Ўзбекистон чегара пункти. Архив суръат

Ўзбекистон Қирғизистон чегарасида яна можаро юз берди

3623
Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистон чегарачисига тан жароҳатлари еткизишди.

ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Фарғона вилояти, Тоштепа аҳоли пункти яқинида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари орасида тўқнашув бўлди, Ўзбекистон МХХ Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси вакили хабарига кўра.

28 сентябр куни, соат 12:00 атрофида икки қирғиз ҳарбийси Ўзбекистон чегара чизиғини кесиб ўтган. Ўзбекистон чегарачилари улардан бирини ушлаб олган, иккинчиси бўлса ўз ҳудудида яширинишга муваффақ бўлган.  

“Қўлга олинган чегарабузар қаттиқ қаршилик кўрсатган, оқибатда бир ўзбек ҳарбийси бошидан жароҳат олган ва ҳушини йўқотган”, — деди суҳбатдош.

Унинг сўзларига қараганда шу вақтда Қирғизистон ҳудудидан бир тўда маҳаллий аҳоли ёрдамга келган, улар ҳушини йўқотган ўзбек чегарачисини олиб кетишган.

“Қирғизлар яраланган ҳарбийга нафақат жароҳатлар еткизишган, балки ундан жанговор патронларни, пичоқ-найза, қўл соати ва бошқа буюларини тортиб олишган”, — деди у.

Кейинроқ ўтказилган келишув натижасида ўзбек чегарачиси Ватанига қайтарилган ва шифохонага ётқизилган.

“Биз жабрланган ҳарбийнинг танасида кўплаб жароҳатлар топдик. Хусусан унинг бошида катта яра, юзида ва танасининг бошқа жойларида кўплаб лат еган ва момоталоқ бўлган жойлар бор. Ҳозир унинг аҳволи “ўрта оғир”” – деди  туман шифохонаси Бош врачи.

Ҳарбийнинг буюмлари жанговор патронлар, пичоқ-найза, соат ва шахсий номери ёзилган жетон Қирғизистон фуқароларида қолган.

3623
В Ташкенте произошло ДТП с участием семи автомобилей.

Ганга кўприги устидаги йирик ЙТҲ сабаби айтилди

165
3 та Lacetti, Spark, Nexia, Toyota ва Malibu автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Улар орасида Туркия фуқароси ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Тошкентда 7 та машина иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳодиса сабабини ўрганди.

Маълум қилинишича, 2 июнь куни соат 19:00 ларда Шайхонтоҳур тумани, Себзор ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасидаги Ганга автомобиль кўпригида аниқланмаган “Cobalt” автомобили кескин тўхтаган.  Бу эса еттита бир йўналишда ҳаракатланаётган автомобиллар тўқнашувига олиб келган. Улар ҳаракат давомида оралиқдаги масофани сақламаган. Бу ЙТҲга сабаб бўлган.

ЙТҲ иштирокчилари: 38 ёшли Lacetti ҳайдовчиси О.Н., 28 ёшли Spark ҳайдовчиси А.М., 24 ёшли Nexia ҳайдовчиси Ш., 43 ёшли Lacetti  ҳайдовчиси Туркия фуқароси Б.Т.,  34 ёшли Lacetti ҳайдовчиси З.М., 25 ёшли Toyota ҳайдовчиси С.Э., 29 ёшли Malibu ҳайдовчиси С.Т.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. ЙТҲнинг барча иштирокчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

165
Разговор по телефону

Фарғонада учрашувга чиққан аёлни “йигити” тунаб кетди

333
27 ёшли фуқаро телефон орқали танишган аёлни ёлғон баҳона билан хилват жойга олиб борган. Сўнгра унга қўл кўтариб, сирғаларини ечиб олган.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Фарғонада талончилик жинояти фош этилди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳодиса 31 май куни содир бўлган. 27 ёшли фуқаро А.А. телефон орқали ўзидан 10 ёш катта аёл З.Т. билан танишган. Кейин у билан учрашиш учун Яйпан шаҳар марказига келган. Учрашувда аёлга гўёки ўзининг яшаш уйини кўрсатишини айтиб, уни хилват жойга олиб борган. Хилват жойда уни урган ва 2,1 млн сўмлик сариқ металлдан ясалган сирғаларини ечиб олган. Ҳеч ким кўрмаслиги учун воқеа жойидан қочиб қолган.

Тезкор-қидирув давомида талончи ушланган ва З.Т.га тегишли 2 дона сирға мусодара қилинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 166-моддаси  2-қисми “а” банди (Талончилик) билан жиноят иши очилган.

333

Ўзбекистонда коронавирус: 3 июнь асосий хабарлари

315
(Янгиланган 23:42 03.06.2020)
Бугуннинг ўзида 106 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 3 014 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикада коронавирус билан боғлиқ бўлган асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 46 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 815  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 45 нафари - Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари - Андижон вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 106 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони 3014 нафар.

Айни пайтда 786 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Навоийда махсус гуруҳ иши

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Навоийда яна 42 нафар бемор соғайгани тўғрисида маълумот берди. Ушбу вилоятда сўнгги икки кунда жами 84 бемор соғайиб чиққан.

Тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (32 нафари Зарафшон шаҳридан, 4 нафари Хатирчи туманидан, 3 нафари Томди туманидан, 2 нафари Конимех туманидан, 1 нафари эса Навоий шаҳридан) бўлиб, 26 нафари эркак, 16 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 71 ёшли онахон, ёши кичиги 2018 йил туғилган. 

Яна бир вирусдан холи ҳудуд

Наманган — коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга яқин. Бугун Наманганда 4 нафар бемор соғайди. Наманган вилоятида касалликка чалинган жами 260 нафар бўлиб, эндиликда шундан 251 нафари тузалди.

Пандемия вақтида тезлиги ошган интернет

Ўзбекистонда интернет тезлиги 6 фоизга, мобил интернет тезлиги 18 фоизга кўтарилди.  Ookla компаниясининг Speedtest.net сервиси коронавирус интернет глобал суръатига таъсир қилганини эълон қилди: Ўзбекистонда интернет тезлиги 6 фоизга (Fixed Speed Change), мобил интернет тезлиги эса 18 фоизга (Mobile Speed Change) кўтарилди.

2020 йил апрель ҳолатига интернет тезлиги бўйича рейтингида Ўзбекистон 94-поғонани эгаллади. Яъни, бир йил давомида 37 поғонага кўтарилиб 131-ўриндан 94-поғонадан жой олди. Ўзбекистонда охирги йил натижаларига кўра интернет тезлиги қарийб 2,3 баробарга ўсди.

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг деярли барча давлатига етиб борди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда янги коронавирус инфекциясини юқтириб олган кишиларнинг сони 6,4 миллиондан ошди, 381 минг киши вафот этди.

315