Кошелек с деньгами

ДСҚ: Арз-додга ўрин йўқ - аксарият “нақдлаштириш” билан шуғулланган

247
(Янгиланган 11:00 17.02.2021)
Солиқ қўмитаси “бир кунлик” фирмалар билан алоқа қилган тадбиркорларни ҚҚСни қайта тўлашга мажбур қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. Солиқ қўмитаси “нақдлаштириш” билан шуғулланган ва қўшилган қиймат солиғини камайтириб кўрсатишга уринган корхоналарни ҚҚСни қайта тўлашга мажбур қилмоқда. Тадбиркорлар бундан норози бўлиб бизнес-омбудсманга мурожаат қилишди. Айни дамда  бизнес-омбудсман Солиқ қўмитасининг ушбу ҳаракатларининг қонунийлигини ўрганиб чиқмоқда.

Работа налогового комитета

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Давлат солиқ қўмитаси қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловларини ноқонуний  равишда камайтириш мақсадида шубҳали операцияларни амалга оширган 396 та тадбиркорлик субъектлари рўйхатини эълон қилинган ва уларнинг солиқ ҳисоботларидаги ҚҚС суммасини қайта текшириб, ўзгартириш киритган эди.

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, ушбу корхоналар нақдлаштириш ва ҚҚСни қалбаки ҳисобга олиш билан шуғулланувчи “бир кунлик” фирмаларнинг ҳисобига, аслида содир бўлмаган хўжалик фаолият учун, маблағ ўтказган. Шу сабаб, Солиқ кодексининг 266-моддасига асосан, ҳисобга олинган ҚҚС миқдорига тузатиш киритилган ёки ҳисобга олиш бекор қилинган.

Лекин, бундай ёндашув тадбиркорларнинг норзилигига сабаб бўлган ва Солиқ қўмитасига 60га яқин мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг ҳар бири алоҳида текшириб чиқилган ва 16 феврал ҳолатига қуйидагилар аниқланган: 91 % ҳолатда (52та корхонада) – қалбаки операциялар тасдиқланган, 1 та корхонада – қалбаки операция тасдиқланмаган ва ортиқча ҳисобланган ҚҚСни қайтариш жараёни бошланган. Яна 4та ташкилотда – қалбаки операциялар қисман тасдиқланган.

247

Ўзбекистоннинг 26та стандарти ЕОИИга мувофиқлаштирилади

361
Асосий мақсад - Евроосиё иқтисодий иттифоқи бозорида Ўзбекистон маҳсулотларининг рақобатбардошлигини таъминлаш.

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Ўзбекистонда қабул қилинган 52та техник регламентларнинг 26таси ЕОИИ техник регламентларига мувофиқлаштирилади. Бу ҳақида "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги департамент бошлиғи Зоиржон Омонов Кун.узга хабар қилди.

Хабарда айтилишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон техник регламентлари Евроосий иттифоқи регламентларига мослиги солиштириб чиқилиб, улардан 26тасини қайта ишлаб чиқиш бўйича қарор қабул қилинган. 

Мутахассис айтишига қараганда, бундан асосий мақсад - Ўзбекистон маҳсулотларининг рақобатбардошлигини таъминлаш.

"Чунки республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга қўйиладиган талаблар ЕОИИ нормативларидан паст бўлса, эртага бизнинг маҳсулотларимиз ЕОИИ бозорида рақобатбардошлигини йўқотиб қўяди", - деди департамент бошлиғи.

Омонов айтишига қараганда, бугунги кунда Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида 52та техник регламентлар қабул қилинган бўлиб, улардан 12таси - махсус регламент ҳисобланади. ЕОИИда эса 48та регламент мавжуд.

361
Логотип Сбербанка на здании центрального офиса в Москве

Сбербанк рақамли технологиялари Ўзбекистонда татбиқ этилади

206
(Янгиланган 09:58 26.02.2021)
"Рақамли Ўзбекистон 2030" дастури доирасида Сбербанк экотизимини Ўзбекистоннинг турли соҳаларига татбиқ этиш борасида ҳамкорлик имкониятлари намойиш этилди.

