"Чорвоқ Оромгоҳи" ва "Бельдирсой" сотувга қўйилади 

294
(Янгиланган 11:09 11.02.2021)
Президент март ойи охирига қадар 12та жозибадор объектни сотувга чиқариш ва давлат бюджетига 1 триллион cўм маблағ туширишни топширди.

ТОШКЕНТ, 11 фев - Sputnik. "Чорвоқ" ва "Бельдирсой" оромгоҳлари, Пойтахт бизнес маркази ва Малика бозори инвесторлар учун жозибадор бўлган жами 12та объект тез орада сотувга чиқарилади. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёев кеча бўлиб ўтган селектор йиғилишида бош вазир ўринбосари Қўчқоров Ж.А, ва Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари Ортиқов А.Ж.га топшириқ берди. 

Март ойи якунига қадар "Пойтахт" бизнес мажмуаси, 46 гектар ҳудудга эга "Белдирсой2 ва 76 гектар майдонли "Чорвоқ" дам олиш масканлари, пойтахт марказидаги 4 гектарли йирик савдо комплекси (Малика) каби инвесторлар учун жозибадор бўлган 12та объект сотилишини таъминлаши зарур, - деди президент.

Ундан ташқари, Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари "Ортиқов апрел ойида "Кварц", "Жиззах пластмасса", "Кафолат суғурта" каби 18та корхоналардаги давлат улушини сотиб, жорий йилнинг биринчи ярмига қадар бюджетга 1 триллион сўм тушум қилиши шарт", - деди президент. 

 

294
Железнодорожный узел

Рефрижератор вагонлар ёрдамида Ўзбекистон меваларини Россияга олиб келиш ўрганилмоқда

357
(Янгиланган 19:07 05.03.2021)
Ўзбекистон ва Россия орасида совуқ ҳароратни сақлаб турувчи контейнерларда юк ташиш амалиётини самарали йўлга қўйиш учун Россиядан Ўзбекистонга тенг ҳажмдаги юк жўнатиш амалиётини йўлга қўйиш керак.

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Ўзбекистон мева-сабзавот ва тез бузиладиган маҳсулотларини рефрижератор-вагонларда Россияга экспорт қилиш мумкин деб ҳисоблайди Озиқ-овқат сектори корхоналари ассоциацияси  (АСОРПС) президенти Михаил Синев.

“Буни амалга оширса бўлади. Россия рефрижератор контейнер операторлари ушбу йўналишни ривожлантиришга тайёр. Лекин муаммо шундаки - Ўзбекистонда кичик қишлоқ хўжалик корхоналари жуда кўп. Уларнинг маҳсулотларини режалаштирилган вақтда бир жойга жамлайдиган йирик консолидатор керак, камида 1000 тонна. Ушбу масала ҳал бўлганидан сўнг биз ишлашни бошлаймиз”, - деди Михаил Синев.

Ташкиллаштириш босқичида Ўзбекистонда мева сабзавотлар учун 2тадан 5тагача рефрижератор контейнерлар  олиб келиниши кутилмоқда. Лойиҳа муваффақиятли бошланганидан сўнг бундай ташув усуби доимий амалиётга айланади. Транспортировка қилинадиган асосий маҳсулотлар  -  узум, хурмо, анор ва сабзавотлар.

Бундай юк ташиш амалитётини ривожлантириш учун Россиядан Ўзбекистонга ҳам паст ҳароратда сақланувчи тенг ҳажмдаги юк жўнатиш амалиётини йўлга қўйиш керак. Лекин ҳозирча бундай талаблар йўқ.

Россиянинг Озиқ-овқат сектори корхоналари ассоциацияси  (АСОРПС) делегацияси феврал ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Ташриф доирасида делегация аъзолари Фарғона вилоятида бўлиб мева-сабзавот ишлаб чиқарувчилари билан учрашишди ва маҳсулотни жамлаш, тайёрлаш ва ташиш логистикасини ўрганишди.

357

"UzAuto Motors" маҳаллийлаштиришдаги муаммоларни санаб ўтди

416
(Янгиланган 10:53 05.03.2021)
Мамлакатда керакли хом-ашё бўлмаса - маҳаллийлаштириш имконсиз. Масалан, енгил автомобиль кузовлари учун пўлат ишлаб чиқариш саноати - бизда мутлақо йўқ.

ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Шу кунларда "UzAuto Motors" корхонасида депутатлар ва журналистлар учун пресс-тур бўлиб ўтмоқда. Бугунги кун маҳаллийлаштириш мавзусига бағишланди.

Маҳаллийлаштиришдан кўзланган асосий мақсад – ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини ва хорижий валютага боғлиқликни камайтириш. Шунга қарамай, автомобиль саноати импорт хом ашё ва бутловчи деталларга боғлиқ бўлиб қолмоқда, бу кўпинча маҳаллийлаштиришнинг имконсиз эканлиги билан боғлиқ. 

Масалан, енгил автомобиль учун кузовлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилса-да, пўлат Россиядан келтирилади (яқинда у 35-60% қимматлашди), чунки автомобиллар учун пўлат ишлаб чиқариш саноати бизда мутлақо йўқ. 

Шунингдек, валюта курсларига боғлиқлик корхоналар олган кредитларга таъсир кўрсатади, улар бўйича фоизлар миллий валютада 20-24% ва АҚШ долларида 7-8% оралиғида белгиланган, ҳолбуки бошқа мамлакатларда бу фақат 2-3%ни ташкил этади. Фақат мана шу кредитлар фоизларини тўлашнинг ўзига 75 млрд. сўмдан ошиқ пул сарфланган.

“Ўзавтокомпонентс” АЖ директори Шафқатбек Алимов қайд этишича, бугунги кунда Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмлар етказиб берувчи 170 дан зиёд корхона мавжуд. Ушбу корхоналар базасида 200 дан зиёд технологиялар ўзлаштирилган ва 4 000 дан зиёд деталлар маҳаллийлаштирилган.

416

Муниса Ризаева турмушга чиқяпти

32
(Янгиланган 13:34 07.03.2021)
Ўзбек шоу-бизнесининг ёрқин юлдузи хонанда Муниса Ризаева бўлғуси турмуш ўртоғи ўзидан кичик эканлигини таъкидлаган эди.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбек эстрадасининг ёрқин намоёндаларидан бири хонанда Муниса Ризаева тез орада турмушга чиқади. Хонанда бунга Instagramʼдаги саҳифасида никоҳ узуги билан ишора қилди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Munisa Rizaeva (Singer) (@munisarizaeva)

Мухлислар уни табриклаб, ёшларга бахт тилашмоқда. Сурат остида хонанданинг синглиси Карима Ризаева ҳам изоҳ ёзиб қолдирди.

“Табриклайман. I’m so happy”, - дея опасини табриклади у.

Бундан ташқари Муниса Ризаевани унинг ҳамкасблари табриклаб, эзгу тилаклар билдиришмоқда. Улар орасида хонанда Зиёда ҳам бор.

Аввалроқ хонанда Муниса Ризаева Instagram’даги жонли эфирда мухлисларининг қачон турмушга чиқиши ҳақидаги саволларига жавоб берган эди. Ўшанда у бўлғуси турмуш ўртоғи ўзидан кичик эканлигини таъкидлаганди.

“Оддий, яхши инсон. Мени яхши кўрадиган. Мендан кичкиналар. Мен учун ҳамма нарсага тайёрлар. Энг асосийси, менга ижод қилишга, қўшиқ айтишга рухсат берадилар. Улар санъат соҳасидан эмас”, — деганди хонанда.

32