Банкоматлардан нақд пул ечиш 2 йилда 4 баравар ошди - Марказий банк

© Foto : GlobUzВ Ташкенте заработал первый банкомат с функцией обмена валюты
В Ташкенте заработал первый банкомат с функцией обмена валюты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2021
Oбуна бўлиш
Банк карталаридан нақдлаштирилган жами пуллар улуши 2020 йилга нисбатан 25 фоиздан 35 фоизгача ошган. 
ТОШКЕНТ, 11 фев - Sputnik. Ўзбекистонда банкоматлардан нақд пул ечиш миқдори 4 баравар ошди. Бу ҳақида Марказий банк эълон қилган ҳисоботда айтиб ўтилган. 
Ҳисоботда айтилишига кўра, 2019 йилда Ўзбекистонда банкоматлар орқали 1 трлн. сўм ечилган бўлса 2021 йилда 4,2 трлн. сўм нақд пул ечилган.
© ЦББанкоматлардан қанча нақд пул ечиб олинди
Банкоматлардан қанча нақд пул ечиб олинди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Шу билан бирга фуқаролар банк карталарига келиб тушаётган пуллар миқдори ҳам ошиши қайд этилган. Хусусан 2019 йилда банк карталарига жами 6,4 трл. сўм маблағ келиб тушган бўлса, 2021 йилнинг январ ойида ушбу кўрсатгич 15,9 трл сўмни ташкил қилган. 
2021 йил январь ойида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 32,1 трлн. сўмни ташкил этгани ҳолда 2020 йил январь ойига нисбатан 7 фоизга ошди. Банк карталаридан нақдлаштирилган жами пуллар улуши 2020 йилга нисбатан 25 фоиздан 35 фоизгача ошган.
© МБНақд пуллар нимага сарфланди
Нақд пуллар нимага сарфланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Янгиликлар лентаси
0