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Ўзбекистон молия вазирлиги рақамли технологияларни жорий этиш борасда Россиянинг Сбербанки билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Кеча 25 феврал куни Ўзбекистон молия вазири Тимур Ишметов ва Сбербанк аиси ўринбосари Анатолий Поповлар Тошкентда икки томонлма ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди. Учрашувда Сбербанк экотизими тақдим этилди ва "Рақамли Ўзбекистон 2030" дастури доирасида ҳамкорлик имкониятлари намойиш этилди. 

ПАО "Сбербанк" вакиллари Ўзбекистон муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтиришга, жумладан "Сбер" экотизимидан фойдаланиш мумкин бўлган соҳаларни ўрганиш борасида ҳам ҳамкорлик қилишга  тайёр эканликларини билдиришди, - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ўзбекистон ҳукумати "Сбер" компаниялар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган сунъий онг тизимини татбиқ этишга тайёр эканликларини маълум қилишган эди. Шавкат Мирзиёев бир ой ичида пилот лойиҳаларни самарали амалга ошириш учун иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг таалуқли йўналишларини белгилаш ва мутахассисларни ўқитиш вазифасини белгилаб берган эди. 

 

206
Ситуация в Сырдарьинской области, где произошел прорыв дамбы на Сардобском водохранилище

Россиялик мутахассислар Сардоба сув омборини тиклашда ёрдам беради

14
(Янгиланган 15:41 01.03.2021)
Сув омборини тиклаш ишлари юзасидан “Гидролойиҳа” АЖ лойиҳачилари москвалик мутахассислар билан келишилган ҳолда лойиҳа ишлаб чиқишган.

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Сардоба сув омборини қайта тиклаш лойиҳасига Москва давлат қурилиш универститети мутахассисларини жалб қилди.

Маълум қилинишича, ҳозирги кунда Сардоба сув омборини қайта тиклаш бўйича жуда катта ҳажмдаги муҳандислик-қидирув ишлари амалга оширилмоқда, хусусан, лаборатория таҳлиллари олиниб, илмий-техник асослаш мақсадида изланишлар давом этяпти.

Объектнинг амалдаги ҳолати дастлабки лойиҳа ечимларига қанчалик мувофиқлиги ҳам текширилмоқда. Бу ўрганишлар эртага шундай нохуш ҳолат яна такрорланмаслиги ва шу каби фалокатларнинг олдини олиш учун қилинмоқда.

Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроевнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда сув омборида 230 млн м3 сув тўпланган. У тез орада 350 млн м3 га етказилади ва шу билан ўтган йилги тўпланган сув ҳажмига етади.

“Жумладан, сув омборининг ҳолати ҳамда юзага келган техноген офатнинг сабабларини ўрганиш юзасидан, унинг келиб чиқиш ҳолатлари қайта такрорланишининг олдини олиш мақсадида хорижий мутахассислар (Москва давлат Қурилиш универститети) жалб қилиниб, техник ечимлар тўлиқ ўрганиб чиқилмоқда”, - дейилган Қурилиш вазирлиги хабарида.

Муҳандислик-қидирув ишлари бўйича эса “ЎзГАШКЛИТИ” ДУК ташкилоти томонидан Россиянинг мутахассислари билан бирга ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Юқоридаги тиклаш ишлари юзасидан “Гидролойиҳа” АЖ лойиҳачилари москвалик мутахассислар билан келишилган ҳолда лойиҳа ишлаб чиқишган. Бу лойиҳа юзасидан давлат экспертизаси томонидан 12 февраль 2021 йил 4-Э-сонли эксперт хулосаси берилган.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида содир бўлган фавқулодда вазият туфайли Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 24 та маҳалладан 90 мингга яқин фуқаро зудлик билан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган эди. Ҳодиса оқибатида камида 56 киши турли даражада тан жароҳати олган, тошқин зонасида қолиб кетган юзлаб одамлар қутқарилган. Шунингдек, 4 нафар фуқаро табиий офат оқибатида ҳалок бўлган, 1 нафари бедарак йўқолган эди.

14
Теглар:
Сардоба
Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши