ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги республикага Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича олиб борилаётган музокаралар жараёнида ёрдам беради.
Жанубий Кореянинг ташқи савдо масалалари бўйича экспертлари ва мутахассислари шундай фикрдалар.
"ЕОИИ қошида кузатувчи мақомини олиш ЖСТ доирасида тариф сиёсати бўйича шериклар билан музокараларни уйғунлаштириш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон учун мақбул қадамдир", - дейди Жанубий Кореянинг Lee & Ko юридик фирмаси мутахассиси Нани Хо.
Нани Хо хонимнинг сўзларига кўра, республика ҳукумати аввало ташқи савдонинг умумий режимини кенгайтиришга, кейинчалик - минтақавий интеграллашув жараёнларига эътибор қаратишлари керак.
Ўз навбатида, КИЭП илмий ходими Су-Донг Ким "агар мамлакат МДҲ сингари, Европа ва Осиё давлатларига озиқ-овқат ёки қишлоқ хўжалиги хом ашёси экспортини кенгайтирса ЖСТга киришда муваффақият эҳтимоли анча юқори бўлишини" таъқидлади.
Унинг сўзларига кўра, бу Ўзбекистонга нафақат рақобатбардошлик, балки маҳсулот сифатини оширишда ҳам ёрдам беради.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилда мамлакат Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича ишларни янгилагани ҳақида баёнот берган эди.
2019 йилнинг ёзида мамлакат ҳукумати ЖСТга Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга қўшилиши тўғрисидаги аризани кўриб чиқиши учун ташқи савдо режими тўғрисидаги янгиланган меморандумни тақдим этишди.
Ўзбекистон ташкилотга аъзо бўлишда иқтисоди ривожланаётан мамлакат имтиёзларини олиш ниятида.
ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Ўзбекистонда қабул қилинган 52та техник регламентларнинг 26таси ЕОИИ техник регламентларига мувофиқлаштирилади. Бу ҳақида "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги департамент бошлиғи Зоиржон Омонов Кун.узга хабар қилди.
Хабарда айтилишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон техник регламентлари Евроосий иттифоқи регламентларига мослиги солиштириб чиқилиб, улардан 26тасини қайта ишлаб чиқиш бўйича қарор қабул қилинган.
Мутахассис айтишига қараганда, бундан асосий мақсад - Ўзбекистон маҳсулотларининг рақобатбардошлигини таъминлаш.
"Чунки республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга қўйиладиган талаблар ЕОИИ нормативларидан паст бўлса, эртага бизнинг маҳсулотларимиз ЕОИИ бозорида рақобатбардошлигини йўқотиб қўяди", - деди департамент бошлиғи.
Омонов айтишига қараганда, бугунги кунда Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида 52та техник регламентлар қабул қилинган бўлиб, улардан 12таси - махсус регламент ҳисобланади. ЕОИИда эса 48та регламент мавжуд.
ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Ўзбекистон молия вазирлиги рақамли технологияларни жорий этиш борасда Россиянинг Сбербанки билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Кеча 25 феврал куни Ўзбекистон молия вазири Тимур Ишметов ва Сбербанк аиси ўринбосари Анатолий Поповлар Тошкентда икки томонлма ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди. Учрашувда Сбербанк экотизими тақдим этилди ва "Рақамли Ўзбекистон 2030" дастури доирасида ҳамкорлик имкониятлари намойиш этилди.
ПАО "Сбербанк" вакиллари Ўзбекистон муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтиришга, жумладан "Сбер" экотизимидан фойдаланиш мумкин бўлган соҳаларни ўрганиш борасида ҳам ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдиришди, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ўзбекистон ҳукумати "Сбер" компаниялар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган сунъий онг тизимини татбиқ этишга тайёр эканликларини маълум қилишган эди. Шавкат Мирзиёев бир ой ичида пилот лойиҳаларни самарали амалга ошириш учун иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг таалуқли йўналишларини белгилаш ва мутахассисларни ўқитиш вазифасини белгилаб берган эди.
Кимдир пушкани жойидан қисмларга ажратиб, номаълум йўналишда олиб кетган. Видеокузатув камералари тракторни суратга олган. Кадрларда трактор ковшида ўша пушка олиб кетилаётгани акс этган.
Совет жангчиларига мемориални ким таҳқирлади? Миллатчилар бу хабарни қандай қарши олди? Латвиядаги вандалларни кимдир тўхтата оладими? Бу саволларга ҳамон ҳеч қандай жавоб йўқ. Маҳаллий аҳоли ўз тахминларини билдирмоқда - кадрларни томоша қилинг.