Доллары

Январда Ўзбекистонга қанча пул ўтказмалари келиб тушди

424
Марказий банк 2021 йил январида республикага жўнатилган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари миқдорини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. 2021 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 427 млн долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Кўрсатгич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 27 млн долларга ёки 7 фоизга ошган.

Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 101 млн долларга етган.

Халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 326 млн. долларни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 6,03 млрд долларни ташкил этган эди. Бу 2019 йилга нисбатан 17 млн долларга кўпроқ.

424
Теглар:
Ўзбекистон янгиликлари, пул жўнатмалари, Марказий банк

Ўзбекистоннинг 26та стандарти ЕОИИга мувофиқлаштирилади

348
Асосий мақсад - Евроосиё иқтисодий иттифоқи бозорида Ўзбекистон маҳсулотларининг рақобатбардошлигини таъминлаш.

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Ўзбекистонда қабул қилинган 52та техник регламентларнинг 26таси ЕОИИ техник регламентларига мувофиқлаштирилади. Бу ҳақида "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги департамент бошлиғи Зоиржон Омонов Кун.узга хабар қилди.

Хабарда айтилишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон техник регламентлари Евроосий иттифоқи регламентларига мослиги солиштириб чиқилиб, улардан 26тасини қайта ишлаб чиқиш бўйича қарор қабул қилинган. 

Мутахассис айтишига қараганда, бундан асосий мақсад - Ўзбекистон маҳсулотларининг рақобатбардошлигини таъминлаш.

"Чунки республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга қўйиладиган талаблар ЕОИИ нормативларидан паст бўлса, эртага бизнинг маҳсулотларимиз ЕОИИ бозорида рақобатбардошлигини йўқотиб қўяди", - деди департамент бошлиғи.

Омонов айтишига қараганда, бугунги кунда Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида 52та техник регламентлар қабул қилинган бўлиб, улардан 12таси - махсус регламент ҳисобланади. ЕОИИда эса 48та регламент мавжуд.

348
Логотип Сбербанка на здании центрального офиса в Москве

Сбербанк рақамли технологиялари Ўзбекистонда татбиқ этилади

198
(Янгиланган 09:58 26.02.2021)
"Рақамли Ўзбекистон 2030" дастури доирасида Сбербанк экотизимини Ўзбекистоннинг турли соҳаларига татбиқ этиш борасида ҳамкорлик имкониятлари намойиш этилди.

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Ўзбекистон молия вазирлиги рақамли технологияларни жорий этиш борасда Россиянинг Сбербанки билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Кеча 25 феврал куни Ўзбекистон молия вазири Тимур Ишметов ва Сбербанк аиси ўринбосари Анатолий Поповлар Тошкентда икки томонлма ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди. Учрашувда Сбербанк экотизими тақдим этилди ва "Рақамли Ўзбекистон 2030" дастури доирасида ҳамкорлик имкониятлари намойиш этилди. 

ПАО "Сбербанк" вакиллари Ўзбекистон муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтиришга, жумладан "Сбер" экотизимидан фойдаланиш мумкин бўлган соҳаларни ўрганиш борасида ҳам ҳамкорлик қилишга  тайёр эканликларини билдиришди, - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ўзбекистон ҳукумати "Сбер" компаниялар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган сунъий онг тизимини татбиқ этишга тайёр эканликларини маълум қилишган эди. Шавкат Мирзиёев бир ой ичида пилот лойиҳаларни самарали амалга ошириш учун иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг таалуқли йўналишларини белгилаш ва мутахассисларни ўқитиш вазифасини белгилаб берган эди. 

 

198

Бутина америка турмаларидаги қийноқлар ҳақида гапирди

583
(Янгиланган 18:07 27.02.2021)
Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Америка қамоқхонасидан озод қилинган россиялик, жамоатчилик палатаси аъзоси Мария Бутина "НТВ" учун суратга олинган фильмда америка турмасида бошидан кечирганлари ҳақида сўзлади.

"Рўй берган воқеаларни холокостга қиёслаш мумкин, ахир бу миллатингиз туфайли таъқиб эди-да. Ҳозир эса россиялик ватандошларимизни ҳам худди шундай миллати ва фуқаролиги учун таъқиб қилишмоқда", - деди у.

Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

"Тунда ҳар 15 дақиқада светни ёқишиб: "Are you окay?" (Яхшимисан?) деб сўрашади. То уларга жавоб бермагунингга қадар сени уйғотаверишади", - деди Бутина.

Бундан ташқари, Бутинани аллақандай препаратлар қабул қилишга мажбур этмоқчи бўлишган.

"Улар одамни урмайди, шунчаки руҳан қийнашади, психотроп препаратлар ичишга мажбур этишади, чунки улар таъсирида тергов қилиш осонроқ", - дейди Мария.

Бутинанинг айтишича, кунига беш маҳалдан назоратчилар унинг камерасига келиб, контрабанда борлиги гумони остида уни яланғоч қилиб ечинтиришган.

Россияликнинг сўзларига кўра, камерада деярли ҳеч қачон свет ўчирилмаган. Боз устига, назоратчилар ҳамиша баланд чийилдоқ овоз чиқишини таъминлаб берганлар.

"Яъни улар ҳамиша шу чийилдоқ овоз билан ҳам мўртлашиб қолган руҳиятингизга таъсир ўтказишади. Иродангизни тамомила синдиришади", - деб хотима қилди Бутина.

Бутина 2018 йилнинг июлида қўлга олинган ва "ноқонуний чет эл агенти бўлиш мақсадида тил бириктирув" айблови билан 18 ойга қамалган. 2019 йилнинг октябрида Бутина озодликка чиқарилган ва Россияга депорт қилинган эди.

583