Fox News: А321 самолётида таймер ўрнатилган бўлган

© Sputnik / Максим Григорьев/ТАСС/POOL / Медиабанкка ўтишМисрда Airbus A321 самолёти қулаган жой
Мисрда Airbus A321 самолёти қулаган жой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Телеканал хабарига кўра, бомба самолёт ёнилғи тизими яқинида ўрнатилган бўлиб унинг таймери 2 соатдан кейин ишга туширишга мўлжалланган бўлган.

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Мисрда Россия самолёти ҳалокати сабабларини ўрганаётган терговчиларга яқин кишининг Fox News телеканалига берган хабарига кўра, Airbus A321  бортида таймерли портлаш ускунаси ўрнатилган бўлган. Телеканал хабарига кўра ускуна “икки соатга мулжалланган бўлган”, РИА Новости хабарига асосан.  

Ушбу маълумотлар қандай қилиб олинганини аниқ эмас: лайнер парчаларини ўрганиш вақтидами ёки тероррчилар сўзлашувини хуфия эшитиш пайтида.

Яна бир манбаанинг хабарига кўра, бомба самолётнинг ёнилғи тизимида ёки ёнилғи тизимининг самолёт двигателга уланган жойида ўрнатилган бўлган. Ушбу тахмин, унинг фикрига кўра, ашёвий далилларнинг йўқлигини изоҳлайди.   

Совет иттифоқи ва Россия тарихидаги энг йирик авиация ҳалокати 31 октябр куни Миср осмонида содир бўлди. Россиянинг "Когалымавиа" компаниясига тегишли Airbus A321 самолёти қулаши натижасида 224 киши қурбон бўлди.

 

Янгиликлар лентаси
0