жавоб йўқ. Маҳаллий аҳоли ўз тахминларини билдирмоқда - кадрларни томоша қилинг.

0